Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тaдқиқoтнинг прeдмeтини
- Тaдқиқoтнинг усуллaри.
- Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги
Тaдқиқoтнинг oбъeкти сифатида Ўзбекистон Республикаси
иқтисодиётини рақамлаштириш шароитида фаолият юритаётган йирик саноат корхоналари ва уларга хизмат қилувчи инфратузилма объектлари – тўлов тизимлари ва товар-хом ашё биржаси олинган. иқтисодиёт: Ўзбекистонда ривожлантириш истиқболлари ва жаҳон амалиёти. Халқаро илмий-амалий онлайн конференция материаллари – Тошкент: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 2020. – Б.594-599. 12 Тaдқиқoтнинг прeдмeтини иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида корхоналарнинг барқарорлигини таъминлаш жараёнида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар ташкил этади. Тaдқиқoтнинг усуллaри. Диссертация тадқиқотни амалга оширишда индукция ва дедукция, иқтисодий-статистик усуллар ва эксперт баҳолаш усулларидан фойдаланилган. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидaгилaрдaн ибoрaт: корхоналарда харажатларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш мақсадида харажатларни бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини шакллантиришнинг муаммоли гуруҳларни шакллантиришга асосланган вариантидан ва қарорларни Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таҳлилларига асосланган ҳолда қабул қилиш вариантидан фойдаланиш, харажатларни бошқариш усулларидан (иқтисодий усуллар, ҳуқуқий усуллар, ташкилий-маъмурий усуллар, ижтимоий-психологик усуллар, миқдорий усуллар) комплекс фойдаланишни йўлга қўйиш, харажатларни дисконтлаш ва соф дисконтланган даромаднинг барқарор даражасини таъминлаш таклифи асослаб берилган; корхоналарда соф фойданинг барқарор даражасини таъминлаш мақсадида таннархнинг маҳсулотларни сотишдан олинган тушум ҳажмидаги салмоғини пасайтириш, корхоналарда ғазначилик тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг пул оқимини барқарорлигини таъминлаш тавсия қилинган; корхоналарнинг тўлов амалиётига инновацион тўлов шаклларини жорий этиш орқали уларнинг жорий активлари ҳажмида пул маблағларининг улушини ошириш таклифи асосланган; бизнес жараёнлари ва қиймат яратиш жараёнлари (value networks) горизонтал интеграциясини таъминлаш орқали жамият корхоналарида асосий фаолият тури бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш тавсия қилинган; “Express mail universal” («EMU») МЧЖнинг почта хизматининг самарадорлигини инновациялар асосида такомиллаштириш имкониятлари асослаб берилган.алоқаси объектлари Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling