Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тaдқиқoт нaтижaлaрининг ишoнчлилиги
- Тaдқиқoт нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти.
- Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши.
Тадқиқотнинг амалий натижалари:
товарлар бўйича биржа савдоларида фьючерс ва форвард шартномаларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш имкониятлари асослаб берилган; электрон харидлар тизимини рақамли технологияларни жорий этиш ҳисобига ривожлантиришни таъминлаш тавсияси асосланган; саноат корхоналари фаолиятини рақамлаштириш амалиётига “рақамли эгизак модели”ни жорий қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган; саноат Интернет ашёларидан (IIOT, Industrial IoT) фойдаланиш имкониятлари асослаб берилган. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг ишoнчлилиги уларни иқтисодиётни рақамлаштиришни ривожлантириш шароитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлашнинг илмий-назарий асосларининг тадқиқига, 13 илғор хориж тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш натижаларига ҳамда расмий статистик, амалий ва фактологик маълумотларнинг таҳлилларига асосланганлиги билан белгиланади. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, улардан мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш самарадорлигини оширишга бағишланган илмий тадқиқотларни амалга оширишда манба сифатида фойдаланигш мумкин. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, уларни миллий иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишда қўллашнинг мумкинлиги билан белгиланади. Тaдқиқoт нaтижaлaрининг жoрий қилиниши. Иқтисодиётни рақамлаштиришни ривожлантириш шароитида корхоналар фаолиятининг барқарорлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар aсoсидa: корхоналарда харажатларни бошқариш амалиётини замонавий ахборот технологиялари асосида такомиллаштириш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 19 сентябрдаги № 08-18-8-758-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Жамият активларининг рентабеллиги 2022 йилда 2021 йилга нисбатан 2,6 фоизли пунктга ошган; Ғазначилик тизимини такомиллаштириш орқали уларнинг пул оқимини барқарорлигини таъминлаш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 19 сентябрдаги № 08-18-8-758- сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Жамият умумий пул ўқимининг барқарорлиги таъминланган; корхоналарнинг тўлов амалиётига инновацион тўлов шаклларини жорий этиш орқали уларнинг жорий активлари ҳажмида пул маблағларининг улушини ошириш таклифи “Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 19 сентябрдаги № 08-18-8-758-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Жамият жорий активларининг ҳажмида пул маблағларининг улуши 2,7 фоизли пунктга ошган; бизнес жараёнлари ва қиймат яратиш жараёнлари (value networks) горизонтал интеграциясини таъминлаш орқали жамият корхоналарида асосий фаолият тури бўйича ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш таклифи“Ўзбекнефтгаз” АЖ амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 19 сентябрдаги № 08-18-8-758-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Жамиятнинг асосий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми бўйича прогноз кўрсаткичи 2022 йилнинг биринчи ярмида 104,0 фоизга бажарилган. “Express mail universal” («EMU») МЧЖнинг почта хизматининг самарадорлигини инновациялар асосида такомиллаштириш таклифи “Express mail universal” («EMU») МЧЖнинг бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни 14 ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 2 августдаги № 33-8/5464-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Express mail universal” («EMU») МЧЖнинг фойдаси 2,5 баробарга ошгани ҳолда, почтани мижозларга етказиб бериш муддати 4-5 соатга қисқарган. Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling