Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19


Download 459.39 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/25
Sana03.12.2023
Hajmi459.39 Kb.
#1801152
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Автореф-19.11.2023

 
 


34 
ХУЛОСА 
Диссертацион тадқиқотни бажариш жараёнида миллий иқтисодиётни 
рақамлаштиришни 
ривожлантиришда 
корхоналар 
фаолиятининг 
барқарорлигини таъминлаш бўйича қуйидаги хулосаларни шакллантирдик: 
1. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш хусусидаги илмий-назарий 
қарашларни тадқиқ қилиш кўрсатдики: 
* иқтисодиётнинг рақамли сегментини кенгайишининг асосий сабаби 
бўлиб трансакцион секторнинг ўсиши ҳисобланади; 

иқтисодиётни рақамлаштириш самарадорлигининг юқори даражасига 
барча транзакцияларни автоматик тарзда амалга ошириш таъминланганда ва 
транзакцион чиқимлар нолга қадар пасайганда эришилади ва бунинг учун 
асосий рақамли технологияларни амалиётга жорий этиш зарур бўлади; 
* рақамли молиявий активлар бир қатор ноёб белгиларга эга бўлиб, пул 
белгиларини эмиссияси қиладиган маъмурий марказнинг йўқлиги шулар 
жумласидандир; 
*янги ёндашувларнинг пайдо бўлиши ва неоиқтисодиёт соҳасида 
иқтисодий-назарий фикрларнинг ривожланишига Интернетнинг глобал 
миқёсда тарқалиши ва иқтисодий муносабатларда ундан кенг кўламда 
фойдаланишга эришиш сезиларли таъсир этди; 
*
рақамли иқтисодиёт ахборот-коммуникация технологияларидан 
фойдаланишга асосланган иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар 
тизимидир. 
2. 
Корхоналар 
фаолиятини 
рақамли 
технологиялар асосида 
такомиллаштириш хусусидаги илмий-назарий қарашларни тадқиқ қилиш 
кўрсатдики:

корхона миқёсидаги рақамли трасформация анъанаий IT-хизматдан 
(назорат қилинадиган, бошқариладиган, харажатлари кўп бўлган алоҳида 
вазифаларни ҳал қилишга қаратилган хизмат) инсонга йўналтирилган очиқ 
тизимга ўтишни англатади; 
* корхоналарда бизнес фаолиятини рақамлаштириш билан боғлиқ 
бўлган таҳдидлардан бири бўлиб, ахборот хавфсизлигини таъминлаш 
ҳисобланади ва мазкур таҳдид технологик рисклар билан боғлиқдир. Бизнесни 
рақамлаштириш даражасини ошиб бориши билан киберҳужумлар ҳам 
такомиллашиб боради; 
*рақамли инстурментларни ўзининг бизнес-жараёнларига фаол жорий 
қиладиган компаниялар бошқарув ва ишлаб чиқаришни ташкил қилиш 
тизимига ўзгартиришлар киритиш заруриятига дуч келадилар ва рақамли 
технологияларни бизнес-жара 
ёнларга 
жорий 
қилиш 
ташкилий 
инновациялар билан параллель равишда амалга оширилиши керак; 
*корхоналар фаолиятига рақамли технологияларни жорий қилиш 
тўловларнинг қийматини пасайтириш ва янги даромад манбаларини очиш 
имконини беради, глобал бозорга чиқишни осонлаштирадиган омиллар юзага 
келади. 


35 
3. 
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва корхоналар фаолиятини 
стратегик такомиллаштириш бўйича хориж тажрибасининг таҳлили 
кўрсатдики: 
*дунё мамлакатларида рақамли иқтисодиёт кўрсаткичлари ҳар хил ва 
ривожланиш йўллари турлича бўлса-да, унинг фаол инновациялар учун қулай 
шарт-шароитлар яратиши, рақамли технологиялар ва инфратузилмага 
инвестиция ҳаражатларини сезиларли даражада ошириши каби умумий 
хусусиятларини ажратиб кўрсатиш мумкин; 
*рақамли технологиялар интернет орқали савдо ва хизматлар
кўрсатишда ўзларини ёрқинроқ намоён этди. Хитой Alibaba Group компанияси 
интернет-тижоратни ривожлантириш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. 
A
мерика Қўшма Штатлари ва Буюк Британия эса, рақамли саноатни 
ривожлантиришда қизиқувчи ишлаб чиқарувчиларни кенг жалб қилиш орқали 
инновацион ечимлар ривожланишини таъминлайдиган инфратузилмани фаол 
яратишда илғор ҳисобланади; 
*молиявий соҳада рақамли технологияларни ривожлантиришга доир 
мисолларни банклар ўртасида электрон ҳисоб-китоблар ва тўловлардан 
фойдаланишни келтириш мумки; 
*“TOSHIBA” 
корпорациясида 2018-2022 йилларда маҳсулотларни сотиш 
ҳажмини пасайиш тенденциясини кузатилганлиги, биринчи навбатда, 
коронавирус пандемияси туфайли корпорация томонидан ишлаб 
чиқариладиган товарларга нисбатан жаҳон бозорларида талабнинг пасайиб 
кетганлиги билан изоҳланади; 
* “TOSHIBA” 
корпорациясида операцион даромадлар миқдори 2021 
йилда 2020 йилга нисбатан сезиларли даражада камайган. Аммо, 2022 йилда 
операцион даромадлар миқдори 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада 
кўпайган; 
*“TOSHIBA” 
корпорациясида 2020-2022 йилларда жорий активлар 
миқдорининг ўсиш тенденциясини кузатилганлиги корпорациянинг 
ликвидлилигини таъминлаш нуқтаи-назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади; 
* “TOSHIBA” 
корпорациясида 2019-2021 йилларда жорий мажбуриятлар 
миқдорининг пасайиш тенденцияси кузатилган; 
* “TOSHIBA” 
корпорациясида пул маблағларининг жорий активлар 
ҳажмидаги улуши 2022 йилда 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада 
камайган, бироқ, мазкур даврда кредитор қарздорликнинг жорий 
мажбуриятлар ҳажмидаги салмоғи ҳам сезиларли даражада камайган. 
4. 
Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш даражасини ва корхоналар 
фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш бўйича мавжуд бўлган услубий 
ёндашувларнинг таҳлили кўрсатдики: 
*мамлакат рақамли иқтисодиётга тайёрлигини баҳолаш услубининг 
асосий таркибий қисмларига қуйидагилар киради: иқтисодий ва ижтимоий 
таъсир; рақамли ўзгартириш: давлат сектори, бизнес, фуқаролар; рақамли 
иқтисодиёт сектори; иқтисодий ривожланишнинг рақамли асослари; 
иқтисодий ривожланишнинг рақамли бўлмаган асослари (омиллари); 


36 
*Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг “Рақамли иқтисодиётни 
мамлакатлараро баҳолаш” (Digital Economy Country Assessment (DECA) 
методикаси асосий методикалардан бири ҳисобланади. 
5. 
Рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришда 
институционаллашув ҳамда унинг стратегик аҳамиятининг таҳлили 
кўрсатдики: 
*рақамли 
иқтисодиёт 
ривожланиши 
ҳозирги 
босқичининг 
институционаллашуви ишлаб чиқарувчи кучларининг ривожланганлиги 
нуқтаи назаридан компьютерлашув, электрон почта, электрон ҳужжат 
айланиши асосида компания ички электрон ўзаро ҳужжат айланмасини одатий 
тусга айланиши; интернетга нафақат компьютерларни, балки интернет 
ривожланишидаги энг янги босқичи сифатида буюмларни ҳам улаш, улар ўз 
навбатида Интернетга уланган моддий объектлар маълумотларини қайта 
ишлашга асосланган бизнес моделларини яратиш билан характерланади; 
*рақамли иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган ижтимоий 
ўзгаришларга, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ва 
даромадларини кўпайтириш билан боғлиқ ҳолда, интегратор сифатида 
ахборот-коммуникация технологиялари асосида турмуш даражасини 
яхшилашни киритиш мумкин;
*блокчейн технологиясининг ғояси шундан иборатки, бунда тенг 
иштирокчилар тармоғи яратилади, уларнинг ҳар бири бошқалар билан 
марказлашган бошқарувисиз келишилган нархларда алмашиши мумкин 
бўлади ва тармоқнинг бутун фаолияти бир томондан, ишончга, лекин бошқа 
томондан, доимий равишда амалга оширилаётган битимлар иштирокчилари 
томонидан назоратга асосланади. 
6. 
Тўлов тизимларида рақамли технологиялардан фойдаланиш 
амалиётининг таҳлили кўрсатдики: 
*миллий тўлов тизимларини рақамли технологиялар асосида 
ривожланишини таъминлаш рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва 
ривожлантиришнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади; 
*ҳозирги даврда, контактсиз тўлов технологиясини кенгайтириш 
доирасида “HUMO PAY” дастури орқали банк картасидан бевосита 
фойдаланмасдан савдо ҳамда пуллик хизматлар учун тўловларни амалга 
ошириш хизматини 14 та тижорат банкининг мобил иловалари орқали 
кўрсатиш йўлга қўйилган.бунинг устига, тадбиркорлик субъектлари 
контактсиз тўлов хизматларини ривожлантириш доирасида жорий этилган 
Tap-to-phone 
тизимидан фойдаланиш имкониятига эга; 
* 2018-
2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Банклараро 
электрон тўлов тизими орқали ўтган тўловлар миқдори ўсиш тенденциясига 
эга бўлганлиги мазкур даврда иқтисодиётда товарлар ва хизматлар ҳажмининг 
ўсиш тенденциясига эга бўлганлиги билан изоҳланади. 
7
. Корхоналар фаолиятининг барқарорлигининг таҳлили кўрсатдики: 
* 2021 ва 2022 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖда таннархнинг 
маҳсулотларни сотишдан олинган тушум ҳажмидаги салмоғи нисбатан жуда 


37 
юқори бўлган. Бунинг устига, ушбу кўрсаткич 2022 йилда 2019 йилга нисбатан 
юқори суръатда ошган№ 
* 2021 ва 2022 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖда соф фойданинг 
маҳсулотларни сотишдан олинган тушум ҳажмидаги салмоғи 2019, 2021 ва 
2022 йилларда нисбатан паст бўлган; 
* 2019-
2022 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ даромадларининг миқдори 
ўсиш тенденциясига эга бўлган. Лекин ушбу даврда харажатлар миқдори 
даромадлар миқдоридан катта бўлган; 
*2020-
2022 йилларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ харажатларининг миқдори 
ўсиш тенденциясига эга бўлган. 

Download 459.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling