Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19


«Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришни


Download 459.39 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/25
Sana03.12.2023
Hajmi459.39 Kb.
#1801152
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
Автореф-19.11.2023

«Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришни 
ривожлантириш ва корхоналар фаолиятининг самарадорлигини ошириш 
йўллари» деб номланган тўртинчи бобида миллий иқтисодиётни 
рақамлаштириш шароитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини 
таъминлашга қаратилган қуйидаги илмий таклифлар ва амалий тавсиялар 
ишлаб чиқилган: 
1. Товарлар бўйича биржа савдоларида фьючерс ва форвард 
шартномаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш учун қуйидаги 
талабларга аниқллик киритиш керак: 
*клиринг палатасига ўтказиладиган аванснинг миқдорини ва 
мезонларини аниқ белгилаш лозим; 
*вариацион маржа даражасини аниқ ўрнатиш керак; 
*фьючерс шартномаси баҳосини ҳисоблаш методикасини аниқ 
кўрсатиш керак; 
*хорижий компаниялардан тайёр дастурий маҳсулотларни ва техни 
кўмаклар олиш зарур. 
2. Электрон харидлар тизимини рақамли технологияларни (Big Data, 
cloud computing) 
жорий этиш ҳисобига ривожлантиришни таъминлаш лозим. 
3.
Корхоналар фаолиятида виртуаллаштириш ва АКТни жорий этишнинг 
мавжуд муаммоларини илғор хориж тажрибаси асосида ҳал қилиш учун, 
биринчидан, давлат инновацион дастурлари молиялаштириш ҳажмини 
29
Расм муаллиф томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг молиявий ҳисоботларининг маълумотлари асосида 
тузилган. 


33 
ошириш керак; иккинчидан, интеллектуал мулкни ҳимоя қилишнинг ишончли 
тизимини яратиш лозим; учинчидан, рақамли маълумотларнинг етарли 
даражада хавфсизлигини таъминлаш зарур. 
4. 
Рақамли тpaнcфopмaциянинг инновацион ташаббусларни 
шакллантиришдаги ролини ошириш учун “Рақамли фабрика” лойиҳасини 
такомиллаштириш лозим. 
5. 
Саноат 
корхоналари 
фаолиятини 
рақамлаштиришни 
такомиллаштириш учун “рақамли эгизак модели”дан фойдаланишни жорий 
қилиш керак. 
6

Корхоналарда 
харажатларни 
бошқариш 
амалиётини 
такомиллаштириш мақсадида, биринчидан, харажатларни бошқаришнинг 
ташкилий-иқтисодий механизмларини шакллантиришнинг муаммоли 
гуруҳларни шакллантиришга асосланган вариантидан ва қарорларни 
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таҳлилларига асосланган ҳолда қабул 
қилиш вариантидан фойдаланиш лозим; иккинчидан, харажатларни бошқариш 
усулларидан (иқтисодий усуллар, ҳуқуқий усуллар, ташкилий-маъмурий 
усуллар, ижтимоий-психологик усуллар, миқдорий усуллар) комплекс 
фойдаланишни йўлга қўйиш керак; учинчидан, харажатларни дисконтлаш ва 
соф дисконтланган даромаднинг барқарор даражасини таъминлаш лозим. 
7
. Корхоналарда соф фойданинг барқарор даражасини таъминлаш 
мақсадида, биринчидан, таннархнинг маҳсулотларни сотишдан олинган 
тушум ҳажмидаги салмоғини пасайтириш керак; иккинчидан, корхоналарда 
ғазначилик тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг пул оқимини 
барқарорлигини таъминлаш лозим. 

Download 459.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling