Бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини тaкoмиллaштириш


Download 64.5 Kb.
bet2/4
Sana15.06.2023
Hajmi64.5 Kb.
#1484482
TuriДиссертация
1   2   3   4
Bog'liq
1. Тақриз. Етакчи (2)

Тадқиқотнинг мақсади бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак кимё ўқитувчиларини иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга методик тайёрлашнинг таркибий-мазмунли тузилиши: иқтидор компонентлари, моделлари, психологик-педагогик шароитларини аниқлаштириш ҳамда замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш;
кимё ўқитиш жараёнида бўлажак кимё ўқитувчисини иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга касбий-методик тайёрлашнинг дидактик таъминотини яратиш;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг кимёвий тафаккури, иқтидорини ривожлантириш ва кимё дарсларида иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга методик тайёргарлик даражасини ошириш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда самарадорлигини аниқлаш;
бўлажак кимё ўқитувчиларини иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш механизмининг ривожланиш босқичлари ва методик такомиллаштириш моделини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон ва Навоий давлат педагогика институтларидан 340 нафар талабалар иштирок этди.
Тадқиқотнинг предмети педагогика олий таълим муассасаларида бўлажак кимё ўқитувчиларини иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштириш метод, шакл ва воситалари ҳисобланади.
Тaдқиқoтнинг уcуллaри. Тадқиқотда назарий таҳлил қилиш, педагогик жараённи моделлаштириш, тадқиқот мавзусига оид илмий адабиётларни таҳлил қилиш; эмпирик методлар: анкета сўровномалари, тест, педагогик тажриба-синов, ўзини ўзи баҳолаш, эксперт баҳолаш, олинган натижаларни статистик қайта ишлаш (корреляцион таҳлил (Пирсон мезони) методларидан фойдаланилди.


Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак кимё ўқитувчиларининг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш методикасини такомиллаштиришнинг таркибий-мазмунли тузилиши иқтидорнинг таркибий компонентлари, иқтидорлилик моделлари (Дж.Рензулли, Ф.Монкс, А.Танненбаум) таҳлили ҳамда кимёвий иқтидорни ривожлантиришнинг беш омилли модели асосида такомиллаштирилган;
кимё ўқитиш жараёнида бўлажак кимё ўқитувчисини иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга касбий-методик тайёрлашнинг дидактик таъминоти педагогнинг индивидуал ривожланиш дастури ва “Иқтидорли талабалар” мақсадли дастурларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни кимё ўқитиш жараёнида иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга тайёрлашда кимёвий тафаккур ва иқтидорини замонавий педагогик технологиялар, спиннер методи воситасида ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларни иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш механизмининг ривожланиш босқичлари, методикасини такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган.

Download 64.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling