График қисми:
1. Қаватлар тарҳлари М1:100 ёки М1:200. Агар тарҳлар М1:200 масштабда бажарилса, унда тарҳлар фрагментларини мукаммал ишлаб ҳамма зарур ўлчамларни қўйган ҳолда алоҳида чизиш керак (масалан, санузел тарҳи ёки бошқа кичик хоналар ва б. М1:50) .
2. Кўндаланг қирқим М1:100.
3. Олд ва ён тарзлар М1:100, варақга сиғмаган ҳолда фақат олд тарз чизилади.
4. Қаватлараро ёпма, том ва том қопламаси тарҳлари М1:100 ёки М1:200.
5. Бош тарҳ М 1:500 ёки М 1:1000.
|
6. Бинонинг конструктив элементлари учун қабул қилинган антисейсмик чоралар кўрсатилган ишчи чизмалари (3 – 4 та деталлар ва тугунлар) М1:10 ёки М1:20 масштабда бажарилади.
Лойиҳанинг график қисми А2 (594х420мм) форматда 3-4 (А1 2 та) та варақ ватман чизма қоғозига чизмачилик қоидаларига асосан қалам билан ёки AutoCAD дастурида чизилади.
Тушунтириш хати:
Тушунтириш хати А4 (297х210 мм) формат стандарт ёзув қоғозида 20-25 бет шарикли ручка билан ёки WORD дастурида бир томонлама ёзилади.
|
Майдон рельефи текисликдан иборат.
Майдон грунтлари тупроқ, шағал тошдан иборат.
Грунт сувларининг сатҳи ер ююасидан 5 м
пастда жойлашган.
Бино марказий иситиш, водопровод, канализация, вентиляция, электр- ёритиш, радио ва телефон тармоқлари билан таъминланади.
Ҳамма хоналар учун қаватнинг баландлиги полдан полгача – 3,30 м.
|
Топшириқ рақамига кўра бино иккита бўлинмаси (А ва В) ва баландлиги икки қаватли қилиб, ёки асосий қисми икки қаватли (А бўлинмаси) ва унга туташадиган қисми (В бўлинмаси ) бир қаватли қилиб лойиҳаланади.
Бинонинг лойиҳавий-конструктив ечимини мукаммаллаштириш учун хоналар лойиҳасини ва уларнинг бир-бири билан боғланишини ўзгартиришга рухсат этилади, аммо бўлинмаларнинг ўлчамлари ва ўзаро боғланиши, уларнинг қаватлари, девор материали ўзгармаслиги керак.
Ёруғлик тушадиган тешиклар майдонининг хоналардаги пол майдонига нисбати 1: 8 дан кам бўлмаслиги керак.
|