Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
1-
жадвал “TOSHIBA” корпорациясида (Япония) сотиш ҳажми ва операцион даромадлар, млрд. иен 15 Кўрсаткичлар 2018й. 2019й. 2020й. 2021й. 2022й. Сотиш ҳажми 3 947 3 693 3 389 3054 3 336 Операцион даромадлар 86 35 130 104 158 1- жадвалда келтирилган маълумотлардан кўринадики, “TOSHIBA” корпорациясида 2018-2022 йилларда маҳсулотларни сотиш ҳажмини пасайиш тенденцияси кузатилган. Бу эса, биринчи навбатда, коронавирус пандемияси туфайли корпорация томонидан ишлаб чиқариладиган товарларга нисбатан жаҳон бозорларида талабнинг пасайиб кетганлиги билан изоҳланади. 1- жадвал маълумотларидан кўринадики, “TOSHIBA” корпорациясида операцион даромадлар миқдори 2021 йилда 2020 йилга нисбатан сезиларли даражада камайган. Аммо, 2022 йилда операцион даромадлар миқдори 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада кўпайган. Бу эса, дунёнинг кўплаб мамлакатларида коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган чекловларни юмшатилганлиги ёки олиб ташланганлиги билан изоҳланади. Корхоналар фаолиятишга рақамли технологияларни жорий қилиниши маҳсулотлар таннархини пасайтириши билан бирга, корхоналарнинг жорий активлари ва жорий пассивлари ўртасидаги нисбатнинг ижобий ўзгаришига олиб келиши лозим. Бу эса, компаниянинг ликвидлилигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Таъкидлаш жоизки, Toshiba корпорацияси фаолиятига инновацион технологияларни, шу жумладан, инновацион рақамли технологияларни жорий этиш узлуксиз жараён ҳисобланади. Бу эса, корпорация фаолиятини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Toshiba корпорацияси фаолиятига Bluetooth Developer Studio учун уланадиган моделни жорий қилиниши Bluetooth компонентлари асосида 14 Innovation in Public Sector Services. Entrepreneurship, Creativity and Management. Edited by Windrum P., Per Koch. Chelterham.UK, Northampton, USA, 2008. Р. 125. 15 Жадвал муаллиф томонидан “TOSHIBA” корпорациясининг йиллик ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган. 20 ишлайдиган Буюмлар интернети ва бошқа тизимларни қурилмаларини ишлаб чиқариш вақтини қисқартирди. Bluetooth Developer Studio (BDS) – бу Bluetooth SIG гуруҳи томонидан тарқатиладиган иловаларни ишлаб чиқиш учун қўлланиладиган инструментдир. Бу эса, ишлаб чиқувчиларга турли микросхемалар ва платформалар учун Bluetoothнинг стандартлашган хизматлари ва иловаларини яратишга ёрдам беради. Bluetooth Special Interest Group томонидан яратилган BDS иловаси персонал компьютерларда ишлайди ва фойдаланувчиларга BLE профили учун график лойиҳалашнинг тўлиқ имкониятларини тақдим этади. Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling