Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштириш
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
Ўзбекистон иқтисодиётини рақамлаштириш
шароитида корхоналар фаолиятининг самарадорлиги» деб номланган учинчи бобида мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш шароитида корхоналар ва уларга хизмат қилувчи инфратузилма объектларининг барқарорлигини тавсифловчи кўрсаткичлар таҳлил қилинган. Ҳар қандай мамлакатда бозор инфратузилмасининг муҳим элементи бўлиб, миллий тўлов тизимлари ҳисобланади. Шу сабабли, миллий тўлов тизимларини рақамли технологиялар асосида ривожланишини таъминлаш рақамли иқтисодиётни шакллантириш ва ривожлантиришнинг зарурий шартларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилган транзакциялар ҳажми 2019 йилга нисбатан 67,8 фоизга ошиб, 1 890,5 трлн. сўмни ташкил этди. Бунда транзакциялар ҳажмининг ўсиши асосан Марказий банкнинг қисқа муддатли пул-кредит инструментлари – “Репо” ва “Своп” ҳамда депозит операциялари амалиётга жорий этилганлиги билан изоҳланади 21 . Шунингдек, 2020 йилда мамлакатнинг асосий тўлов тизимида рақамли технологиялар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар сифатида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин: * 2020 йилнинг февраль ойида Тезкор тўловлар тизими ишга туширилиши юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тўловларни туну-кун 24/7 режимида амалга ошириш имконини яратди. 2020 йилнинг сентябрь ойида Тезкор тўловлар тизими орқали Молия вазирлиги Ғазначилигига бюджет ва солиқ тўловларини ўтказиш ҳамда банкларнинг ссуда ҳисобварақларидан тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш имконияти ҳам яратилди; * тижорат банкларининг мобил илова дастурларида жисмоний шахслар учун барча базавий банк хизматлари, жумладан, тўловларни амалга ошириш, банк картасини блоклаш (блокдан чиқариш), микроқарз (кредит) олиш, онлайн омонатларни расмийлаштириш, онлайн конверсия) жорий этилди; * контактсиз тўлов технологиясини кенгайтириш доирасида ҳамда аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида мобил иловаларга ўрнатилган “Humo Pay” дастури (смартфоннинг NFC тизими) орқали банк картасидан фойдаланмасдан чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш пунктларида тўловларни амалга ошириш хизмати амалиётга татбиқ этилди; * карантин чекловлари шароитида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банкларнинг мобил иловалари (веб-сайтлари) орқали банк карталарини олиш (очиш) учун аҳоли томонидан онлайн равишда буюртмаларни тақдим этиш ҳамда буюртма олинганидан сўнг банк карталари эмиссия қилиниб, зарур идентификация асосида мижозга унинг яшаш манзили бўйича етказиб бериш механизми жорий этилди. 2020 йилда жисмоний шахслар томонидан банкларнинг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган 21 Тўлов тизими// www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки). 27 онлайн конверсия амалиётлари – 13,6 трлн. сўм, кредитларни сўндириш – 10,9 трлн. сўм, онлайн микроқарзлар – 5,8 трлн.сўм, онлайн депозитлар – 4,2 трлн. сўмни, ҳамда бошқа тўловлар (бюджет, коммунал, алоқа тўловлари ва бошқалар) – 1,6 трлн. сўмни ташкил этди 22 . Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling