Бўлажак-муҳандис-дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида дастурий воситалардан фойдаланишнинг назарий таҳлили
Download 42.6 Kb.
|
ДАРС ТАҲЛИЛИ
Бўлажак-муҳандис-дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида дастурий воситалардан фойдаланишнинг назарий таҳлилиҲозирги вақтда барча мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам фанларни ўқитиш замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали амалга оширилмоқда. Ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши таълим олдида илғор ўқитиш амалиётини кенгайтириш ва таълим усулларини такомиллаштириш муаммосини келтириб чиқармоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан дастурий воситаларнинг хилма-хиллиги ва доимий равишда узлуксиз янгиланиб бораётганлиги фанларни ўқитишда таълим усулларини мутаносиб тарзда ўзгартириб мослаштириб бориш ҳамда ривожлантиришни талаб қилади. Шунинг учун биз тадқиқ қилаётган дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларигатаълим беришда замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш орқали бўлажак муҳандис-дастурчиларни касбий фаолият турларига тайёрлашда доимо янги методик ёндашув талаб қилинади. Бўлажак муҳандис-дастурчиларга барча фанлар кесимида дастурий воситаларидан фойдаланиб таълим бериш бугунги кунда энг муҳим вазифалардан биридир. Барча олий таълим муассасалари замонавий компьютер ва мультимедия жиҳозлари билан таъминланлигини инобатга олсак, хусусан дастурий инжиниринг таълим йўналиши малака талабларида келтириб ўтилган касбий фаолият турларини инобатга олган ҳолда таълим жараёнида дастурий воситалардан фойдаланиш янада долзарб эканлиги кўзга ташланади. Таҳлил жараёнида дастурий воситалардан фойдаланишнинг қуйидаги асосий жиҳатларини: таълим тизимига замонавий дастурий воситаларини ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши таҳлил қилинди ва математик ҳамда умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитишда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий воситалардан фойдаланиш бўйича турли йўналишлар доирасида олиб борилган тадқиқот ишлари ўрганилди [14, 29, 30]; ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланувчи талабаларда коммуникатив билим, фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш ва билимларини мустақил равишда шакллантириши, шунингдек уларнинг илмий-амалий, ижодий салоҳиятини ва касбий фаолиятга тайёргарлигини шакллантириш масалалари ўрганилди [35, 44]; олий таълим муассасалари таълим тизимида бўлажак муҳндис-дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараё1нида ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан дастурий воситалардан фойдаланиш юзасидан олиб борилган тадқиқот ишлари таҳлил қилинди [45, 56, 59, 85, 90, 94]. таълим мақсадлари дастурий воситалар сифатини баҳолаш назарияси, технологияси ва педагогик дастурий воситаларни ишлаб чиқишнинг асосий принциплари ҳамда замонавий дастурий воситалар интерфейсига қўйиладиган талаблар ўрганилди [67, 99]. ахборот ва компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш муаммолари кўриб чиқилди [36, 71, 100, 101]. Тадқиқотимиз доирасида таълим сифати ҳамда бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёргарлигини шакллантириш, таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллашга бағишланган ишлар биз учун алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирги вақтда таълимда дастурий воситалардан фойдаланиш бўйича мамлакатимиз миқёсида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда [7, 22, 118, 123, 141]. Бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда фикримизча, ахборот-коммуникация технологиялари, компьютер технологиялари, замонавий дастурий воситаларини таълим методларидан самарали фойдаланиб ўқитиш, таълим жараёни билан боғлиқ бўлган ғоялар, технологиялар ва педагогик услубларнинг барча турларини қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Замонавий дастурий воситалар кўпгина жиҳатлари билан алоҳида аҳамият касб этади, булардан энг муҳими бизнинг фикримизча: талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида умумкасбий ва ихтисослик фанлар бўйича билимларини мустаҳкамлаш учун математик моделлаштириш, алгоритмлаштриш вап дастурлаштириш усулларини тадбиқ этиш ва уларни дастурий воситалар орқали юқори даражада амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги; атрофимиздаги оламни ўрганишда дунёқарашнинг шаклланганлиги, эгалланган билимларни мавжуд тажриба билан солиштириш ва янги тажриба орттириш учун юқори билим ҳамда касбий кўникмалар зарурияти мавжудлиги. Бошқа томондан, кўпгина муаммоли масалаларнингдастурий воситаларсиз ечимини топиш имкони йўқлиги, назария ва тажрибани педагогик дастурий воситалар яратиш орқали ўзаро уйғун ҳолатга келтириш билан таълим сифатини ошириш ҳамда талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш зарурлиги; ўқув материалларининг кўплиги ва унинг айрим бўлимлари ёки мавзуларини мустақил иш шаклларига ўтказиш заруриятининг мавжудлиги. Айни вақтгача умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишда дастурий воситаларни қўллашнинг турли хил йўналишлари таклиф этилмоқда [22, 123, 124]: ўлчов натижаларини қайта ишлаш, тажрибаларни симуляторлар орқали ўрганиш, виртуал лаборатория ишларини бажариш, топшириш, қабул қилишнинг электрон дастурини яратиш ва виртуал-тажрибавий ҳамда моделлаштириш имкониятларини ўргатиш. Биринчидан, умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишдазамонавий дастурий воситаларни узвий тарзда қўлланилаётганлиги, кўпгина ҳоллардабундай дастурий воситалар элементларининг ўқув жараёнига мос келмаслиги ва тарқоқлик мавжудлигини таъкидлаш лозим. Иккинчидан, ўқув жараёнида замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш бўйича ягона концепциянинг ишлаб чиқилмаганлигидир. Олий таълим муассасаларида умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишда фойдаланиладиган дастурий воситаларни таҳлил қилиш шуни кўрсатмоқдаки, математик дастурий пакетлар, педагогик дастурий воситалар (мультимедия воситалари, таълим сайтлари ва бошқалар) маълум бир дастурлаш тили ёрдамида ишлаб чиқилган. Шу сабабли дастурлаш тилларини чуқур ўзлаштириш ва касбий фаолиятида қўллаш бўлажак дастурчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Таҳлилларимиз шуни кўрсатмоқдаки, олий таълим ва профессионал таълимни ривожлантириш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаси талабаларини касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, уларнинг натижаларидан ҳозирги кунда кенг миқёсда фойдаланиб келинмоқда. Н.А.Муслимов ва бошқалар Web технологиялар асосида электрон ахборот ресурсларини яратиш, қайд этиш, масофавий таълимда фойдаланиш ва ундан фойдаланиш методикасини ишлаб чиққан ҳамда амалиётга жорий қилган [78]. Ж.А.Ҳамидовнинг илмий изланишларибўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашда Macromedia Flesh, Visual Basic дастурлари ёрдамида ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва қўллаш технологиясига бағишланган. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида ўқитишнинг замонавий дидактик воситаларини яратиш ва қўллаш алгоритмини такомиллаштириш асосида умумкасбий фанлар бўйича ўқув ахборотини кўргазмали-образли, изчил-мантиқий тарзда ҳавола этишни технологиялаштириш методи ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган замонавий дидактик воситалардан барча олий таълим муассасалари муҳандислик таълим йўналиш талабаларига таълим беришда фойдаланиш мумкин [141]. О.Х.Тўрақулов ахборот ва компьютер технологияларига ихтисослашган касб-ҳунар коллежлари мисолида ахборотлаштирилган таълим муҳитида кичик мутахассислар тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича тадқиқот ишларини олиб борган. Delphi тили фанини ўқитишда таълимнинг интерфаол усуллари ва моделлаштириш методларидан фойдаланилган. Умумкасбий ва ихтисослик фанлари бўйича билимлар ва уларнинг ўзлаштириш усуллари ахборотлаштирилган таълим муҳитида жорий қилинган. Бўлажак дастурчи талабаларни лойиҳавий-конструкторлик фаолиятига тайёрлашда тадқиқот ишидан фойдаланиш юқори самара беради [118]. А.А.Абдуқодиров, У.Ш.Бегимқулов ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларида таълим жараёнида компьютер ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишнинг умумий масалаларини ёритувчи услубий ва назарий ёндашувлари тадқиқ қилинган. Муаллифлар томонидан ахборот-технологияларидан таълим жараёнида фойдаланиш бўйича бир қанча ўқув қўлланмалар ва дарсликлар ишлаб чиқилган ва фойдаланиб келинмоқда[7, 22]. М.Х.Алламберганова олий таълим муассалари учун “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан интерактив ўқув мажмуалар яратиш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий изланишлар олиб борган. Интерактив ўқув мажмуаларнинг таркибий тузилиши, уни яратишга қўйиладиган асосий талаблар ишлаб чиқилган[14]. А.Ҳ.Саидакбаров ўз тадқиқотларида ахборот технологиялари воситаси сифатида асосан Office дастурларидан ва интернетдан фойдаланиб иқтисодий билимларни ривожлантириш методикасини ишлаб чиққан. Бўлажак иқтисодчи мутахассисларни ўқитишда мультимедияли таълим, имитацион таълим технологиялардан, иш ҳақларини ва бухгалтерия ҳисобларини юритишларида автоматлаштирилган дастурлашдан фойдаланиш услублари кўрсатиб берилган. Келтирилган услублардан маъруза, амалий, лаборатория ва мустақил таълим жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тадқиқотда кўрсатилган методикадан фойдаланиб бўлажак дастурчиларга сонли усуллар ва дастурлаш фанини ўқитишда муҳим ўрин эгаллайди [95]. Л.М.Набиулина педагогика олий таълим муассасалари ижтимоий гуманитар фанлари йўналиш талабалари учун информатика ва ахборот технологиялари фанидан лаборатория ишлари тузилмасини ишлаб чиққан. Талабаларни умумкасбий ва ихтисослик фанларининг фанлараро алоқалари асосида интерфаол методлар ва мультимедиа ресурслар ёрдамида ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича изланишлар олиб борган [79]. В.С.Хамидов техника олий таълим муассасаларида таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш бўйича илмий изланишлар олиб борган. Техника олий таълим муассасаларида физика фанини ўқитишда педагогик дастурий воситалар ва математик дастурий пакетлардан фойдаланишга доир методик кўрсатмалар ишлаб чиққан. Ишлаб чиқилган методик кўрсатмалар дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини дастурий воситалардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантиради [123, 124, 125]. И.А.Гончарова ўз диссертацион тадқиқот ишида бўлажак муҳандисларни каббий фаолиятга тайёрлашда компьютер тизимларидан фойдаланиш технологиясини кўрсатиб берган. Тадқиқот натижаларидан дастурчи муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашда ҳам фойдаланишмумкин [36]. И.А.Клочконинг илмий ишлари ҳуқуқ ва ижтимоий таъминотда касбий таълим йўналиши талабаларининг ахборот компетентлигини шакллантиришда модулли технологияларни қўллашга бағишланган [58]. Е.В.Гнатышина, А.О.Прокубовская, Е.В.Филимоновалар талабалар илмий-амалий ва касбий фаолиятини фаоллаштиришда компьютер технологияларидан фойдаланиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратишни ва дастурий воситалар ёрдамида таълим бериш талабаларнинг касбий фаолиятида муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлашган [33, 90, 122]. Э.В.Александрова ва И.В.Оноковларнинг ишларида асосан компьютер қурилмаларидан фойдаланиб таълим беришга катта аҳамият берилган[14, 85]. Т.Ю.Вьюновнинг илмий ишларида педагогик дастурий воситалар ёрдамида умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитиш ва таълим жараёнини назорат қилишда индивидуал ёндашувни амалга оширган [31]. Н.Н.Гомулина дидактик нуқтаи-назардан умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитиш методикасида замонавий дастурий воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларига қўйиладиган талабларга таянган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб таълим фаолияти моделларини таклиф этган, таклиф этилган моделлар ёрдамида талабалар билимларини мустақил ривожлантириш мумкин [35]. И.М.Нукраева талабаларнинг таълим муаммоларини ўқитувчи томонидан синовдан ўтказиш ғоясини ривожлантириш, тажрибалар асосида текшириш, дастурий воситалар билан ишлашда талабаларнинг амалий фаолиятини бошқаришни ишлаб чиқиб хулосалар тайёрлаган ва натижаларни таҳлил қилган. Тадқиқотда келтириб ўтилган таҳлил натижаларидан таълим жараёнида фойдаланибдастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини ошириш мумкин [82]. С.В.Бирюкова, В.В.Горин, В.А.Илъин, Н.В. ишлари компьютернинг алгебраик тизими DERIVЕ ёрдамида вибрация ва тўлқин жараёнларини ўрганишга бағишланган [25]. Т.В.Капустина ўз тадқиқотларида дастурий восита сифатида Mathematica математик дастурий пакетидан фойдаланиб муҳандислик йўналиш талабаларини ўқитиш методикасини ишлаб чиққан. Лекин бошқа турдаги дастурий пакетлар билан қиёсий таҳлили кўрсатиб берилмаган[56]. Техника олий таълим муассасалари талабаларини касбий фаолиятга тайёрлаш муаммолари, Э.В.Александрова,С.Ю.Бурмилова, Г.В.Ерофеева, Л.В.Масленникова ва бошқалар илмий ишларида ўз аксини топган [14, 26, 45, 71]. Техника олий таълим муассасаларидатаълим жараёнида компъютер технологиясидан фойдаланиш масаласи А.Н.Качевский томонидан ўрганилган бўлиб, талабаларга таълим беришда уларнинг келгусидаги касбий фаолиятини ҳам инобатга олиш кераклигини келтириб ўтган. Ушбу тадқиқотдан фойдаланиб дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини ўқитишда қайси турдаги дастурий воситаларни қўллаш бўйича тавсиялар олиш мумкин[57]. А.А.Ездов, Н.В.Вознесенская ва О.Н.Шаровалар ўз диссертацион тадқиқот ишларида таълим жараёнида дастурий воситалар (Mathcad, ELCUT, MAPC, Model Vision Studium, Живая физика, Физикон)дан фойдаланиш услубларини кўрсатиб беришган. Келтириб ўтилган дастурий воситалар умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тадқиқот натижаларини таълим жараёнида фойдаланиш бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга [29, 30, 132]. Щрганилган адабиётлар таҳлили [11, 20, 23, 27, 27, 32, 33, 38, 50, 60, 63, 79, 99, 128, 130, 135, 137] илмий изланишимизнинг илмий асосларини ифодалаши билан бирга навбатдаги назарий ёндашувлар билан тўлдирилади: таълим жараёнини фаоллаштириш (В.В.Давыдов [39] ва бошқалар), ўқитиш муаммолари (И.Я.Лернер [65, 66], М.И.Махмутов [73, 74, 75], М.Н.Скаткин [97] ва бошқалар). Чет эл олимларидан E.Backerнинг илмий тадқиқотлариолий таълим тизимини мазмун жиҳатдан ўрганибталабаларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиб касбий маҳоратини ривожланишидаги ижобий ва салбий жиҳатларини ўрганишга бағишланган. Тадқиқот ишида келтирилган методик ишланмалар ва моделлардан дастурий инжиниринг таълим йўналишида таълим бераётган ўқитувчилар фойдаланишлари талабаларни касбий фаолиятга тайёрлашда ижобий натижалар беради[146]. D.Wallace ўз илмий тадқиқотларида ўқув режаларининг моделини ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган, тадқиқот ишида таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, тажриба ва назорат гуруҳлари ўртасидаги ўзаро алоқада ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятларини ривожлантириш мумкинлигини кўрсатиб берган. Ишлаб чиқилган ўқув режа моделидан дастурий инжиниринг таълим йўналиши ўқув режасини такомиллаштириш таълим сифатини оширишга хизмат қилади [149]. N.Rizkнинг докторлик диссертацияси таълим соҳасидаги технологик дастурлар яъни электрон тизимлар орқали ўқув жараёнини бошқаришни такомиллаштиришга бағишланган бўлиб 3D-E-Learning модели таълим сифатини назорат қилишда аҳамиятли эканлигини таъкидланган. Ушбу тадқиқот усулларидан фойдаланиб бўлажак дастурчиларни моделлар яратишга ўргатиш уларни ишлаб чиқариш, созлаш ва лойиҳавий- конструкторлик касбий фаолиятларини шакллантиради [148]. M.Ahmed ўз диссертацион тадқиқот ишида таълим жараёнида мобил алоқа операторлари ва смартфонларнинг инновацион имкониятларидан самарали фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб ўтилган ҳамда масофавий таълимда тажриба-синов ишларини амалга ошириб юқори натижага эришиш мумкинлигини кўрсатиб берган. Ушбу тадқиқот иши бугунги кунда ниҳоятда долзарб бўлиб, смартфонлар учун андроид дастурлаш тилларида мобил иловалар яратиш бўлажак дастурчиларни лойиҳавий-конструкторлик касбий фаолиятга тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга [143]. M.Camacho тадқиқотлари масофавий таълимни ривожлантиришга бағишланган бўлиб у ўқитувчиларнинг малакасини оширишда ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланиб масофавий таълим моделини ишлаб чиққан. Ишлаб чиқилган моделни талабалар билан биргаликда дастурий воситалар ёрдамида янада такомиллаштириш биринчидан таълим сифатин оширади, иккинчидан уларнинг касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиради [144]. Ушбу манбалар таҳлили икки асосий илмий ва услубий йўналишлари муаммоларини ҳал қилишнинг имкониятини беради. Уларнинг дастлабки тадқиқотлари келажакда мутахассис томонидан ўз функционал вазифаларини сифатли бажарилишини таъминлайдиган касбий жиҳатдан билим, малака ва кўникмаларга эга бўлишга кўмаклашиши таъкидланади. Муаллифларнинг тадқиқотларикасбга йўналтирилган ўқитишни ташкил этишга бағишланган.Барча муаллифлар техника олий таълим муассасалариталабаларигадастурий воситалардан фойдаланиши учун уларнинг компьютер технологиялари билан мукаммал даражада ишлай олиши шарт эканлигинитаъкидлашган. Ҳақиқатдан ҳам, техника олий таълим муассасаларида умумкасбий ва ихтисослик фанлар фундаментал фан ҳисобланиб, уларнинг деярли барчасида биринчи ва иккинчи курсда ўқитилади. Шунга қарамасдан, техника олий таълим муассасалари талабаларига умумкасбий ва ихтисослик фанларнидастурий воситалардан фойдаланиб келгусидаги касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришга йўналтириб ўқитишетарли даражада эмаслигини таъкидлашимиз лозим. Барча ўрганиб чиқилган ишларнинг юқори илмий ва услубий даражасини, уларнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ушбу тадқиқотлар таълимда компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитиш методологиясининг муайян соҳаларини намоён этиши, энг кўп тадқиқотлар умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишда ахборот-коммуникация технологиялари ҳамдакомпьютер технологиясидан фойдаланиш муаммоларига бағишланганлигини алоҳида таъкидлашимиз керак. Кўплаб тадқиқотлар бир неча ўн йил олдин компьютер имкониятларига қараб Pascal, Basic, C тилларида ёзилган дастурлар ёрдамида таълим жараёнида фойдаланилган [44, 82, 94, 95]. Ҳозирга кунда эса замонавий дастурлаш тиллари Visual Studio, EmbarcaderoRad Studio каби дастурлаш тилларидан фойдаланилмоқда. Фикримизча, математик дастурий пакетлар (Mathcad, Matlab, Mathematica, Maple) ҳодиса ва жараёнларни визуаллаштириш, математик моделлаштиришдакатта имкониятларга эга бўлиб масалаларини ечимини топишда кам вақт сарф қилиниши ва самарадорлиги билан ажралиб туради. Дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши учун ишлаб чиқилган малака талабларига асосан [139, 140]: Дастурий инжиниринг таълим йўналиши бўйича бакалаврлар касбий фаолиятининг соҳалари давлат ва нодавлат корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, давлат бошқарув органларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида дастурий инжиниринг бўйича комплекс масалаларни ечиш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари, илмий тадқиқот марказлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларида илмий-тадқиқот ишларида иштирок этишни ўз ичига олади. 1. Дастурий инжиниринг таълим йўналиши бўйича бўлажак дастурчиларнинг касбий фаолияти қуйидагиларни қамраб олади: лойиҳалаш усулларини тадқиқ қилиш; компьютер ва коммуникацион техниканинг ишлаш тартиби ва қоидаларини ўрганиш; дастурлаш жараёнларини таҳлил қилиш, синтезлаш ва оптимизациялаш усулларини қўллаш, маҳсулотни сертификатлаш; дастурий таъминот яратиш, алгоритмлари ва математик таъминотини ишлаб чиқиш; аппарат-дастурий тизимларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқиш; маълумотлар базаларида ахборот алмашинувини шакллантириш дастурий таъминотларини ишлаб чиқиш. 3. Дастурий инжиниринг таълим йўналиши бўйича бўлажак дастурчилар касбий фаолиятларининг турлари: ишлаб чиқариш-созлаш; лойиҳавий конструкторлик; фойдаланиш ва сервис хизмат кўрсатиш; ташкилий бошқарув; илмий-тадқиқот; консалтинг хизмати; Дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандартлари (ДТС) га асосан бўлажак дастурчиларнинг касбий фаолият турлари ва касбий фаолият объекти қуйидагилар билан фарқ қилади: Касбий фаолият турлари – таълим йўналишига ўзгартиришлар киритиш мақсадида касбий фаолият объектига таъсир қилишнинг методлари, усуллари, услублари ва тавсифи; Касбий фаолият объекти – предметлар, воқеликлар, жараёнлар ва фаолият доирасида ҳаракатга йўналтирилган тизимлар. Дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабалари дастурий таъминот тизимларида юзага келган камчиликларни аниқлаши, таъмирлаш ишларини бажариши, ҳодиса ва жараёнларни фан ва техниканинг замонавий ютуқларини ҳисобга олган ҳолда касбий ечиш, касбий фаолият объекти йўналишига мос янги илмий натижалар, илмий адабиётлар ёки илмий-тадқиқот лойиҳаларини ўрганиш малакаларига эга бўлиши керак. Дастурий инжиниринг таълим йўналиши малака талабларида уларнинг илмий-тадқиқот касбий фаолиятига катта аҳамият берилган бўлиб, бўлажак дастурчилар илмий –тадқиқотлар олиб бориш малакасига ҳам эга бўлишлари лозим[140]. Бундан ташқари, педагогик ва илмий фаолият самарадорлигини оширувчи дастурий маҳсулотларини ишлаб чиқиш, объектга йўналтирилган дастурлаш тилларида ахборот алмашинувини шакллантирувчи маълумотлар базасини ишлаб чиқиш малакасига ҳам эга бўлишлари лозим [140]. Дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши ўқув режа фанлари блоклари мазмунига қуйидаги талаблар қўйилган [140]: Умумкасбий ва ихтисослик фанлар блоки: табиий-илмий фанларнинг асосий қонунларидан фойдалана олиши, математик моделлаштириш, назарий ва экспериментал тадқиқот методларини қўллай олишни шакллантириши; ахборотни олиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатишнинг асосий усуллари ва воситаларидан фойдаланишни эгаллаган бўлиши; муҳандислик соҳаси учун зарур бўлган умумкасбий ва ихтисослик фанларнинг назарий ва илмий асосларини шакллантириши лозим. Умумкасбий фанлар блоки: умумкасбий ва ихтисослик фанлар билан ихтисослик фанлари ўртасида илмий ва назарий боғлиқлик таъминланиши; ихтисослик фанларини ўрганиш ва чуқур эгаллаши учун зарур бўлган фундаментал умумкасбий билимларни шакллантириши; умумкасбий вазифаларни ҳал этишда фан ва таълимнинг замонавий муаммоларига доир билимлардан фойдаланишга тайёрлаши; умумкасбий вазифаларни муваффаққиятли амалга оширишга доир ахборий дидактик таъминотни яратиш малакасини таркиб топтириши; моделли тасаввурларни, тажриба усуллари ва олинган натижаларни қайта ишлаш йўриқларига оид билимларни амалда қўллаш кўникмаларини таъминлаши; талабаларни Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш ва таълимни самарали ташкил этишга ўргатиш лозим. Ихтисослик фанлар блоки: Дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши бўйича мувофиқ касб фаолияти соҳасида эришилган асосий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши; Дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши бўйича махсус билимларни, касб фаолияти кўникмалари ва уқувларини шакллантириши; ихтисосликнинг аниқ касбий ва илмий йўналишлари билан таништириш, касб фаолияти хусусиятлари, фаолиятнинг устувор жиҳатлари, малакавий талаб ҳамда эгалланиши зарур бўлган асосий малакаларни таркиб топтириши; касбий-йўналтирилган талаблар, ижтимоий маданий сифатлар, мутахассисликка хос бўлган сифатлар (касбий йўналганлик, билимдонлиги, касбий лаёқат)ни ривожлантириши; муҳандисча фикрлашни ривожлантириши, ўз соҳасидаги муҳандислик масалаларини мустақил режалаштириб ечишга қодир бўлган бакалаврларни тайёрлаши; дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналишидаги объектлар ва жараёнларни, жумладан амалий дастурлар пакетларини ва математик моделлаштиришнинг элементларини қўллаб, тадқиқот ишини шакллантиришга кўмаклашиши. Дастурий инжиниринг таълим йўналиши ДТС ва малака талаблари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда ахборот алмашинувини шакллантирувчи маълумотлар базасига эга бўлган дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга катта аҳамият берилган[139, 140]. Шундай қилиб, тадқиқотимиз муаммолари билан боғлиқ ишларни вадастурий инжиниринг таълим йўналишималака талабларини таҳлил қилиш, шу билан бирга талабаларга умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишдадастурий воситалардан фойдаланиш орқаликасбий фаолиятга тайёрлашдаги юқори самарадорлиги ҳақида қуйидаги хулосага келишимизга имкон беради: дастурий инжиниринг таълим йўналиши талабаларини умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишда замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланиш даражаси паст эканлиги сабабли ўқув жараёнида дастурлаш тилларидан фойдаланишни кенг тадбиқ этиш тавсия қилинади; таҳлил қилинган ишларнинг аксарият қисмида берилган тавсиялар хусусий тавсифга эга бўлиб улар компьютер технологиясидантаълим жараёнининг маъруза машғулотларида ёки амалий валаборатория ишларида қўлланилган бўлиб, мустақил таълим ва тўгарак машғулотларида фойдаланиш келтириб ўтилмаган; кўпгина илмий-тадқиқот ишларида дидактик воситалар ёки махсус дастурий таъминот танланган. Муҳандислик бакалавриат таълим йўналиши талабаларига дастурлаш тилларидан фойдаланиб таълим бериш методикасига бағишланган ишлар мавжуд эмас; дастурий инжиниринг бакалавриат таълим йўналиши талабаларигатаълим беришдазамонавий дастурий воситалардан фойдаланиш орқали касбий фаолиятга тайёрлаш, масофавий таълимда қўлланилувчи педагогик дастурий маҳсулотлар яратиш зарурати мавжуд; дастурий инжиниринг таълим йўналишида таълим олаётган бўлажак дастурчиларни умумкасбий ва ихтисослик фанлардан педагогик дастурий маҳсулотлар яратишорқалилойиҳавий-конструкторлик касбий фаолиятга йўналтирилгантаълим амалга оширилмаган. Барча олий таълим муассасаларида масофавий таълим сайтлари ишлаб чиқилган бўлсада, виртуал лаборатория ишларини масофавий тарзда бажариш, топшириш, қабул қилиш ва баҳолашдаги турли мураккабликлар ҳанузгача бартараф этилмаган; олиб борилган тадқиқот ишларида кам сонли дастурий воситалардан фойдаланилган. Дастурлаш тилларидан фойдаланиб таълим бериш ва дастурий маҳсулотлар яратиш методикаси кўрсатиб берилмаган.Муаммоли масалалар ечимини бир неча дастурий воситалар ёрдамида топиш мумкин бўлсада, ушбу имкониятлардан фойдаланилмаган ҳамда қиёсий таҳлил қилинмаган. Дастурий инжиниринг таълим йўналишида таълим олаётган талабаларгаумумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишдақўлланиладиган дастурий воситаларнинг хилма-хиллиги сабабли улардан фойдаланиш турли мураккабликларни келтириб чиқармоқда. Шу сабаблиматематик табиий-илмий фанлардантаълим бериш жараёнида умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан фанлараро интеграцияни таъминлаган ҳолда бўлажак дастурчиларни касбий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилмаганлиги бизнинг тадқиқотларимизнингдолзарблигини тасдиқлайди ва муҳокама қилинаётган муаммони мураккаб ҳамда кўп қиррали эканлигини кўрсатади. Download 42.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling