Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
3- расм. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида савдолар ҳажми, млрд. сўм 24 3- расм маълумотларидан кўринадики, Ўзбекистон Республика товар- хом ашё биржасида савдолар ҳажми 2020-2022 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган. Бунинг устига, савдолар ҳажми 2022 йилда 2020 йилга нисбатан юқори суръатда ўсган. 24 Расм муаллиф томонидан www.uzEx.uz сайти маълумотлари асосида тузилган. 46711 87037 137881 0 20000 40000 60000 80000 100000 120000 140000 160000 2020й. 2021й. 2022й. 29 Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси битимларининг умумий ҳажмида биржа савдоларининг улуши 2020-2022 йилларда пасайиш тенденциясига эга бўлган. Таъкидлаш жоизки, республика товар-хом ашё биржасида бюджет буюртмачиларининг аукцион савдолари ҳажми 2020-2022 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлди. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, корхона ва ташкилотларнинг диверсификациялашувида ҳамда ривожланишида кенг рақобатни яратиш ва ривожлантириш мақсадида давлат харидларининг янги, янада мукаммал, очиқ ва шаффоф, савдо иштирокчиларининг юқори даражадаги рақобатини ва тенг иштирокини таъминлайдиган, электрон савдо шаклида амалга ошириладиган замонавий харид механизми йўлга қўйилган. 3- жадвал Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида экспорт ва импорт бўйича амалга оширилган савдолар ҳажми, млн. АҚШ доллари 25 2020 й. 2021 й. 2022 й. Экспорт 130,5 72,7 57,2 Импорт 6,1 98,5 440,7 3- жадвал маълумотларидан кўринадики, Ўзбекистон Республика товар- хом ашё биржасида экспорт бўйича амалга оширилган савдолар ҳажми 2020- 2022 йилларда пасайиш тенденциясига эга бўлган. 3- жадвал маълумотларидан кўринадики, Ўзбекистон Республика товар- хом ашё биржасида импорт бўйича амалга оширилган савдолар ҳажми 2020- 2022 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган. Корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ликвидлилик, молиявий барқарорлик ва тўловга қобилликни тавсифловчи кўрсаткичлар гуруҳи орқали баҳоланади. Корхоналар фаолиятининг самарадорлигини тавсифловчи муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб, маҳсулотлар таннархининг маҳсулотларни сотишдан олинган тушум ҳажмидаги салмоғи кўрсаткичи ҳисобланади. Ўз навбатида, маҳсулотлар таннархида асосий ўринни хом-ашё харажатлари ва меҳнат ҳақи харажатлари эгаллайди. Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling