Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Download 412 Kb.
bet15/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Шуъба ва қарам жамиятлар
Жамият юридик шахс ҳуқуқини олган шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига эга бўлиши мумкин.

Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланади.

Шуъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Шуъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни беришга ҳуқуқли асосий жамият ана шундай кўрсатмаларни бажариш учун шуъба жамияти томонидан тузилган битимлар юзасидан шуъба жамияти билан солидар жавобгар бўлади. Асосий жамиятнинг шуъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни бериш ҳуқуқи шуъба хўжалик жамияти билан тузилган шартномада ёки шуъба хўжалик жамиятининг уставида кўзда тутилган тақдирдагина асосий жамият бундай ҳуқуққа эга деб ҳисобланади.
Шуъба хўжалик жамияти асосий жамиятнинг айби билан ночор (банкрот) бўлиб қолган ҳолларда асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг қарзлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, юқорида айтилган ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шуъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳоллардагина шуъба хўжалик жамиятининг ночорлиги (банкротлиги) асосий жамиятнинг айби билан юз берган деб ҳисобланади.
Шуъба хўжалик жамияти акциядорлари асосий жамиятдан унинг айби билан шуъба хўжалик жамиятига келтирилган зиённи тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Асосий жамият шуъба хўжалик жамиятининг муайян ҳаракатларни амалга ошириш оқибатида зиён кўришини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шуъба хўжалик жамиятининг шундай ҳаракатларни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина зиён асосий жамиятнинг айби билан келтирилган деб ҳисобланади.

Агар жамиятга қарашли овоз берувчи акцияларнинг йигирма фоизидан зиёдроғи бошқа иштирокчи жамиятга қарашли бўлса, бу жамият қарам хўжалик жамияти деб тан олинади.

Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт.
Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади.
Бундан ташқари, жамиятлар ўз филиаллари ва ваколатхоналарини ҳам очиши мумкин ва буларни асло қарам ва шуъба жамиятлари билан адаштирмаслик лозим. Улар ўзларини ташкил этган жамият томонидан мол-мулк билан таъминланади ва шу жамият тасдиқлаган низомлар асосида иш кўради.
Филиал ёки ваколатхонанинг раҳбари жамият томонидан тайинланади ва жамият берган ишончнома асосида иш кўради.
Филиал ҳамда ваколатхона фаолияти учун жавобгарлик уларни тузган жамият зиммасида бўлади.
Жамият уставида унинг филиаллари ҳамда ваколатхоналари тўғрисида маълумотлар берилган бўлиши керак. Жамиятнинг филиаллари ҳамда ваколатхоналарига доир маълумотлар ўзгариши муносабати билан унинг уставига киритилган ўзгартишлар тўғрисидаги ахборот юридик шахсларни давлат рўйхатига олувчи органга маълумот тарзида тақдим этилади. Жамият уставидаги мазкур ўзгартишлар маълум қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
Жамият томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиш ва ваколатхоналар очиш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, филиаллар ва ваколатхоналар жойлашган ердаги мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling