Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари


Download 49.63 Kb.
bet1/13
Sana24.03.2023
Hajmi49.63 Kb.
#1291324
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 МАВЗУ


  1. БОБ. «МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ,
    ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ.


  1. Бухгалтерия ҳисобининг консептуал асослари.

Ижтимоий тараққиётнинг ишончли заминини яратиш ижтимоий муносабатларни ҳамда одамларнинг ташаббуси ва амалий фаолиятини чинакам эркинлаштиришни, юксак унум билан меҳнат қилиш омилларини ишга солишни талаб қилади. Бу вазифаларни муваффақиятли бажариш учун ишлаб чиқаришни ҳар томонлама жадаллаштириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш борасидаги белгиланган чора-тадбирлар қаторида халқ хЎжалигини бошқаришни янада такомиллаштириш хЎжалик меха- низмини бозор иқтисодиётига мослаш имкониятларидан тЎлиқ фойдаланиш имконини берадиган самарали ва ихчам бЎлган бошқариш тизимини яратиш алоҳида аҳамиятга эгадир.
Президентимиз томонидан таъкидланганидек, инқирозга қарши чоралар дастурининг белгиланган комплекс чора-тадбирларнинг биринчиси - корхоналарни модcрнизатсия қилиш, тcхник ва тcхнологик қайта жиҳозлашни янада жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан тcхнологияларни кcнг жорий этиш. Бу вазифа авваламбор иқтисодиётнинг асосий тармоқлари, экспортга ёъналтирилган ва маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқариш қувватларига тcгишлидир1.
Иқтисодий усулларнинг бошқариш тизимига Ўтиш шароитида хЎжаликни юритишнинг янги усулларига яъни, биринчи навбатда аниқ тЎла хЎжалик ҳисобини жорий этиш имконини берадиган Ўзининг харажатларини Ўзи қоплаш, Ўзини Ўзи маблагъ билан таъминлаш, давлат корхоналари билан бир қаторда кичик, мустақил жамоа, қЎшма ва шахсий корхоналарни яратиш тизимига аста-секин Ўтиш талаб этилади.
Режалар ва топшириқларнинг қандай бажарилаётганлиги устидан узлуксиз ва қаттиқ назорат Ўрнатмай туриб, хЎжаликни мақсадга мувофиқ бошқариш мумкин эмас.
Ишлаб чиқаришни бошқариш деганда энг аввало белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида кишилар жамоасига мақсадга мувофиқ равишда таъсир этиш тушунилади. Бунинг учун тадбирлар ишлаб чиқилади, ишлаб чиқилган режалар ва топшириқларга асосан ушбу вазифаларни бажариш ёъллари аниқланади, вазифаларнинг бажарилишини таъминлайдиган ишлаб чиқариш ташкил қилинади, унинг устидан назорат Ўрнатилади ва тезликда тартибга солиб турилади. Бошқарув тизими, умуман олганда, бошқариш учун зарур бЎлган қарорларни қабул қилиш ва улар- нинг бажарилишини таъминлашдан иборат.
Бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш учун албатта, тегишли ахборотлар бЎлиши шарт. Ҳар бир бошқариш қарори (ечим) бошқариш масалаларига тааллуқли тегишли ахборотларни таҳлил этиш асосида қабул қилинади.
Ҳар бир бошқарилувчи объект томонидан фойдаланиладиган ахборотнинг барча таркиби ундаги бошқаришнинг ахборот тизимини ташкил қилади. Бу ахборот тизими бошқариш тизимининг барча устунларига зарур бЎлган бошқариш ахборотини йигъиш, ишлаш ва топшириш усуллари ва техника воситаларининг йигъиндисидир. Бошқариш ахбороти таркибида иқтисодий ахборот ҳам Ўзининг миқдори жиҳатидан, ҳам бошқарув қарорларни қабул қилишга таъсири жиҳатидан салмоқли Ўрин эгаллайди.
Субъектларнинг хЎжалик фаолиятини юритиш учун Ўзаро богълиқ бЎлган маълумотлар йигъиндисидан фойдаланилади. Бу маълумотлар субъектнинг ва унинг айрим тармоқлари фаолиятига миқдорий ва сифатий тавсифнома беради ва шу маълумотлар асосида уларнинг ишлаши режалаштирилади, ҳисоб ва ҳисоботлари уюштирилади ва бажарилган ишлар баҳоланиб, тегишли тартибда рагъбатлантирилади. Иқтисодий маълумотлар режали ва ҳисобот маълумотларига бЎлинади.
Бозор иқтисодиёти шароитида субъектларнинг фаолиятини режалаштириш демократик принципга мувофиқ илмий асосда режаларни ишлаб чиқаришни тақозо қилади ва меҳнат жамоасининг кенг иштироки билан амалга оширилади. Бунда ҳар бир субъектнинг узоқ муддатли вазифаларидан келиб чиқиб ва ҳудудни комплекс ривожлантириш режаларини ҳисобга олиб Ўзининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий тараққиётининг истиқболларини ишлаб чиқади.
Ҳисобот маълумотлари маълум бир даврда эришилган ҳақиқий натижаларни акс эттиради, унинг асосий қисми бухгалтерия ҳисобида кўрсатилади. Ҳозирги пайтда барча иқтисодий ахборотнинг деярли 3/4 қисмини бухгалтерия ҳисоби беради.
Субъектларда бухгалтерия ҳисобини шундай ташкил этиш лозимки, у иқтисодий маълумотлар тизимини иложи борича тўла акс эттиришни таъминлаши керак.
Бухгалтерия ҳисоби айрим субъектларда содир бЎлаётган хўжалик маблагълари ва жараёнларининг ҳаракатини маълум хужжатлар билан асосланган ҳолда рўйхатга олиш ва пулда баҳолаб умумлаштирилган тарзда ёппасига ва бевосита кузатиш тизимидир. У субъектнинг хўжалик фаолиятини бошқариш ва унда хўжалик ҳисобини жорий эттиришнинг муҳим воситаси ҳисобланиб, субъектнинг маблагъларидан тўғри ва унумли фойдаланиш ва унинг бутлигини таъминлаш устидан ҳам дастлабки, ҳам жорий (кундалик) ва келгуси назоратни юритиш имконини беради.
Бухгалтерия ҳисоби ёрдамида мавжуд моддий қийматликлар, пул маблағларининг ҳаракати кузатилади ва назорат қилинади, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар аниқланади, хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари ва субъектларнинг умумий мулки ҳақидаги маълумотлар йиғилади.
Бухгалтерия ҳисоби ҳар қандай тизимда ҳам қуйидаги учта функсияни бажаради:
1) ахборот бериш,
2) назорат қилиш,
3) бошқарув ечимларини ишлаб чиқиш. Бу функсияларни бажаришда бухгалтерия ҳисоби ҳар хил усуллар, техника ва шакллардан фойдаланиши мумкин. Шунинг билан бирга, бухгалтерия ҳисоби ҳар хил ижтимоий тизимларда муайян ижтимоий тизимнинг мақсадларига қараб ҳар хил вазифаларни бажариши мумкин.
Кейинги пайтларда баъзи иқтисодий адабиётларда функсия билан вазифа тушунчаси чалкаштирилиб талқин қилинмоқда, ваҳоланки функсия сўзи лотинча йўналиш, фаолият, мажбурият ёки ишни англатиб, у ёки бу нарса нима учун хизмат қилади деган саволга жавоб беради, вазифа эса функсия эмас, балки амалга оширилиши ёки эчилиши лозим бўлган нарсани англатади.
Бухгалтерия ҳисобининг вазифаларини яхши тушуниб олиш учун унинг объектларини билиб олиш лозим бўлади. Субъектлардаги бухгалтерия ҳисобининг объектларини қуйидаги тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:

  1. Субъектнинг маблағ (ресурс)лари: меҳнат воситалари, товар- моддий бойликлар, пул маблағлари, тайёр маҳсулот, устав фонди (капитали), бошқа ҳар хил жамгъармалар, келгусидаги харажатлар ва тўловларнинг Резервлари, субъектларнинг жамгъарган фойдаси ҳисобидан яратилган ҳар хил Резерв (резервлар)лар ва ҳоказолар. Бу маблагълар ишлаб чиқариш жараёни учун тегишли шароит яратиб беради.

  2. Субъектларда содир бўлаётган муҳим жараёнлар: товар-моддий бойликларни тайёрлаш ва сотиб олиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг сотилиши, капитал қурилиш ва бошқа жараёнлар.

  3. Ҳисоблашиш муомалалари: бюджет, мол этказиб берувчи ва пудратчилар, харидорлар, ишчи ва хизматчилар, давлат банки ва бошқа банклар ҳамда бошқа ташкилот ва шахслар билан ҳисоблашишлар.

  4. Субъектнинг хўжалик-молиявий фаолиятининг молиявий натижалари: жамоанинг олган даромади, фойдаси ва кўрган зарарлари.

Бухгалтерия ҳисоби иқтисодий адабиётларда маълум хЎжалик субъекти тЎгърисидаги молиявий ахборотни Ўлчаш, ишлаш ва топширишни амалга ошириш тизими деб ҳам таърифланади.
Бухгалтерия ҳисоби хўжалик фаолияти билан қарорлар қабул қилувчилар Ўртасида алоқа богълаш учун хизмат қилади. У хўжалик фаолиятини, унинг маълумотларидан кейинчалик фойдаланиш мақсадида маълум тартибда қайд қилиб ўлчайди, олинган маълумотларни ишлаб, маълум вақтгача сақлайди, сўнгра уларни керакли ахборотга айлантириш учун қайта ишлаб чиқади ва кейинчалик бу ахборотни ҳисоботлар воситасида қарорларни қабул қилувчиларга фойдаланиш учун топширади. Баъзи иқтисодий адабиётларда бухгалтерия ҳисобини бошқарув ахборот тизимининг молиявий маркази деб ҳам таърифлашади. У бошқарув ходимларига ҳам ва ташқи фойдаланувчиларга ҳам субъектнинг фаолияти ҳақида тўла маълумотга эга бўлишлик имкониятини яратади.
Ҳаётда кўпинча бухгалтерия ҳисоби билан ҳисобчилик тушунчаси чалкаштириб юборилган. Ваҳоланки ҳисобчилик - бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёни, хЎжалик муомалаларини қайд қилиш ва ҳисоб хужжатларини сақлаш жараёнидир. Бу беихтиёр ва қайта-қайта бажариладиган иш бухгалтерия ҳисобининг бир қисмидир. Бухгалтерия ҳисоби эса Ўзида ахборотдан фойдаланувчиларнинг талабларига жавоб берадиган ахборот тизимини яратишни ҳам қамраб олади. Унинг асосий мақсади ахборотни таҳлил қилиш, тушунтириш ва фойдаланишдир. Бухгалтерия ҳисоби тизимлар ижросини акс эттириш, сметалар тузиш, муомалаларни таҳлил қилиш, аудиторлик текширувлар Ўтказиш, солиқларни Ўз вақтида ҳисоблаш ва уни режалаштиришдан иборат.
Шунинг учун ҳисобчи билан бухгалтерни мутлақо солиштириб бЎлмайди. Чунки ҳисобчи бухгалтерия ҳисобида амалга ошириладиган баъзи вазифаларни жумладан, арифметик ҳисоблаш, жамлаш, кўчириш, рўйхатга олиш, хужжатларни тЎлдириш ва ундаги ёзувларни текшириш ва бошқа шу каби иккинчи даражадаги ишларни бажарса, бухгалтер хЎжалик муомалаларига тегишли бухгалтерия проводка (Ўтказма)ларини бериш, уларни тегишли ҳисоб регистрларига ёзиш, режа ва сметаларни тузиш, маҳсулотнинг режадаги ва ҳақиқий таннархини аниқлаш, уларнинг ҳар бири бўйича рентабеллик даражасини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи ахборотларини таҳлил ва аудит қилиб, ундан мантиқий хулосалар чиқарувчи, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиб, ҳаётга тадбиқ эта биладиган мутахассисдир. Шунинг учун ҳам ривожланган мамлакатларда бундай бухгалтерларни дипломли бухгалтерлар деб атаб, уларни ҳисобчилардан анча юқори қўйишади ва уларнинг меҳнатларини рагъбатлантиришда шу афзалликларини ҳисобга олишади.
Бухгалтерия ҳисоби иқтисодиётнинг ҳар бир ривожланиши босқичида халқ зиммасига тушган барча хўжалик ва барча сиёсий вазифаларни бажариш хизматидадир. Шунинг учун бухгалтерия ҳисоби бошқариш ва назорат қилиш воситаси ва хўжалик фаолияти ҳақида аниқ ва жуда сифатли ахборот манбаи сифатида айниқса ҳозирги пайтда муҳим вазифа ҳисобланган моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона ҳамда тежаб-тергаб фойдаланиш устидан қатъий назоратни амалга ошириш, хўжасизлик ва исрофгарчиликка қарши қатъий кураш олиб бориш, бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўриш, Ўғриликлар ва қонунларни қўпол равишда бузиш ҳолларининг олдини олиш ва очиб ташлаш каби вазифаларни амалга оширишда катта аҳамият касб этади. Шунинг учун бухгалтерия ҳисоби- нинг шу кунлардаги асосий мақсади бозор иқтисодиётини бошқариш ва оёққа тургазиш шароитида бошқарув қарорларини тайёрлаш, асослаб бериш ва қабул қилиш, субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳақида сифатли Ўз вақтида тайёрланган ахборот билан таъминлашдан иборат.
Юқорида айтилганларга асосланиб, бухгалтерия ҳисобининг вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
асосий фондлар, товар-моддий бойликлар, пул маблагъларининг келиб тушиши ва уларнинг ҳаракатини тЎла ва Ўз вақтида акс эттирилишини таъминлаш;
маҳсулот ишлаб чиқариш, уларни сотиш, меҳнат унумдорлиги, фойда, рентабеллик, меҳнат ҳақи фонди, капитал сарфлар, бюджет ва бошқа ташкилотлар билан ҳисоблашиш ва бошқа кўрсаткичлар бўйича режанинг бажарилишини аниқ акс эттириш, кузатиш ва уларнинг натижаларини топиш;
субъектнинг ва унинг айрим бўлимларидаги ишлаб чиқариш, қурилиш- монтаж ва бошқа ишлар билан богълиқ харажатларни тўла акс эттириш, назорат қилиш ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва хизматларнинг иқтисодий жиҳатдан асосланган ҳисобот калкуляциясини тузиш;
субъект ва унинг айрим бўлимларининг раҳбарларини молиявий- хўжалик фаолиятининг барча бўлинмаларига доир тўла ва аниқ иқтисодий ахборот билан тезликда таъминлаб туриш;
таъсисчилар, акциядорлар, сармоя эгалари, юқори ташкилот, молия, солиқ, статистика ва бошқа бухгалтерия ҳисоботи маълумотларидан фой- даланувчи ташкилот ва шахсларга Ўз вақтида топшириш учун аниқ ҳисоботларни яратиш;
бошқарув қарорларини иқтисодий жиҳатдан асослаб бериш учун умумлаштирилган ахборотнинг тартиблаштирилган оқимини таъминлаш;
тўла хўжалик ҳисобини субъект миқёсида ҳамда унинг айрим ишлаб чиқариш бЎлинмалари ва бригадаларида жорий этиш ва мустаҳкамлаш;
субъектнинг маблагъларидан тўла ва унумли фойдаланиш, ундаги мулкларнинг бутлигини таъминлаш, иқтисодий тежаш тартибига риоя қилиш, субъект жамоасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш устидан назорат юритиш учун тегишли ахборотлар билан таъминлаш.
Бу вазифаларни тўла-тўкис бажариш учун бухгалтерия ҳисобчиликнинг илғор шаклларидан фойдаланиши лозим бўлади.


  1. Download 49.63 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling