Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
- расм. Ўзбекистон Республикасида Марказий банкнинг
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
2-
расм. Ўзбекистон Республикасида Марказий банкнинг банклараро электрон тўлов тизими ва пластик карталар орқали амалга оширилган тўловлар ҳажми, трлн. сўм 23 2- расм маълумотларидан кўринадики, 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Банклараро электрон тўлов тизими орқали ўтган тўловлар миқдори ўсиш тенденциясига эга бўлган. Бу эса, мазкур даврда иқтисодиётда товарлар ва хизматлар ҳажмининг ўсиш тенденциясига эга бўлганлиги билан изоҳланади. 2- расм маълумотларидан кўринадики, 2018-2022 йилларда республика тўлов амалиётида пластик карталар асосида амалга оширилган тўловларнинг миқдори ўсиш тенденциясига эга бўлган. Бу эса, ушбу даврда пластик карталар муомаласига асосланган тўлов амалиётини такомиллашаётганлигини кўрсатади ҳамда нақд пулларга бўлган талабни камайтириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш нуқтаи-назаридан муҳим амалий аҳамият касб этади. 2022 йилда мазкур тизимда амалга оширилган жами транзакциялар сонининг 17 фоизи кечки/тунги вақтда амалга оширилган операциялар ҳисобига тўғри келиб, бу 2021 йилга нисбатан 3 фоизга кўпдир. Ҳисобот йилида 2021 йилга нисбатан Марказий банкнинг тезкор тўловлар тизими орқали кечки/тунги вақтда оралиғида амалга оширилган транзакциялар сони 1,9 баробарга ортиб 3,1 млн. тани, амалга оширилган транзакциялар суммаси эса 2,3 баробарга ортиб 48,3 трлн. сўмни ташкил этди. Бу эса, 2022 йил 22 Тўлов тизими// www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки). 23 Расм муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий статистик маълумотлари (www.cbu.uz ) асосида тузилган. 865,3 1126,9 1890,5 2785,6 4129,2 63,7 71 81 111,1 177,7 0 500 1000 1500 2000 2500 3000 3500 4000 4500 2018й. 2019й. 2020й. 2021й. 2022й. Банклараро тўлов тизими Пластик карталар 28 давомида тадбиркорлик субъектлари кечки/тунги вақт оралиғида тўловларни амалга оширишда фаоллашганлигидан далолат беради. Статистик маълумотларга кўра, ушбу тизим орқали ўтказилган транзакцияларнинг 79 фоизи (353,4 трлн. сўм) ўнта банк ҳиссасига тўғри келган ва қолган 21 фоизи (92,9 трлн. сўм) бошқа банклар томонидан амалга оширилган. Trade Uzbekistan электрон савдо майдончаси Ўзбекистон ички ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларга ташқи савдо компаниялари ҳамда харидорлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини беради, музокаралар ва битимлар учун имкониятлар яратади. Ушбу электрон савдо майдончасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар турли хил товар ва хизматларни таклиф қилмоқдалар. “Trade Uzbekistan” электрон савдо платформаси электрон тижорат соҳасидаги етакчи ва жаҳонга таниқли брендлар тажрибаси асосида яратилган. Товарлар савдосини биржа орқали амалга ошириш савдо жараёнларининг шаффофлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бундан ташқари, савдо жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш сотилгпан товарлар бўйича тўловларнинг ундирилишини тезлаштиради. Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling