Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Диссертация тадқиқоти Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш
вазирлигининг БВ-Атех-2018-271 амалий лойиҳаси доирасида бажарилган,
“Ўзбекистонда замонавий АКТларни татбиқ этиш муаммолари ва унда
ахборотлашган иқтисодиётнинг ўрни” деб номланган илмий ишига мос
равишда, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари
университетининг тадқиқот режасига мувофиқ амалга оширилди.
Тaдқиқoтнинг мaқсaди Ўзбекистон Республикасида рақамли
иқтисодиётни ривожлантириш шароитида корхоналар фаолиятининг
барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тaдқиқoтнинг вaзифaлaри қўйидагилардан иборат:
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш хусусидаги илмий-назарий
қарашларни тадқиқ этиш;
рақамли
иқтисодиёт
шароитида
корхоналар
фаолиятининг
барқарорлигини таъминлаш хусусидаги илмий-назарий қарашларни тадқиқ
этиш;
рақамли иқтисодиётни ривожлантириш шароитида корхоналар
фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш борасидаги илғор хориж
тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш;
республикамизда тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш
амалиётининг замонавий ҳолатини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон
иқтисодиётини
рақамлаштириш
ва
корхоналар
фаолиятининг барқарорлигини таъминлашнинг методологик асосларини
таҳлил қилиш;
мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш шароитида корхоналар
фаолиятининг самарадорлигининг замонавий ҳолатини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштиришни ривожлантириш
шароитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш билан
боғлиқ бўлган долзарб муаммоларни аниқлаш;
мамлакат иқтисодиётини рақамлаштиришни ривожлантириш шароитида
корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий
таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |