Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти педагогика олий таълим муассасалари шароитида бўлажак кимё ўқитувчисининг умумтаълим мактаби кимёга ихтисослаштирилган синфларида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш жараёни педагогик муаммо сифатида ҳал қилингани; бўлажак кимё ўқитувчисининг методик фаолияти тузилиши, таркибий қисмлари, мезонлари ва даражалари тўғрисида билимлар билан бойитилгани; бўлажак кимё ўқитувчисининг ихтисослашган синфлардаги иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш жараёнининг универсал модели бошқа фан ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришда асос бўлиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, унинг доирасида ишлаб чиқилган психологик-педагогик, диагностик, технологик, методик материаллардан (“Кимёга ихтисослашган синфларда иқтидорли ўқувчиларга кимё ўқитишнинг психологик-педагогик асослари” махсус курсни, ўқитиш амалиёти учун топшириқлар, ўқувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти учун топшириқлар), иқтидорли ўқувчилар билан ишлашда инновaция технологиялари, диагностика воситаларидан фойдаланиш бўйича методик тавсиялардан педагогика олий таълим муассасалари ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, янги авлод адабиётларини яратишда фойдаланиш мумкин.
методик имкониятлари кенгайтирилган.
Тадқиқот натижаларининг апробaцияси. Мазкур тадқиқот натижалари 14 та, жумладан, 5 та халқаро ва 9 та республика илмий-амалий анжуманида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертaция мавзуси бўйича жами 26 та илмий иш, жумладан, 3 та ўқув қўлланма ҳамда 1 та электрон ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий аттестaция комиссияси томонидан докторлик диссертaциялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, шундан 5 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертaциянинг ҳажми ва тузилиши. Диссертaция кириш, уч боб, хулоса, 141 саҳифа матн, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |