Бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси “бизнес ташкил қилишнинг 10 асоси”


БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ!


Download 328 Kb.
bet4/21
Sana25.01.2023
Hajmi328 Kb.
#1122153
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
10 АСОС

БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ!
Сиз 100 кишига бирданига таъсир қилаолмайсиз, уларнинг ҳаммасини бир ишга ишонтира олмайсиз ва ҳаммасини ўз жамоангизга жалб қилаолмайсиз. Лекин ишонаман-ки, албатта 3, 4 ёки 5 киши сизга тўлиқ ишонади ва сиз ҳам уларга ишонасиз. Ҳаётингизда сиз севадиган, чин дилдан бахт ва омад тилайдиган 2тадан 5тагача танишга эгасиз. Бу одамлар сизнинг “ишонч ва таъсир доирангиз деб аталади.
Мен илк бор бу бизнесга кирганимда ўзимнинг чап томонимга энг якин дўстимни, ўнг томонимга эса укамни жалб қилдим. Фақат шу икки кишини таклиф қилдим. Улар менинг таклифимга шундай жавоб қайтардидар:
“Агар сиз бу ишнинг яхши бизнес эканлигига ишонсангиз, биз ҳам бу ҳақиқатни қабул қиламиз!”.
Бу холатни қуйидаги мисолга ўхшатса бўлади: Сиз кинотеатрда ажойиб бир фильм томоша қилдингиз. Бу фильм сизда катта таъсурот қолдирди. Қизиқарли ва фойдали бу фильмни энг якин дўстларингизга, оила аъзоларингизга ва самимий кишиларингизга сўзлаб берасиз. Бу фильмни албатта кўришлари кераклигини таъкидлайсиз. Улар сизга ишонади ва шу фильмни кўришга интилишади. Агар фильм ёмон бўлганида эди, сиз уни яқин кишиларингизга тавсия қилмаган бўлар эдингиз. Бизнинг бизнесда ҳам худди шундай: ажойиб бизнесга аввало энг қадрдон “ишонч доирангизни” таклиф қилинг!


II – НУҚТАИ НАЗАР ЎЗИНГИЗНИ УНУТИНГ!
ТАРМОҚЛИ БИЗНЕСда милионер бўлишни истасангиз, ўзингизни унутинг! Ҳар доим чап ва ўнг томонингизга жалб қилган яқинларингизнинг фойдасини ўйланг. Уларнинг ишни қанчалик мукаммал ўзлаштираётгани ҳақида ўйланг. Ўрганиб, уларга ҳам ўргатинг. Сиз бу ишда қанчалик қатьий, самимий ва жиддий бўлсангиз, улар ҳам сиздан ибрат олиб, сизнинг йўлингиздан боришади. Сизни копия қилишади. Уларга ҳам ўзларининг чап ва ўнг томонларига бизнес сирларини ўргатишларига бош-қош бўлинг, ёрдам беринг. Жамоангиз аъзоларининг фойдасини кўзланг. Улар қанча кўп фойда кўрсалар, шунча кўп қизиқишлари ортади ва янаям ишонч ва ғайратлари ортади. Мана шу н.н. ўз жамоангизда яхши йулга қўйсангиз, яқин келажакда сиз ҳам, жамоангиз ҳам орзу қилган даромадларингизга етасиз.
Фараз қилайлик: икки томонингизни қуриш учун 1 ой вақтингиз кетсин. Уларга ишни ўргатиш ва уларда ҳам томонлар пайдо қилдириш учун яна 1 ой ўтсин.
Иккинчи ойга келиб сизнинг жамоангизда 4 та одам бўлади ва уларни тарбия қилишда сиз якка эмассиз. Сизнинг 2 томонингиздаги дўстларингиз ва сизни бизнесга таклиф қилган лидерингиз сизга ёрдам беришади. Яъни ўзингиз билан бирга 3 киши тўртта янги хамкорингизга ўз томонларини ташкил қилишга ёрдам берасизлар.
Учинчи ой жамоангизга 8 киши қўшилади. Тўртинчи ойда 8 кишига ёрдам берасизлар, шундай қилиб 16 киши бу бизнес имкониятидан фойдаланиш учун сизнинг жамоангизга қўшилади.
Агар шу тартибда ёрдам берсангиз, 10-ойга бориб чап томонингизда 1024 киши ва унг томонингизда хам шунча кишига эга бўласиз! Бу икки мингдан ортик хамкор дегани!
Бир йилдан кейин айнан шу ойга келиб 5000 кишига эга бўлишни хохлайсизми? Буни албатта ҳамма истайди. Мақсадингизга етишни истасангиз, ишонч доирангизни кенгайтиринг. Чин дилдан юракдан ишланг ва уларга ҳам ишонч доираларини кенгайтиришга ёрдам беринг. Фақат шундагина бизнесингиз муттасил ривожланиши мумкин.
Агар чап ва ўнг томонингизда бештадан миллионерга эга бўлсангиз ва улар сизнинг ёрдамингизда бахтли бўлса, ишонинг, сиз ҳам бахтли бўласиз, хатто улардан икки баравар кўпроқ пул топасиз. Кўряпсизми, ўзингизни пулдор бўлишингизни эмас, икки тарафингизда лидер ривожлантиришни ўйлаб иш тутсангизгина бу муваффақиятларга етасиз?

2 – АСОС: МАҚСАД БЕЛГИЛАШ


Барча омадли инсонлар олдиларига аниқ мақсад қўйгандан кейин иш бошлаганлар. Чунки нима хохлашингизни билмай туриб умуман ҳеч нарсага эришмайсиз! Автомашина учун бензин қанчалик мухим бўлса, инсон учун мақсад ундан ҳам зарурроқ. Машинада бензин бўлмаса у юрмайди. Агар сизда ҳам аниқ мақсадларингиз бўлмаса, “ТАРМОҚЛИ БИЗНЕС”даги биринчи қийинчиликка учраганингиздаёқ бу ишни ташлаб юборасиз. Бу ишни бошлашдан олдин, ҳаётдан нималарни орзу қилишингизни белгилаб олинг! Нималарга эришишни, ким бўлишни, қандай жойда ким билан ҳаёт кечиришни дилингизга тугиб қўйгансиз?


Бугуноқ ўз мақсадларингизни бир дафтарга ёзинг! Орзуларингиз ёзилган ушбу дафтар ҳар доим ёнингизда бўлсин. Қандай қийинчиликлар сизни бу ишга бошлаб келди? Нима сабабдан бу ишда албатта муваффақиятга эришишингиз керак?
Мени айнан бу ишни танлашимнинг биринчи сабаби - пулсизликдан чарчадим! Бу бизнес орқали ҳаётимда ўзим хохлаган ҳамма нарсага эришишни истайман. Мен дунё кезишни ёшлигимдан бери орзу қиламан. Ўзим, оила аъзоларим ва қадрдонларимнинг кўнгилдагидек яшашлари учун бу бизнес туфайли етарли миқдорда ҳар хафталик даромадга эга бўлишим кераклигини биламан ва бу натижа учун ишлайман.
Нима мақсадда бизнесга кирганингизни билишингиз шарт. Ҳамма сабабларингизни ҳам орзуларингизни ёзгандан кейин ўша дафтарга ёзинг.
Кўзингизни юминг, тинчланинг ва тасаввур килинг: 11 ойдан кейин сиз 20 млн. сўм даромад олдингиз. Ҳар ой ўз пулингизга хохлаган нарсангизни олишни истамайсизми? Кўнглингиз нималарни хохлаяпти?
Ақлингизга келган ҳамма хохиш ва орзуларингизни ёзинг. Мақсадларингиз иш учун сизга илхом бахш этади, яъни рухлантиради (завқлантиради). Қилган даромадларингиз билан нималарга эга бўлмоқчисиз, шуларни аниқ ёзинг. Улар неча пул туради? Қачонгача ҳар бир орзуингизга эришмоқчисиз? Аниқ сана ёзинг.
Эс-хушингизни бир жойга йиғинг! Энди диққат билан ишлашингиз керак. Вақти келиб, сизнинг чап ва ўнг йуналишингизга икки киши албатта келади. Бу билан на сиз ва на улар бойиб кетишади. Бу билан сиз ҳам, улар ҳам миллионер бўлмайсиз. Шунинг учун, иккала одамингиз келганидан сўнг, улар билан ўтирасиз ва мақсадларингизни ёзасизлар. Уларга қувват бахш этинг ва илхомлантиринг. Бир-бирларингни ҳурмат қилинг ва ўхшаш мақсадларингиз ёрдамида кучли бир жамоа (команда) тузинг. Агар шу ишни ижро этсангиз, сизнинг ташкилотингиз (организациянгиз) аста секинлик билан олдинга ҳаракат қилиб боради ва ривожланади. Барча ҳамкорларингизнинг буюк орзуси (мақсади) бор. Улар биз бағишлаган илҳом ва ишонч билан, дарслар ва йул-йўриқлар ёрдамида мақсадларига олға интиладилар ва эришадилар. Сиз ва жамоангиз - бўлажак миллионерларсиз!



Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling