Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc. 19
Download 459.39 Kb. Pdf ko'rish
|
Автореф-19.11.2023
4-
жадвал “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Ўзбеккўмир” АЖда таннархнинг маҳсулотларни сотишдан тушум ҳажмидаги салмоғи, фоизда, 26 Жорий активлар 2018 й. 2019 й. 2020й. 2021й. Ўзметкомбинат 75,5 78,5 81,8 81,8 Ўзбеккўмир 58,5 74,4 83,4 66,2 25 Жадвал муаллиф томонидан www.uzEx.uz сайти маълумотлари асосида тузилган. 26 Жадвал муаллиф томонидан “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Ўзбеккўмир” АЖнинг молиявий ҳисоботлари маълумотлари асосида тузилган. 30 4- жадвал маълумотларидан кўринадики, “Ўзметкомбинат” АЖда таннархнинг тушум ҳажмидаги салмоғи 2018-2021 йилларда ошиш тенденциясига эга бўлган. Бунинг устига, таҳлил қилинган давр мобайнида таннархнинг тушум ҳажмидаги салмоғи юқори бўлган. Ушбу ҳолатлар “Ўзметкомбинат” АЖнинг кредит тўловига лаёқатлилигини таъминлаш нуқтаи-назаридан салбий ҳолат ҳисобланади. 4- жадвал маълумотларидан кўринадики, “Ўзбеккўмир” АЖда таннархнинг тушум ҳажмидаги салмоғи 2018-2021 йилларда сезиларли даражада юқори бўлган. Бу эса, “Ўзбеккўмир” АЖнинг тўловига лаёқатлилигини таъминлаш нуқтаи-назаридан салбий ҳолат ҳисобланади. 4- расм. Шўртан газ кимё мажмуасида хом-ашё ва материаллар ва меҳнат ҳақи харажатларининг миқдори ва динамикаси, млрд. сўм 27 4- расм маълумотларидан кўринадики, Шўртан газ кимё мажмуасида хом-ашё ва материаллар харажатларининг миқдори 2019-2021 йилларда ўсиш тенденциясига эга бўлган. 4- расм маълумотларидан кўринадики, Шўртан газ кимё мажмуасида меҳнат ҳақи харажатларининг миқдори 2020 йилда 2019 йилга нисбатан ошган, аммо, 2021 йилда 2020 йилга нисбатан камайган. 27 Расм муаллиф томонидан www.sgcc.uz сайти маълумотлари асосида тузилган. 291 670 1147 231 293 249 0 200 400 600 800 1000 1200 1400 2019й. 2020й. 2021й. Хом-ашё ва материаллар Меҳнат ҳақи 31 Корхоналарнинг узоқ муддатли харажатлари таркибида асосий воситаларни сотиб олиш ва узоқ муддатли кредитлар олиш харажатлари асосий ўринни эгаллайди. Корхоналарнинг қисқақ муддатли харажатлари таркибида асосий ўринни кредитор қарздорлик ва давлат бюджети олдидаги қарздорлик асосий ўринни эгаллайди. Таҳлил натижалари кўрсатдики, Шўртан газ кимё мажмуасининг харажатларининг умумий ҳажмида қисқа муддатли мажбуриятлар юқори салмоқни эгаллайди. 2019-2021 йилларда Шўртан газ кимё мажмуасининг узоқ муддатли ва қисқа муддатли харажатларининг миқдори ўсиш тенденциясига эга бўлган. Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмалари асосида “Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш” лойиҳаси концепцияси қайтадан кўриб чиқилиб, ишлаб чиқариш жараёнига синтетик нафта хом ашёсини жалб қилиш масаласи ўрганилди. Лойиҳа ишга тушгач, заводнинг полимер ишлаб чиқариш қуввати мавжуд 125 минг тоннадан 450 минг тоннагача, яъни 3,6 баробарга оширилиши таъминланади. Download 459.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling