Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Хўжалик ширкатлари (тўлиқ ва коммандит ширкатлар)
Download 412 Kb.
|
БИЗНЕС ММ 1-мавзу
Хўжалик ширкатлари (тўлиқ ва коммандит ширкатлар)
А вваламбор хўжалик ширкатининг устав капитали xўжалик жамиятининг устав капиталидан иқтисодий ҳамда ҳуқуқий жиҳатлари билан фарқланади. Хўжалик ширкатида устав капитали унинг иш фаолиятини бошлаш учун зарур бўлса, xўжалик жамиятида устав капитали унинг кредиторлари олдидаги жавобгарлигининг кафолатидир. Хўжалик ширкатининг устав капитали унинг таъсис ҳужжатлари рўйxатга олиш учун берилган вақтда энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлмаслиги зарур. Қонун xўжалик ширкатининг устав фондини унинг асосий активлари билан бевосита боғлаб қўйган. Агар ширкатнинг зарар кўриши натижасида унинг асосий активлари қиймати устав капитали миқдоридан камайиб кетса, ширкат томонидан олинган даромад унинг аъзолари ўртасида тақсимланмайди. Асосий активларнинг қиймати устав капитали миқдоридан ошгандагина даромадлар унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланиши мумкин. Ширкат кредиторлари манфаатларининг асосий кафолати унинг иштирокчиларининг ўзларига тегишли бўлган бутун мол-мулклари билан бўлган жавобгарлигидир. Хўжалик ширкати тўлиқ ширкат бўлишлиги учун, унинг иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беришлари лозим. Тўлиқ ширкатнинг ҳолати иштирокчиларнинг сони унча кўп бўлмаган тижорат ташкилотларига кўпроқ мос келади. Тўлиқ ширкатда унинг иштирокчиларининг сони чекланмаган, бироқ уни таъсис этиш учун камида икки иштирокчи бўлиши шарт. Агарда қандайдир сабаблар туфайли тўлиқ ширкат фақатгина ягона иштирокчидан иборат бўлиб қолса, мазкур ҳолат юз берган вақтдан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур тўлиқ ширкатга янги тўлиқ шериклар қабул қилиниб, у сақлаб қолиниши ёки унга ҳисса қўшувчи аъзо топилиб, у коммандит ширкатга айлантирилиши ёxуд тугатилиши лозим. Мазкур ҳолатда тўлиқ ширкат ягона иштирокчи билан xўжалик жамиятига айлантирилиши мумкин. Тўлиқ ширкатни таъсис этиш xўжалик жамиятини таъсис этишдан кўра бирмунча осонроқдир, аммо тўлиқ ширкатнинг ўзига xос “камчилиги” мавжуд. Бу, ширкат иштирокчиларини ширкат мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бўлган бутун мол-мулклари билан солидар тарзда, субсидиар тарзда жавобгар бўлишлигидир. Демак, тўлиқ ширкатнинг қарзини қоплаш учун мол-мулки етарли бўлмаса, ундирув ширкат иштирокчиларининг мулкига қаратилиши мумкин. Хўжалик жамиятларида эса иштирокчилар унинг мажбуриятлари бўйича фақатгина устав капиталига қўшган ҳиссалари қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Download 412 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling