Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштириш ва
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштириш ва
корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлашнинг методологик асослари» деб номланган иккинчи бобида иқтисодиётни рақамлаштириш ва корхоналар фаолиятининг самарадорлигини таъминлашнинг меъёрий-ҳуқуқий ва методологик асослари тадқиқ қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ- 6079- сонли Фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясида иқтисодиётнинг реал секторида рақамли технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ- 3238- сонли «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори корхоналар айланма маблағларини молиялаштириш амалиётининг қонунчилик асосларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Мазкур Қарорга мувофиқ, «Энергияни тежаш миллий компанияси» Акциядорлик жамияти (ЭТМК) ташкил этилди. 17 Жадвал муаллиф томонидан “TOSHIBA” корпорациясининг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган. 22 « Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида аниқ белгилаб қўйилганки: –« ЭТМК» АЖ давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ягона етказиб берувчиси ҳисобланади; – энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича товарлар(ишлар,хизматлар) мажбурий сертификатлаштирилиши шарт; – « ЭТМК» АЖнинг давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларни қоплаш улар жорий қилингандан кейин олинган тежаш миқдорларидан келиб чиқиб амалга оширилади; – тежаш даражаси тасдиқланганда давлат органлари ва ташкилотларининг –«ЭТМК» АЖ олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати берилади 18 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ- 5624- сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши лойиҳа бошқаруви офисини ташкил этишнинг илк ҳуқуқий асоси ҳисобланади 19 . Мамлакат рақамли иқтисодиётга тайёрлигини баҳолаш услубининг асосий таркибий қисмларига қуйидагилар киради: иқтисодий ва ижтимоий таъсир; рақамли ўзгартириш: давлат сектори, бизнес, фуқаролар; рақамли иқтисодиёт сектори; иқтисодий ривожланишнинг рақамли асослари; иқтисодий ривожланишнинг рақамли бўлмаган асослари (омиллари). Жаҳон тараққиёт банкининг “Рақамли иқтисодиётни мамлакатлараро баҳолаш” (Digital Economy Country Assessment (DECA) методикаси бир қатор кўрсаткичлар гуруҳи билан баҳоланади: А. Рақамли иқтисодиётнинг асосларини баҳолаш I. Рақамли бўлмаган компонентлар: 1.1. Миллий сиёсат ва стратегик режалаштириш; 1.2. Етакчилик ва институтлар; 1.3. Қонунчилик, тартибга солиш ва стандартлар; 1.4. Инсон капитали; 1.5. Ишбилармонлик муҳити; 18 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3238-сонли «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент, 2017. – №34 (794)-сон. – 886- модда. 19 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли “Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони// Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон; 28.04.2022 й., 06/22/121/0354- сон). 23 1.6. Рақамли иқтисодиётда ишонч ва хавфсизлик. II . Рақамли компонентлар: 2.1. Рақамли инфратузилма; 2.2. Биргаликда фойдаланиладиган рақамли платформалар; 2.3. Янги / пайдо бўлаётган рақамли технологиялар. B. Рақамли иқтисодиёт ҳозирги ҳолатининг қиёсий таҳлили: I . Давлат сектори; II. Тадбиркорлик соҳаси; III. Фуқаролар/истеъмолчилар; IV. Рақамли иқтисодиёт сектори (АКТ, контент ва ОАВ) C. Ижтимоий ва иқтисодий самара: I. Умумий баҳолаш; II. Иқтисодий самара; III. Ижтимоий самара. Мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга тайёрлигини баҳолашнинг концептуал схемаси даражалар билан баҳоланади. Алоҳида олинган йўналишларда РИнинг ривожланиш даражаси 5 баллик шкала бўйича баҳоланади: 5 – жуда юқори даража; 4 – яхши даража; 3 – қониқарли даража; 2 – паст даража; 1 – нол даража. DECA компоненти кўрсаткичларининг ҳар бири учун солиштирма баҳолар 14 йўналишда бўлиб, DECAнинг 7 компонентларига мос келади: иқтисодий ва ижтимоий таъсир; давлат секторининг рақамли трансформацияси; бизнеснинг рақамли трансформацияси; рақамли фуқаролар/истеъмолчилар; иқтисодиётнинг рақамли сектори; рақамли маълумотлар; рақамли бўлмаган омиллар. DECA методологияси миқёсини кенгайтириш мумкин: федерация субъектларига қўллаш; иқтисодиёт тармоқлари ёки предмет соҳаларига алоҳида қўллаш; халқаро қиёслашлар; статистик маълумотлар; эксперт гуруҳи сўровномаси. Европа комиссияси ҳар йили композит индекси DESI (Digital Economy and Society Index) ( рақамли Иқтисодиёт ва жамият индекси)ни ҳисоблаб, Европа иқтисодиёти ва жамияти рақамлаштирилишининг ҳолатини баҳолайди, у Европада рақамли иқтисодиёт ривожланишининг турли кўрсаткичларини йиғиндисидан иборат бўлиб, Европа ҳамжамиятига кирувчи мамлакатларни рақамли рақобатбардошлиги нуқтаи назаридан, эволюцион кузатиб боради. Индекс шуни кўрсатадики, бутун Европа Иттифоқи ҳам, алоҳида аъзо мамлакатлар ҳам рақамли иқтисодиёт ва жамият томон илгарилаб бормоқда. Бироқ турли Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларининг ривожланиш даражалари ва технологияларнинг емирилиш даражаси тезлиги ўртасида жуда катта бўшлиқ мавжуд. 24 Бу индекс 5 та асосий кўрсаткичга эга: - Алоқа. Ушбу параметр кенг полосали инфратузилмани ва унинг сифатини қўлланилишини баҳолайди. - Инсон капитали. Рақамли жамият томонидан тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланиш учун зарур бўлган таълим бўйича кўникмалар даражасини ўлчайдиган кўрсаткич. - Интернетдан фойдаланиш. Бу кўрсаткич кишилар Интернетда фойдаланувчи турли фаолликларни ҳисобга олади. - Рақамли технологиялар интеграцияси. Ушбу кўрсаткич бизнесни рақамлаштириш ва онлайн савдо каналларидан фойдаланишни ўлчайди. - Рақамли давлат хизматлари. Бунда давлат секторида рақамли хизматлардан фойдаланиш даражаси ҳисобга олинади, “электрон ҳукумат” ва электрон соғлиқни сақлашга эътибор қаратилади. Рақамли иқтисодиёт институционаллашуви субъекти бўлиб, уни амалга ошириш учун умумий манфаат ва интилиш йўлида бирлашган ижтимоий ҳамжамият ҳисобланади. Рақамли иқтисодиётнинг институтционаллашуви объекти муайян ижтимоий гуруҳлар ёки умуман жамият манфаатларига таъсир қиладиган ва тегишли бўлган бир қатор муаммолар, фактлар, ҳодисалардир. Рақамли иқтисодиёт институционаллашуви жараёнининг тўлиқ тугаганлиги мезонларидан бири манфаатдорлар хатти-ҳаракатларининг институционаллашув намуналарига мувофиқ оммавий тегишли хатти- ҳаракатлари бўлиши мумкин. Рақамли иқтисодиёт - бу ахборот жамиятида хўжалик фаолиятининг жадал ривожланаётган шаклидир. У ҳамма жойда кириб боради ва иқтисодиётнинг реал секторида мустаҳкам ўринни эгаллайди. Рақамли иқтисодиёт бутун дунё бўйлаб хўжалик фаолиятини юритишнинг одатий шакллари ва усулларини тезда ўзгартирмоқда. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган ижтимоий ўзгаришларга, айниқса, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ва даромадларини кўпайтириш билан боғлиқ ҳолда, интегратор сифатида ахборот-коммуникация технологиялари асосида турмуш даражасини яхшилашни киритиш мумкин; беморларнинг қамровини ошириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тармоқ бошқарувини такомиллаштириш учун электрон соғлиқни сақлаш; арзонроқ, юқори сифатли ва аҳоли учун қулай бўлган электрон таълим; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу билан бирга, АКТдан фойдаланиш туфайли атмосферага зарарли чиқиндилар камаяди, табиий ресурсларнинг ҳолати назорат қилинади; жиноятчиликни камайтириш; йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилаш; янги молиявий ва бошқа хизматлар. Рақамли иқтисодиёт ишлаб чиқариш жараёнларини ахборотлаштириш, компютерлаштириш ва маълумотларни компютер тармоқлари орқали узатиш билан узвий боғлиқ бўлиб, ижтимоий жараёнларни рақамлаштириш ва Интернетнинг виртуал муҳитида янги институтларни шакллантириш билан бирга кечади. 25 Фикримизча, виртуал институционаллашувнинг энг муҳим механизмларини қуйидагича: Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling