Бмига оид буйруқлар


Битирув малакавий ишини бажаришнинг мақсад ва вазифалари


Download 53.25 Kb.
bet2/9
Sana19.01.2023
Hajmi53.25 Kb.
#1100354
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
БМИ тайёрлаш (2)

1.Битирув малакавий ишини бажаришнинг мақсад ва вазифалари
БМИ ни бажариш бакалавриятда талабаларни ўқитишнинг якуний босқичи бўлиб, у илмий-услубий жиҳатдан таълимни ҳозирги замон тараққиётига мувофиқ қилиши ва аниқ бир муаммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши керак.

Битирув малакавий ишини бажариш мақсади:





  • Талабанинг таълим йўналиши бўйича олган назарий ва амалий билимларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган билимларни муайян илмий, техникавий, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни ҳал қилишда қўллашга эришиш.

  • Бирор бир муаммони тўла ҳал қилишга ўргатиш, уни ҳал қилишга ижодий ёндашиш кўникмаларини шакллантириш.

  • Талабаларни мустақил ҳолда ишлай олишга ўргатишдир.

Ихтисослик бўйича БМИ да бакалавр қуйидаги вазифаларни ҳал қилади:





  • Ҳал қилинаётган муаммо бўйича адабиётлар шарҳини ва ўрганганлик ҳолатининг таҳлилини бериш

  • Муаммони ҳал қилиш йўлларини кўриб чиқиш ва оптимал вариантларини аниқлаш.

  • Олинган натижалар бўйича асосланган хулосалар қилиш.

  • Халқ хўжалигининг тегишли соҳаларида қўллаш имкониятини аниқлаш зарурдир.

Таълим йўналишлари бўйича ихтисослик битирув малакавий ишларига бўлган талабалар одатда олий таълим давлат стандартларига келтирилади.




2.Битирув малакавий иш мавзуларини танлаш ва тасдиқлаш
Битирув малакавий ишлари мавзуси мутахассис чиқарувчи кафедра томонидан ишлаб чиқилади ва факулътет Кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда мавзулар рўйхати янгиланиб ҳар ўқув йили қайта кўриб чиқилади.
БМИ лар рўйхати одатда битирув курсининг бошида талабалар эътиборига ҳавола қилинади. Талабаларга рейтинглари бўйича камайиш тартибида малакавий ишларнинг мавзуларини танлаш ҳуқуқи берилади. Айрим ҳолларда таклиф этилган мавзуларни танлаб олишга рухсат этилади. Бундай ҳолларда мавзулар ихтисослик фанлари доирасидан четга чиқиб кетмаслиги лозим.
БМИ мавзуларни танлангандан кейин кафедра томонидан талабага раҳбар бириктирилади. Кафедра тақдимномасига асосан талаба БМИ мавзулари ва унинг раҳбари ректор буйруғи билан расмийлаштирилади.



Download 53.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling