Бмига оид буйруқлар


Битирув малакавий ишининг расмийлаштирилиши


Download 53.25 Kb.
bet5/9
Sana19.01.2023
Hajmi53.25 Kb.
#1100354
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
БМИ тайёрлаш (2)

6.Битирув малакавий ишининг расмийлаштирилиши

Малакавий иш матни қоғознинг бир томонига ёзилади ва қуйидаги ўлчамда четларидан қолдирилади: чапдан 30 мм, ўнгдан 10 мм, тепадан 15-20 мм, пастдан 20-25мм.


Битирув малакавий ишини талаба компьютерда ёзиши шарт.
Барча меъёрий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, адабиётлардан олинган фикрлар, рақамларга белгиланган тартибда илова (хавола) қилинади. 
Тўпланган маълумотлар жадвалларда, диаграммаларда, графикларда, чизмаларда келтирилади ва ҳар бири кетма-кетликда тартиб рақамига эга бўлади. 
Битирув малакавий иши ҳимоя қилиш кунидан камида бир ҳафта олдин, қаттиқ қоғозга жилдланган ҳолда ташқи, илмий раҳбар тақризлари, кафедра мудирининг рухсати тўғрисидаги имзоси қўйилган тарзда факультет деканига ДАКда ҳимоя қилиш учун топширилади. Кафедранинг тавсиясига биноан битирув малакавий иши хорижий тилларнинг бирида бажарилиши мумкин. Хорижий тилда бажарилган ишга давлат тилидаги аннотация илова этилади ва ДАКда ҳимоя вақтида таржима таъминланади.

Кириш қисми. Бу қисмда мавзунинг долзарблиги, аҳамияти, ўрганилганлик даражаси, қўйилган мақсад ва изланиш вазифалари ҳамда таклиф қилинаётган тавсиялар акс эттирилади.


Ишнинг асосий мазмуни. Одатда асосий қисм 2 та бобдан иборат бўлади. Битирув малакавий ишнинг бу қисмида режага биноан мантиқий кетма-кетликда мавзунинг мазмуни ёритилади. Ишдаги муаммонинг умумий ҳолда қўйилиши, изланиш олиб бориш услуби, назарий ва амалий материалларни ўрганиш ва умумлаштириш, хулоса ва тавсиялар этиш, асосий қисмнинг таркибидир. Олинган натижалар, янгиликлар, ғоя ва фикрлар илмий жихатдан асосланади. Айниқса олинган натижаларнинг янгилиги ва ишончлилик даражаси яққол кўрсатилиши зарур. Агар талаба мавзу бўйича олинган натижаларни танқидий баҳолай олса БМИнинг қиймати янада ошади.


Матнда адабиётлардан фойдаланганлик белгиларини келтириш
БМИни ёзиш жараёнида битирувчи адабиётларда келтирилган бошқа олим ва мутахассисларнинг фикрларини келтириш мумкин.
Ижтимоий-гуманитар йўналишлардаги ишларда айрим вақтларда мавзуга оид қонунлар, ҳукумат қарорлари ва меъёрий ҳужжатлардан айнан кўчирмалар келтирилади.
Намуна: Кейинги йилларда антропоген омиллар таъсирида Ўзбекистонда 15 млн.га яқин табиий яйловлар инқирозга учраб, улар махсулдорлиги камайиб бормоқда [9]. Бунинг олдини олиш учун мутахассислар томонидан турли таклиф ва тавсиялар берилмоқда [2,6,7].
Намуна: Термиз давлат университети Сурхондарё вилоятидаги олийгоҳ бўлиб, унда халқ хўжалигининг турли соҳалари учун олий маълумотли кадрлар тайёрланмоқда. Энг сўнги маълумотларга қараганда “университетнинг 12 факультетида 39 та мутахассислик бўйича 8,5 минг нафар талаба таҳсил олмоқда”1


Хулоса қисмида БМИнинг хулоса қисмида иш бўйича чиқарилган хулоса ва таклифлар ёритилади. Давлат аттестация комиссияси БМИни баҳолаётганда унинг хулоса қисмида ишлаб чиқаришга аниқ амалий таклиф ва тавсиялар берганлигига алоҳида балл беришларини талаба ҳисобга олиш зарур.



Download 53.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling