Бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини тaкoмиллaштириш


Download 64.5 Kb.
bet4/4
Sana15.06.2023
Hajmi64.5 Kb.
#1484482
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
1. Тақриз. Етакчи (2)

ДИССЕРТAЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида тадқиқот ишининг долзарблиги ва зарурияти асосланган; тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган; республикада фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган; тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган; олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган; тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, амалиётга жорий қилингани, нашр этилган ишлар ва диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертaциянинг “Бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришнинг назарий асослари” номли биринчи бобида мавзунинг аҳамиятлилиги кўрсатиб берилган, бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлашлари учун ўқувчиларда кимёга бўлган иқтидорни аниқлаш ва уни ривожлантириш методлари асосида касбий дунёқарашни шакллантиришнинг мавжуд ҳолати ҳамда кимё ўқитишни такомиллаштиришнинг аҳамияти асосланган.
Диссертaциянинг “Бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикаси” деб номланган иккинчи бобида “Иқтидорли талаба” мақсадли дастури касбий-методик тайёргарлигини оширишнинг етакчи омили эканлиги ёритилиб, бунда иқтидорли талабаларни аниқлаш, улар билан ишлашдаги педагогик фаолият принциплари, мақсадлари, вазифалари ва стратегияси ҳамда бадиий, умумий интеллектуал, академик, ижодий ва ижтимоий иқтидорни шакллантириш босқичлари ёритилган.
Бўлажак кимё ўқитувчиларини иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга тайёрлаш технологиялари, методлари ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) асосида ёритиб берилган.
Диссетациянинг “Педагогик тажриба-синовни ташкил этиш ва уни ўтказиш” деб номланган учинчи бобида педагогик тажриба-синов мақсад ва вазифалари, кимёвий иқтидорнинг асосий модели, кимёда назария ва амалиёт уйғунлиги, бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш модели орқали бўлажак кимё ўқитувчиларининг кўникма, малака ва компетенцияларини ривожлантириш интегратив, продуктив, репродуктив, когнитив, компетенциявий мазмун ташкил этиш зарурлиги эътироф этилган.
Исмаилов Саиджон Азамжоновичнинг “Бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини тaкoмиллaштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ҳимояга тайёрланган диссертация иши якунланган илмий иш бўлиб, диссертант томонидан бўлажак кимё ўқитувчиларини иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш механизмини ривожланиш босқичлари ва методик такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган ҳамда амалиётга жорий этилган.
Диссертация иши билан танишиш жараёнида қуйидаги камчиликлар кузатилди:
1. 58-бет. Ахборотларни талабаларга янги интерфаол ускуналар (интерфаол тахта -Smart Boards, интерактив дисплей -Sympodium) ёрдамида узатиш, маърузачига дарс жараёнининг ўзида тақдимотлар яратиш имконини беради. Қайси биридан сиз тадқиқотингизда фойдаландингиз.
2. Тажриба-синов ишининг мақсади бўлажак кимё ўқитувчисининг иқтидорли ўқувчилар билан фаолият олиб боришга тайёрлаш ишларини шакллантириш жараёнинг моделини амалга ошириш шарт-шароитлари самарадорлигини аниқлашда ва синовдан ўтказишда респондентлар сифатида Табиий фанлар факультетнинг “Кимё” мутахассислигини 2-3 босқич талабалари иштирок этган, нега респондент сифатида мактаб ўқувчиларини хам жалб қилмагансиз?
3. Диссертация ёзишда орфографик ва стилистик хатоликлар ҳам кўзга ташланади
4. Диссертация 120 бетдан ошмаслиги керак.

Ушбу мулоҳазалар тадқиқотнинг умумий мазмуни ва назарий-амалий қийматига таъсир кўрсатмайди, диссертация матни равон тилда, асосли, тизимли баён этилган. Илмий тадқиқот иши 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослигига мос келади. Диссертация ишининг мавзуси долзарб, илмий янгилиги ва илмий-амалий аҳамияти асосланган, чоп этилган илмий ишлари диссертациянинг асосий натижаларида акс эттирилган ҳамда диссертация автореферати диссертацияга мос келади.


Хулоса қилиб айтганда иш якунланган. Нашр этилган ўқув қўлланма, илмий мақолалар, тезислар ҳамда автореферат диссертациянинг асосий мазмунини ўзида ифодалайди.
Диссертация иши педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун қўйилган талабларга жавоб беради ва уни химояга тавсия этаман.
ТАҚРИЗЧИ:


Download 64.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling