Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга  оширилади


Download 412 Kb.
bet29/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга 
оширилади
(Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9-февралдаги 66-сон қарори).

Шу билан биргаликда, бугунги кунда юридик шахсни рўйхатдан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 6 тадан амалда 1 тагача қисқартирилди, я’ни фақат ариза талаб қилинади ва унда кўрсатилган маълумотлардан таъсис ҳужжатлари генерация қилинади (топшириш-қабул қилиш далолатномаси ва тақсимлаш баланси тақдим этилиши лозим бўлган қўшиб юбориш, бирлаштириш, ажратиб чиқариш ҳамда бўлиш ҳолатлари бундан мустасно). Якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) учун зарур бўлган ҳужжатлар сони 7 тадан 1 тагача қисқартирилди, я’ни фақатгина ариза тақдим этиш лозим бўлади.


Шуни таъкидлаш жоизки, ариза билан, албатта, таъсисчининг ўзи мурожаат этиши шарт эмас, балки интернет жаҳон ахборот тармоғи тизими воситасида ягона портал орқали ҳам мурожаат қилиши мумкин (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9-февралдаги ВМҚ –66-сон қарори).
Жаҳон банки услубиятига мувофиқ бизнесни рўйхатдан ўтказиш янги тартибга кўра иккита жараёнда (биринчиси барча рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартиботларини автоматлаштириш билан реал вақт режимида рўйхатдан ўтказиш, иккинчиси эса тақдим этиладиган қоғоз ҳужжатларни камайтириш билан банк ҳисобрақамини очиш) амалга оширилади. Бизнес юритишни бошлаш билан боғлиқ бўлган барча расмиятчиликларни инобатга олган ҳолда корхонани очиш жараёни (ушбу вақтга фирма номини захирага олиб қўйиш, рўйхатдан ўтказиш учун давлат божини тўлаш, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларини олиш, муҳрни тайёрлаш, солиқ органларида, статистика органларида ҳамда банкда ҳисобга қўйиш ва ҳисобрақамини очиш киради) бир кундан кам вақтни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги
2016 йил 28-октабрдаги ПҚ–2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМҚ–66-сон қарорига асосан интернет жаҳон ахборот тармоғи тизими воситасида ягона порталда рўйхатда ўтиш қуйидаги тартибда амалга оширилади: ариза берувчи тадбиркорлик субекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки тадбиркорлик субектининг шахсий кабинетидан эркин фойдаланиш имконига эга бўлгандан сўнг бизнесни рўйхатдан ўтказиш давлат хизматини танлайди.
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи “бизнесни рўйхатдан ўтказиш” – давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги белгиланган ариза шакллари бўйича:

  • юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субектларининг (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади);

  • тадбиркорлик субектлари – юридик шахсларнинг уни кўрсатишган сўровномани шакллантиради.


Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган маълумотларни киритиш ва тизим томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга.


Давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг ягона идентификациялаш тизимидан олинган ҳақиқий, шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда тизим томонидан автоматик тарзда шакллантирилади. Тизим ҳар бир босқичда сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради.
Тадбиркорлик субектларини интернет орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш шахсан келган ҳолда рўйхатдан ўтказиш нисбатан бир қатор қуйидаги устунликларга эга:

  • рўйхатдан ўтказувчи органга қоғоз кўринишидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш зарурати йўқолади, натижада аризачиларни рўйхатдан ўтказувчи органга, шунингдек, рўйхатдан ўтказишга давлат божини тўлаш учун банк кассасига шахсан ташриф буюриш заруриятидан халос этади, бу эса аризачиларнинг билвосита сарф-харажатларини камайтиради;

  • ҳужжатлар интернет орқали онлайн топширилганда бизнесни рўйхатдан ўтказиш, шу жумладан, қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божлари ставкалари шахсан ташриф буюрган ҳолатга нисбатан икки баробар кам қилиб белгиланган;

  • бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва топширишни аризачи учун қулай бўлган исталган вақтда бошлаш, тўхтатиб туриш ёки қайтадан бошлаш мумкин бўлади;

  • рўйхатдан ўтказишга сўровнома танланаётган фирма номини автоматик тарзда текширишни инобатга олган ҳолда аризачи томонидан маълумотларни асосан очиладиган менюдан танлаш йўли билан онлайн тўлдирилади, бу эса ноаниқликларни бартараф этади, тақдим этилаётган маълумотларни стандартлаштиради ва уларни қайта ишлашни соддалаштиради;

  • бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан имзолаш талаб этилмайди, бунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ягона порталда унда кўрсатилган усуллардан бири орқали масофадан рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади;

  • аризачиларнинг хоҳишига кўра автоматлаштирилган тизим аризада кўрсатилган маълумотлардан келиб чиқиб шакллантирадиган, таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларидан фойдаланиш ёки аризага сканер қилинган таъсис ҳужжатларини илова қилиш мумкин.

Ушбу соҳада олиб борилган ислоҳотлар самараси ўлароқ эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар (ЯТТ) ўз фаолиятларини вақтинчалик тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тўғрисидаги аризани автоматлаштирилган тизим орқали топширишлари мумкин бўлади, бу эса ЯТТнинг солиқлар тўламаслик билан боғлиқ бўлган таваккалчиликларини соддалаштириш ва пасайтиришга ёрдам беради. Тадбиркорлик субекти барча тегишли ваколатли давлат (лицензияловчи ва ҳоказо) органларини унинг манзили (жойлашган жойи, яшаш жойи) ўзгарганлиги тўғрисида автоматлаштирилган тизим воситасида бир вақтнинг ўзида хабардор қила олади, бу эса давлат органларига алоҳида хабарномалар жўнатишга зарурат қолдирмайди. Шунингдек, қайта ташкил этиш тўғрисидаги ахборотни босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш тўғрисидаги талабни бекор қилади, бунда ахборот билан кредиторлар танишиб чиқишлари учун ягона порталда эълон қилиш етарли бўлади.
Бу эса тадбиркорлар харажатларини камайтиради. Бизнесни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асосларнинг батафсил рўйхати белгиланган. Демак, рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома тўлдирилаётганда кўрсатилган маълумотлар автоматлаштирилган тизимнинг тегишли маълумотлар базаси бўйича автоматик тарзда текширилади.
Юридик шахсни ва ЯТТни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек, уларнинг дубликатларини махсус бланкларда қоғоз кўринишида бериш амалиёти ҳозирда бекор қилинган, бу эса рўйхатдан ўтказувчи органларнинг тайёрлаш учун кетадиган йиллик харажатларини қисқартирмоқда. Тадбиркорлик субектларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ва таъсис ҳужжатларини исталган вақтда ҳамда исталган нусхада нашр қилиб олишлари мумкин.
Шу тарзда давлат органлари ягона порталдаги электрон ҳужжатларнинг репозиторийси орқали қайта ташкил этиш тўғрисидаги гувоҳномадан фойдаланиш (шу жумладан, лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар беришда, банк ҳисобрақами очишда ва бошқа турдаги давлат хизматларини кўрсатишда), шунингдек, автоматлаштирилган тизим воситасида, тадбиркорлардан талаб қилиб олмасдан таъсис ҳужжатларидан фойдаланишга тадбиркорлардан рухсат олишларига имкон берувчи механизм йўлга қўйилди. Автоматлаштирилган тизимда мавжуд бўлган, бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча электрон ҳужжатлар, шунингдек, сканер қилинган ҳужжатларга гиперҳаволалар, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш қулайлигини инобатга олган ҳолда электрон ҳужжатларнинг репозиторийсида сақланади.
Тадбиркорлик субектига тизим имкониятларидан фойдаланган ҳолда унга тааллуқли бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар давлат органлари томонидан сўралган ҳолатлари тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқи берилган, қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик субекти эркин фойдаланиши тақиқланган ахборот бундан мустасно.
Юритилиши марказлаштирилган тарзда электрон кўринишда амалга ошириладиган Тадбиркорлик субектлари ягона давлат реестрида (ЦЙДР) мавжуд бўлган долзарб маълумотларнинг шаффофлигини ва улардан эркин фойдаланиш имконини ошириш ўта муҳимдир. Ягона порталга жойлаштириладиган ва улар ўзгариши биланоқ ҳар соатда янгиланиб бориладиган маълумотларнинг энг кам ҳажми белгиланди. Демак, юридик шахслар тўғрисидаги қуйидаги ахборотдан оммавий фойдаланиш мумкин бўлади: номи, СТИР, мақоми (фаолият юритаётган, тугатилиш жараёнида, фаолиятини тўхтатган), ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли, устав фондининг миқдори, қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборот, манзили ва бошқалар; ЯТТлар қисмида эса: исми, фамилияси, СТИР, амалга оширилаётган фаолият тури, жинси ва бошқалар. Рўйхатдан ўтказиш маълумотлари ўртасидаги фарқланишларнинг олдини олиш мақсадида уларнинг нисбатан устунлигини аниқлаш қоидалари белгиланган. Демак, таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар бир-биридан фарқ қилганида, рўйхатдан ўтказувчи органда сақланаётган ҳужжатлар нисбатан устунроқ кучга эга бўлади. ЦЯДРдаги таъсис ҳужжатлари ва ёзувлардаги маълумотлар бир- биридан фарқ қилганида ЦЙДРдаги ёзувлар нисбатан устунроқ кучга эга бўлади. ЦЯДРдаги ва 2017 йилнинг 1 апрелига қадар юритиладиган реестрлардаги ёзувлар бир-биридан фарқ қилганида, ЦЯДРдаги ёзувлар нисбатан устунроқ кучга эга бўлади. Рўйхатдан ўтказиш маълумотлари ўртасидаги фарқланишлар таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ёки қўшимчаларни киритиш йўли билан тадбиркорлик субектининг ўзи томонидан амалга оширилади.
Шу билан бир қаторда, рўйхатдан ўтказувчи ва ваколатли органлар ўртасидаги ҳамкорлик, маълумотлар алмашиш, уларни солиштириш ҳамда бошқа масалалар алоҳида ҳужжатга ажратилган, бу эса ҳам тегишли давлат органлари ходимлари учун, ҳам тадбиркорлик субектлари учун (тадбиркорларга тааллуқли бўлмаган ички тартиботларни ўрганиб чиқиш заруратини истисно қилгани ҳолда) қўшимча қулайликлар беради.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги “Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
275-сон қарорига асосан мамлакатимизда Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши (КДЭС/НАCЭ) негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичига (ИФУТ) ўтилди ва кичик тадбиркорлик субектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг ИФУТ асосида такомиллаштирилган таснифлагичи тасдиқланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитасининг давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида ИФУТдан мажбурий тартибда фойдаланиши белгилаб қўйилган.
Давлат рўйхатидан ўтаётган ва ўз бизнес фаолиятини бошлаётган тадбиркорлик субектларининг ИФУТдан фойдаланишнинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат. Авваламбор, тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати сезиларли даражада кенгайтирилди. Иккинчидан, ташкилотлар турларини аниқлашда кичик тадбиркорлик субектларига тегишли бўлган ташкилотларни шакллантириш ва таснифлаш аниқ қилиб белгилаб қўйилди. Учинчидан, ушбу тадбиркорлик субектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби анча такомиллаштирилди. Тўртинчидан, айрим “тадбиркорлар”нинг яширин иқтисодий фаолиятларининг олди олинди ва кичик тадбиркорлик субектлари фаолияти қонунийлаштирилди. Бешинчидан, ушбу қулайликлар ИФУТда мавжуд тадбиркорлик субектлари фаолияти билан боғлиқ статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот тизимини янада такомиллаштирди.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling