Бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси “бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси”
Download 328 Kb.
|
10 АСОС
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭЪТИБОР БЕРИНГ, АТРОФДА ҲАММА ИНСОН ЎЗЛАРИНИНГ ҲАЁТИНИ ЯХШИ ТОМОНГА ЎЗГАРТИРИШ УЧУН БУНДАЙ ИШНИ ҚИДИРИШАДИ.
РЎЙХАТ ҚАНДАЙ ЁЗИЛАДИ?
Лидерингизнинг (сизни ишга таклиф қилган кишининг) рўйхат намунасини кўринг. Ҳар қайси рўйхатда гурух номи, кишиларнинг исми, ҳар бирининг сизга бўлган ишонч даражаси, маълумот даражаси (хохласангиз телефон номери ва электрон почта адреси) бўлиши керак. Рўйхатлар дафтарчаси ёки китобча ясанг янги хамкорларингиз учун кўпайтиринг ва уларга тарқатинг. Аввало оила аъзоларингизнинг, қариндошларингизнинг ва дўстларингизнинг исмларини ёзинг ва ҳар гурухни категорияларга ажратинг. Масалан: Оилам, дўстларим, қариндошларимиз, қўшнилар, синфдошларим, курсдошларим, ҳамкорларим, бошқа мамлакат ёки шаҳарларда яшайдиган яқинларим ва дўстларим, янги танишлар. Келажакда янги таниш ортирганингизда исмларини рўйхатга ёзиш учун ҳозирданоқ бўш жой қўйинг. Рўйхатни ёзиш вақтида қуйидаги тартибга риоя қилинг: Дастлаб гурухларингизни аниқланг. Рўйхатни ёзишни биринчи гурухдан бошланг. Сиз биладиган ва сизни биладиган кишиларнинг исмини ёзинг. Биринчи гурух билан боғлиқ ҳамма маълумот ёзилганига ишонч хосил қилганингизда иккинчи ва кейинги гурухларга ўтишингиз мумкин. Биринчи гурухни тугатмасдан иккинчи гурухга ўтманг. Фикрингизни бир жойга тўпланг ва кишиларнинг исмини эслаб ёзинг. Кейин ҳар бирининг ишонч даражасини ёзинг. Ишонч даражаси бирдан бешгача (1-5) бўлади. Ишонч даражасини белгилаш мисолини лидерингиздан сўранг. Танишларингизнинг маълумот даражасини ёзинг. Маълумот даражаси бирдан учгача (1-3) бўлади. Буни қандай қилишни лидерингиздан сўранг. Энди рўйхатни ёзишни ўргандингиз. Тўлиқ маълумотга эга бўлган мукаммал рўйхатга эга бўлиш, ишларингизнинг натижасига ижобий таъсир қилади. Шунинг учун уни ёзишда вақтингизни ва кучингизни аяманг. Агар исм рўйхатингиз тўғри ва фойдали чиқишини хохласангиз, қуйидагиларга хам албатта эътибор беринг. Бу маслахатларга риоя қилинг: Агар сизнинг танишларингиз атиги 5 киши бўлса ҳам уларни рўйхатингизга ёзинг. Статистикаларга кўра, ҳар 30 ёшга кирган киши ўртача 2500 та танишга эга. Рўйхатингизда қанча кўп киши бўлса, лидерингиз сизга шунча кўп ишонади ва сизга кўпроқ ва жиддий эътибор қаратади. Ҳеч бўлмаганда 500 киши исмини албатта ёзинг. Рўйхатни ҳеч кимнинг ёрдамисиз ўзингиз ёзишингиз керак. Бу ишни бировга топширманг. Телефон дафтарингизда ҳамма дўстларингиз ва қариндошларингизнинг исми бўлганда ҳам ундан фойдаланманг, ўзингиз ёзинг. Нима учун ундан фойдаланиш мумкин эмас? Лидерингиздан сўранг. Ёзган кишиларингиздан бирор киши “бу бизнесни тушунолмайди” деб ўйласангиз ёки унинг етарли пули бўлмаса, уни ўзингизнинг гурухингиздан ўчирманг! Ўчириб ташласангиз, уларни бойиш имкониятидан маҳрум қиласиз ва ўзингизнинг гурухингизга зарар келтирасиз. Ўйлаб кўринг, бойиб кетганингизни кўрган ва сиз исмини ўчирган кишилар сиздан хафа бўлишади. Сиз ўзингизни оқлай олмайсиз. Бой-камбағал, қари-ёш, муваффақиятли-муваффақиятсиз, маълумотли-маълумотсиз бўлса ҳам ҳеч кимни эътибордан четда қолдирманг. Ҳаммасига бу имкониятни беринг, бу бизнес билан танишиб чикишсин. Танлаш ҳуқуқини уларнинг ўзига беринг. Ҳеч қачон уларнинг тақдирини хал қилманг! “Бу бизнес билан шуғуллана оладими, йўқми?” деган саволга жавоб қидириш ўрнига, бу танлаш ҳуқуқини ҳар кишининг ўзига қўйиб беринг. ЭЪТИБОР БЕРИНГ, АТРОФДА ҲАММА ИНСОН ЎЗЛАРИНИНГ ҲАЁТИНИ ЯХШИ ТОМОНГА ЎЗГАРТИРИШ УЧУН БУНДАЙ ИШНИ ҚИДИРИШАДИ. Рўйхатдан “ишонч доирангиз”ни ажратиб олиш учун лидерингиз билан маслахатлашинг. Ҳеч қачон ўзбошимчалик билан ва тажрибага эга бўлмай туриб бирор кишини ишга таклиф қилманг. Сизнинг рўйхатингиз ҳар хафта ёки ҳар кун янги исмлар билан тўлиб бориши керак. Чунки сиз янги инсонлар билан танишасиз ва хали эсингизга келадиган кўпгина инсонлар бор. Ҳамкорингизни танлаш учун лидерингиз билан маслахат қилганда ундан ҳеч нарсани яширманг, очиқча ўзингиз билган нарсаларни у билан сирлашинг. У киши сизга туғри маслахат беради ва энг яхши хамкорларингизни танлашда ёрдам беради. Нима учун ўз душманларингизни ҳам рўйхатга ёзиш керак? Download 328 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling