Бмига оид буйруқлар
Расм ва чизмаларнинг берилиши
Download 53.25 Kb.
|
БМИ тайёрлаш (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.Давлат аттестация комиссиясига тақдим этиладиган асосий ҳужжатлар
- 9. Битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш
Расм ва чизмаларнинг берилиши
Одатда табиий фанлар, техник ва архитектура йўналишларида бажарилган БМИларда кўплаб жадваллар, расм ва чизмалар матн ичида ёки иловада келтирилиб, улар ишнинг моҳиятини тўла очиш учун хизмат қилади. Сонлар билан ифодаланадиган маълумотлар БМИда жадвал кўринишда берилади. Ҳар қайси жадвал алоҳида номланиб, жадвал номи бош ҳарф билан, ундан кейинги қатордагилари эса оддий ҳарф билан бошланади. 8.Давлат аттестация комиссиясига тақдим этиладиган асосий ҳужжатлар Давлат аттестация комиссиясига тақдим этиладиган асосий ҳужжатлар қуйидагилар ҳисобланади: Битирув малакавий иши (жилдланган ҳолда) Раҳбарнинг тақризи Кафедра мажлиси баённомасидан кўчирма Ички ва ташқи тақризлар. Раҳбар БМИ ни ўз тақризи билан кафедра мудирига тақдим этади. Кафедра мудири БМИ ни ҳимояга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳимояга тавсия этилган иш деканат томонидан ички ва ташқи тақризга юборилади. Тақризчилар БМИни тўла таҳлил қилиб, унинг ютуқ ва камчиликларини кўрсатадилар.Тақризлар имзоланган ва муассаса мухри билан тасдиқланган бўлиши шарт ҳисобланади. Факультет декани ишни тақриз билан бирга ДАКга тақдим этади. Одатда БМИ га берилган иш бўйича топшириқнинг кафедрада қолдирилган нусхаси илова қилинади. 9. Битирув малакавий ишни ҳимоя қилиш Битирув малакавий иш давлат аттестация комиссияси ҳузурида ҳимоя қилинади. ДАК нинг раиси Вазирлик томонидан, ДАК аъзолари ректор буйруғи билан тайинланади. БМИ ҳимояси очиқ, ошкора, илмий этика қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилади. ДАК котиби комиссия аъзоларига битирувчининг Ф.И.Ш., БМИ мавзуси ва раҳбарининг фамилияси, ишга ҳимоя учун керакли хужжатлар мавжудлигини айтиб ўтади. Талабага 10-15 минут вақт берилади. Маъруза сўнгда ДАК аъзолари томонидан саволлар берилиши мумкин. Савол-жавобдан кейин талаба раҳбарига сўз берилади. Ундан сўнг тақризчиларга ўз фикрларини баён этишади. Талабанинг битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш бўйича билим савияси, кўникма ва малакалари назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида балларда ифодаланади. Талаба мазкур битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш бўйича йиғиши мумкин бўлган максимал балл – 100 балл бўлиб, у қуйидагича тақсимот қилинади: Битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш бўйича ажратилган балнинг 55 фоизи саралаш балл этиб белгиланади. Саралаш балидан кам балл тўплаган талаба академик қарздор талаба ҳисобланади. Download 53.25 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling