Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 412 Kb.
bet33/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Ажратиб чиқариш – корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бир қисмини унга бериш йўли билан янги корхонани вужудга келтириш, яʼни бунда юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахслар ажралади, аввалги юридик шахс ҳам мавжуд бўлиб қолаверади. Мисол учун, фаолият олиб бораётган “А” АЖдан янги “Б” МЧЖнинг ажралиб чиқиши.
Ўзгартириш – янги вужудга келган юридик шахсга қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш, яʼни бунда бир ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги юридик шахс бошқа шаклдаги юридик шахсга ўзгаради.
Мисол учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11-июлдаги 526-сон қарори билан “Трест 12” масъулияти чекланган жамияти “Трест 12” аксиядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди.
Юридик шахсни қайта ташкил этиш умумий қоидаларга асосан ихтиёрий равишда – унинг таъсисчи (қатнашчи)ларининг ёки таъсис этилган ҳужжатлар билан ваколатга эга бўлган юридик шахс органи, масалан, аъзоларнинг умумий йиғилиш қарори асосида амалга оширилиши мумкин.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Қайта ташкил қилишнинг барча санаб ўтилган шаклларини икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга тақсимлаш баланси билан расмийлаштирилувчи бўлиш ва ажратиб чиқариш шакли киради. Иккинчи гуруҳга топшириш ҳужжати билан расмийлаштирилувчи қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ўзгариш шаклларини киритиш мумкин. Юридик шахсларни қайта ташкил қилиш жараёнида “тақсимлаш баланси” ва “топшириш ҳужжати”нинг аҳамияти жуда катта, чунки у қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўзидан олдингисига нисбатан бўлган муносабатларида, хусусан, берилган мол-мулкка эгалик ҳуқуқининг таркиби ва ҳажмига ҳуқуқий ворисликни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Қайта ташкил қилиш вақтида қайта ташкил қилинаётган корхонада мавжуд дебитор ва кредиторлик қарзларининг бутун миқдори (шу жумладан, сотиб олувчи ва таъминотчиларнинг иш ҳақи бўйича қарзлари, ҳисоб берувчи шахслардан, бюджет ва бюджетдан ташқари фонд, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича) тақсимлаш баланси ёки топшириш ҳужжатига мувофиқ унинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.
Қайта ташкил этиш институтини тадбиркорлик фаолиятини юритиш амалиётида қўллаш ёрдамида:

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling