Бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси “бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси”
Дўстларингиз харид қилишга тайёр бўлсалар, сиз бир нечта ишни бажаришингиз керак
Download 328 Kb.
|
10 АСОС
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ
- “48 соат”
Дўстларингиз харид қилишга тайёр бўлсалар, сиз бир нечта ишни бажаришингиз керак:
Харидорни Савдо Уйига таклиф қилинг ва уларга паспорт копиясини олиб келиши лозимлигини эсига солинг. Харид қилишдан олдин веб сайтига кириб харидорни рўйхатдан ўтказиш пайтида шартнома шартларини ўқиб беринг. Шартнома қоғозларини босмадан чиқариб, уларни харидорга танишиб чиқиши ва имзо криши учун беринг. Харидор рўйхатдан ўтганидан сўнг, биргаликда банкга кириб махсулот учун пулни тўлаб, махсулотни олгач, уларни чин юракдан табрикланг. Харид қилингандан кейин харидорнинг паспортини копиясини олиб банкдан ҳисоб рақам очиши учун банк ходими олдига олиб киринг ва бошқа керакли маълумотларни ўз дафтарингизга ёзиб олинг. Харид қилиш жараёнида хаяжонланманг, шошилманг. Харидор ҳам диққат билан сизни кузатиши керак. Хариддан кейин жамоангизнинг янги аъзосини самимий табрикланг. “Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” китобчаси ҳамма вақт ёнингизда бўлсин. Хариддан кейин янги хамкорингизга дарс ўтинг. Унга бугундан эътиборан янги бизнес бошланганини, ҳар доим унинг ёнида бўлиб, унинг муваффақияти учун ёрдам беришингизни айтинг. Бизнесга кираётган кишига ҳеч қандай бахона ёки сабаб билан қарз берманг. Унга ҳар бир бизнес каби ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГ ҳам маълум маблағ билан бошланишини тушунтиринг. Унинг бахтига ТАРМОҚЛИ МАРКЕТИНГда бу маблағ жуда кўп эмас. Агар унинг кириши учун сиз пул берсангиз, у киши бизнесга жиддий карамайди, сизнинг қарзингизни узиш учун қилаётгани ўйлаб бу бизнесни ўз бизнеси деб қабул қилмайди, мажлис ва дарсларга хохламасдан келади ёки умуман келмайди ва оқибатда муваффақиятга эришмайди. Хариддан кейин янги кирган кишига шошилмаслигини ва бошқа одамларни жалб қилмаслигини таъкидланг. У киши дастлаб “Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” китобчасини ўзлаштириши ва тренингларга қатнашиб 3-4 хил дискларни кўриши керак. Кузатувингиз остидагиларни (презентация бўлган, лекин хали бизнесга кирмаганларни) ҳам харид қилиш жараёнида иштирок этишга таклиф қилинг. Улар интернетдан харид қилишни ўз кўзлари билан кўришади. Шунда уларнинг бизнесга бўлган ишончи яна ҳам кучаяди ва тез вақтда улар ҳам харид қилиб бизнесни бошлашади. Харид операциясидан кейин ўша куннинг ўзида дарс ўташ учун муайян вақт аниқланг ва бахоналарга йўл қўймасдан дарсларни тўлиқ ўтинг, бу қоидани барча хамкорларингизга ҳам ўргатинг. “48 соат” қоидасини лидерингиздан ўрганинг. 9 – АСОС: ХИМОЯ Хариддан кейинги масъулиятингиз - янги хамкорингизга дарсларни ўтиш ва ишни ўргатиш. Унутманг, бизнинг шиоримиз: “таълим ва такрор – муваффақият калити”. Таълимсиз янги хамкорларнинг ишлашга иштиёқи бўлмайди ва “ишнинг куз”ини била олмайди. Унга “Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” китобини ўтишга ёрдам беринг, унга дарсларни ўзингиз тушунтиринг. Бу дарсларни ўтиш ва “Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” нинг барча босқичларига амал қилиш, сизнинг жамоангизнинг тез орада кучли ривожланишига сабаб бўлади. Сиз ҳам мен каби ишнинг бошида бошқаларга дарс ўтишдан қўрқасиз. Фақат бир йўл билан бу қўрқувни енгиш мумкин: фақат ўрганинг! “Бизнес Ташкил Қилишнинг 10 асоси” шунчалик содда қилиб ёзилганки, уни ҳамма тушуна олади ва бошқаларга осонликча тушунтира олади. Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling