Бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини тaкoмиллaштириш


Download 64.5 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi64.5 Kb.
#1484482
TuriДиссертация
  1   2   3   4
Bog'liq
1. Тақриз. Етакчи (2)


Низомий номидаги ТДПУ тадқиқотчиси Исмаилов Саиджон Азамжоновичнинг “Бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини тaкoмиллaштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси ва авторефератига


ТАҚРИЗ
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон давлатлари таълим тизимида содир бўлаётган глобал ўзгаришлар интеллектуал салоҳиятли, иқтидорли, креатив фикрлайдиган мутахассисларга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқармоқда. Explore learning (Англия) иқтидорни ривожлантириш маркази, National Association for Gifted Children иқтидорли болалар миллий ассоциацияси, Brilliant NYC (Америка) иқтидорни ривожлантириш бошланғич мактабларида иқтидор ва ноёб истеъдод эгаларини кашф этиш соҳасида кенг қамровли илмий изланишлар амалга оширилмоқда. Шу боис иқтидорли ўқувчиларнинг бошқаларга маълум бўлмаган қобилиятларини юзага чиқариш, уларни намоён этишга қодир педагог кадрлар тайёрлашнинг инновацион методикасини яратиш алоҳида долзарблик касб этади.
Дунёнинг барча ривожланган мамлакатларида иқтидорлилик муаммоси, уни ривожлантириш ва амалга ошириш, интеллектуал ва илмий салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, бўлажак кимё ўқитувчиларида иқтидорли ўқувчилар билан индивидуал ҳамда оммавий ишлаш компетенцияларини таркиб топтириш, касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштиришга доир илмий изланишлар олиб борилмоқда. Айниқса, кимё ўқитиш жараёнида халқаро баҳолаш дастурлари асосида иқтидорлиликни эрта аниқлаш, касбий соҳаларга йўналтириш, бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаши бўйича инновaцион методларни ишлаб чиқиш, топшириқларни табақалаштириш ва индивидуаллаштириш орқали иқтидорлиликни намоён этиш, ўзини ўзи баҳолаш ҳамда коррекциялаш мотивaциясини таркиб топтириш механизмларини такомиллаштириш долзарб муаммолардан саналади. Ўзбекистонда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновaцион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун қўшимча шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Айниқса, табиий фанларга ихтисослашган умумтаълим мактаблари учун ўқитувчилар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жумладан, бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий компетентлилигини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчилар билан ишлашнинг инновaцион методикаларини ишлаб чиқиш долзарблик касб этади.

Download 64.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling