Асосий қоидалар. Молиявий ҳисоб умумий қабул қилинган ҳисобнинг асосий принципларга биноан юритилиши керак. Бунда ташқи фойдаланувчилар бухгалтерия хужжатларининг умумқабул қилинган асосий қоидалар асосида тузилганлигига амин бЎлишлари керак. Акс ҳолда бухгалтерия ҳисобининг маълумотларини тЎгъри тушинишга ишонч бЎлмайди.
Ташкилотнинг бошқарув ходимлари эса ички бошқарув ҳисобида қЎлланиладиган қоидаларнинг фойдалилигига қараб, ҳисобнинг ҳар қандай қоидаларига ҳам асосланаверади. Бошқарув ҳисобининг қоидаларини асословчи асосий омил ундан наф келишидир.
Вақт билан богъланиш. Молиявий ҳисоб ташкилотнинг молиявий тарихини акс эттиради. Бухгалтерия Ўтказмалари хЎжалик муомалалари содир бЎлиб Ўтгандан кейин берилади. Гарчи молиявий ҳисобнинг маълумотлари режалаштириш учун асос қилиниб олинса ҳам, улар Ўз табиатларига кЎра тари- хий хусусиятга эгадир. Бошқарув ҳисоби тарихий хусусиятга эга бЎлган ахборот билан биргаликда, келажакни баҳолаш ва режалаштиришни ҳам Ўз таркибига олади. Молиявий ҳисобнинг вазифаси - у қандай бЎлганлигини кЎрсатиш бЎлса, бошқарув ҳисоби - у қандай бЎлиши кераклигини кЎрсатади.
Ахборотнинг кЎриниши - шакли. Молиявий ҳисобнинг пировард маҳсули бЎлган молиявий хужжатлар асосан пул ифодасидаги ахборотдан иборат. Бошқарув ҳисоби ҳам пул ифодасидаги, ҳам пулда ифодаланмаган ахборотни беради. Бошқарув ҳисобида материалларнинг миқдори ва унинг қиймати, сотилган буюмларнинг сони ва уларни сотишдан тушган пулнинг суммасини акс эттиради ва ҳоказо.
Ахборотнинг аниқлик даражаси. Фирманинг маъмуриятига Ўз вақтида олинган ахборот керак ва бунда кЎпинча ахборотни тезроқ олиш фойдасига ахборотнинг аниқлигига қЎйилган талабларни маълум даражада бЎшаштиришга ҳам ёъл қЎйиш мумкин. Шундай қилиб бошқарув ҳисобидан кЎпинча, аниқ бЎлган маълумотларга қараганда, тахминий маълумотлардан кЎпроқ фойдаланилади. Албатта, молиявий ҳисобнинг маълумотлари ҳам ҳар доим жуда аниқ бЎлиши керак, лекин бошқарув ҳисобида, молиявий ҳисобга қараганда тахминий маълумотлардан кЎпроқ фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |