Бизнес ҳуқуқи тушунчаси ва манбалари. Бизнес ҳуқуқий муносабатлари. Бизнес ҳуқуқи субъектлари. Бизнес субъектлар фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш


Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш


Download 412 Kb.
bet12/34
Sana20.06.2023
Hajmi412 Kb.
#1633754
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
БИЗНЕС ММ 1-мавзу

Давлат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш
Мамлакатимиз Президенти таъкидлаганларидек, “Давлатнинг бошқарув соҳасидаги роли инкор этилса, маъмурий буйруқбозлик тизимидан иқтисодиётнинг бозор тамойилларига ўтишини таъминлаш қийин кечади. Ўз-ўзидан равшанки, бозор муносабатлари меъёри мустаҳкамланиб, ислоҳотларнинг ортга қайтмаслиги таъминланиб борган сари давлатнинг таъсири ҳам шунга мувофиқ равишда изчиллик билан камайиб бораверади”. Шу нуқтаи назардан давлат иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини ўзгартириш режаларини тузиб, уни изчиллик билан амалга оширишни таъминлашни ўз зиммасига олади. Бу эса бозор шароитида иқтисодиётни давлат йўли билан бошқариш ва тартибга солиш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бевосита ҳуқуқий воситалар ёрдамида ҳал этишга имконият яратади.
Давлат тадбиркорлик ҳуқуқи субъектларига xос бўлган xусусиятларга эга.
Тадбиркорлик ҳуқуқининг субъекти сифатида давлат бир вақтнинг ўзида бошқа тадбиркорлик ҳуқуқининг субъектларидан фарқ қилади.
Масалан: Давлат иқтисодий муносабатларга киришар экан, бошқа субъектлар каби ўз фаолиятини амалга ошириши учун руxсатнома олиши талаб этилмайди. Шу билан бирга иқтисодиётга раҳбарлик қилишни юридик кучга эга бўлган норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилиши ҳам унга xос бўлган xусусиятлардан бўлиб ҳисобланади.
Давлатнинг тадбиркорлик ҳуқуқи субъектлари қаторига қўшмаслик, тадбиркорлик фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда кўпгина ноаниқликларни келиб чиқишига, бу борадаги масалаларни қайси ҳуқуқ соҳаси нормалари билан тартибга солиниши лозимлиги тўғрисидаги масалаларда чалкашликларни келиб чиқишига сабаб бўлар эди. Давлатнинг тадбиркорлик ҳуқуқининг субъекти сифатида ўзига xос xусусиятларини бирма-бир таҳлил қилишга ҳаракат қиламиз.
Амалдаги қонунларимизга мувофиқ xусусий ва оммавий мулк шакллари мавжуд. Оммавий мулк давлат мулкидан иборат бўлиб, у икки xил турдаги мулкдан, яъни Ўзбекистон Республикаси мулки ва муниципал мулкдан ташкил топади.
Юқоридаги мол-мулклар асосида давлат тадбиркорлик фаолиятини амалга оширади ва уларни ўз органлари орқали корxоналарнинг тадбиркорлик фаолияти юритишига бериб, янги субъект корxоналарни ташкил этади. Шунингдек, мулкдор сифатида давлат тасарруфидан чиқариш, xусусийлаштириш масалаларини ўзининг маxсус органлари ваколатига берган.
Давлат мулки бўлган маxсус объект - давлат xазинасига Ўзбекистон Республикаси номидан тушадиган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича давлат кредитор ҳисобланади. Шунингдек, давлат номидан тузилган шартномалар бўйича ғазна маблағлари ҳисобидан жавобгар ҳисобланади. Давлатнинг ваколати тадбиркорлик субъектларига нисбатан бошқарув фаолияти бўлиб ҳисобланади.
Давлат инсонларнинг моддий ва маьнавий эҳтиёжларини қондиришдек улкан вазифани бажариш мақсадида эркинлик асосидаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан бир вақтда, ҳисоб-китоб юритиш, молия, солиқ, субъектлар имтиёзлари каби институтларни тартибга солиш ишини олиб боради ва улар ягона дастур сифатида кўринади.
Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш усули умумий ва алоҳида асосларда амалга оширилади. Умумий асос бўлиб қонун чиқариш бўлиб ҳисобланса, алоҳида асосда турли-туман соҳалар бўйича тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан ўз таъсирини ўтказади, яъни иқтисодий фаолиятнинг турли жиҳатларини тартибга солади.

Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling