Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Download 412 Kb.
|
БИЗНЕС ММ 1-мавзу
Қайта рўйхатдан ўтказиш ҳам интернет тармоғи орқали, ҳам ўзи келган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Қуйидаги ҳужжатлар қайта рўйхатдан ўтказиш сўровномасига илова қилинади: тадбиркорлик субекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улуш (ҳисса)нинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори; давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари; топшириш далолатномаси – қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда; тақсимлаш баланси – ажратиб чиқаришда; тадбиркорлик субекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат – устав фонди миқдори оширилганда; тадбиркорлик субекти – юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар – устав фонди миқдори оширилганда; улуш (ҳисса)нинг бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) – улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш таъсис ҳужжатларини янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади. Бунда ариза берувчи қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда ўз ихтиёрига кўра таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларидан ёки бошқа шакллардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Давлат божи тўлангандан кейин тизим рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига тегишли билдиришнома юборади, киритилган ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди. Устав фонди миқдорининг оширилиши, улуш (ҳисса) нинг бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган тақдирда “ягона дарча” маркази масъул ходими тақдим этилган ҳужжатларни рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт. Умуман олганда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, бизнесни рўйхатдан ўтказиш тизимини ислоҳ қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш давлат хизматининг – бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг шаффофлиги ва сифати сезиларли даражада ошди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги фармони билан тасдиқланган Ўзбекистонни 2017–2021 йилларда ривожлантиришга доир “Ҳаракатлар стратегияси”да Жаҳон банкининг “Доинг Бусинесс – 2018” тадқиқотларидаги мамлакатнинг халқаро рейтингини оширишни таъминлашга оид вазифа қўйилган. Шу сабабли корхоналарни рўйхатдан ўтказишнинг янги механизми Жаҳон банкининг навбатдаги “Доинг Бусинесс–2018” тадқиқотларида бизнесни рўйхатдан ўтказиш мезонига ижобий таъсир қилади. Download 412 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling