Бўлиш мумкин э уўК


Download 6.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/72
Sana26.08.2023
Hajmi6.6 Mb.
#1670425
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72
Bog'liq
Гейж Ренди Қандай қилиб ақлли, соғлом

Р
е
нд
иГ
ей
ж


Р
ен
ди
 
Г
ей
ж
ишонч ҳосил қилдим: черковни азоб-уқубатлар чекиш 
ва қурбонликлар қилиш билан олиб ўтиш лозим».
Мана бунга қойил қолса бўлади! Папа дунёдаги 
бошқа дин вакилларига кўп мурожаат қилган, лекин 
ҳар гал жаннат эшиклари уларнинг бурунлари олдида 
ёпилишини таъкидлашни унутмасди.
К ард и н алларн и н г 95 фоизи П апа том онидан 
белгиланганлиги инобатга олинса, ҳали кўп ўн 
йилликлар давомида унинг таъсири сезилиб туради. 
Келинг, фақат Ватиканни айблайвермайлик. Дунё 
маданиятида бунга ўхшашликлар кўп. Улар ҳам қўрқув 
ва азоб-уқубатда ҳаёт кечириш тарзини тарғиб қилиб 
келмоқдалар.
Диннинг асл моҳиятини бузиб, ўз манфаатларини 
кўзлаб талқин қилувчи фундаменталистлардан реал 
хавф-хатар туғилади. Улар онг вируслари билан 
заҳарланган айбсиз жабрдийдалар эмас, балки ҳаммасини 
олдиндан ҳисоб-китоб қилган, совуққон, раҳм- 
шафқатсиз одамлар, улар динни ўз ҳокимиятини 
мустаҳкамлаш ёки ҳокимиятга эришиш мақсадида 
ишлатадилар. Жирканч диний фанатлар Пэт Робертсон, 
Жерри Фалвелл, Орал Робертс гўёки Инжилни тарғибот 
қилаётгандек таассурот қолдирмоқчи бўлишади. Усама 
Бин Ладинга ўхшаган қотиллар ислом динининг асл 
моҳиятини бузиб, ўз манфаатларига мослаб талқин 
этишади.
Бир неча йил аввал террористик «Хамас» ташкилоти 
раҳбари Шайх А ҳмад Лесин И сроил аскарлари 
то м о н и д ан ў л д и р и л га н и д а , араб д у н ёси ўз 
норозилигини билдириб, газета-журналларда чиқишлар 
қилган эди. Уйлаб кўринг, биз қайси даврда ҳаёт 
кечирмоқдамиз, агар онгли равишда қотил ва ўзини 
қурбон қилувчи террорчиларни танлаб, ўқитиб, керак
32


вақтида уларни ишга солган одамни қандай қилиб 
«диний раҳбар», «диний етакчи» деб аташ мумкин?
Биринчи бобда биз ўзига хос қаҳрамонлар йўлини 
кўриб чиқдик. Барчамиз шу қаҳрамонлик эпослари 
таъсирида катта бўлганмиз. Биз Жон Уэйн ёки Брюс 
Уиллисга 
ў х ш а ш н и , 
Бак Рожерс ва Люк Скайуокер 
каби дунёни қутқаришни орзу қилганмиз.
Лекин вояга етиб, кўзимизни очсак, бу сингари 
супер қаҳрамонлар учун бизнинг асрда бўш ўринлар 
унча кўп эмас. Шунинг учун биз ўзимизча қаҳрамон 
йўлини танлаб, нимагадир тобе бўламиз ва ундан 
қутулиш учун курашамиз, кимлар биландир алоқа 
қилам из. Сўнг алоқа узиш йўлини қидирам из, 
бизнесимизда муаммолар келтириб чиқарамиз ва уни 
ҳал қилишга киришамиз ва ҳоказо. Қанчалик ўз қадр- 
қимматимизни пастга урсак, шунчалик муаммоларимиз 
кўпаяверади. Сизни танийдиган ҳар бир одам юпата 
бошлайди: сиз кучли одамсиз, қаҳрамонсиз... сиз ўз 
ҳолатингиздан фахрланасиз.
Лекин тўла-тўкис умидимиз пучга чиқишидан олдин 
йўлингизда дин пайдо бўлиб, сизни қутқаришга ҳаракат 
қилади. Бу дунёда азоб-уқубатда яшасанг, охиратда 
жаннатга кирасан, деб сизни овутишади. Энди сиз 
ўзингизни изти робга солиб, гуноҳларингизнинг 
кечирилишини сўраб ибодат қиласиз, ...телевизорда ўз 
динини тарғиб қилаётган раввин ёки роҳибга пул 
ўтказасиз - шундай қилиб, сиз у дунё азобидан қутулиб 
қоласиз. Дунё динларининг кўпчилиги космосга саёҳат 
қилиш программасини эсга солади, қанча кўп балл 
йиғсангиз, гўёки жаннатга кириш чиптасини бепул 
ютиб оласиз.
Энди бу масалага бир оз ёруғлик киритайлик, мен 
барча динлар асосини ўрганиб чиқдим, ишонтириб
33

Download 6.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling