Боб. «Молиявий ҳисоб» фанининг предмети, тадқИҚот усуллари


Бухгалтерия ҳисобининг ахборотларидан фойдаланувчилар


Download 49.63 Kb.
bet3/13
Sana24.03.2023
Hajmi49.63 Kb.
#1291324
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
1 МАВЗУ

Бухгалтерия ҳисобининг ахборотларидан фойдаланувчилар.

Бухгалтерия ҳисоби ва унинг маълумотларидан ҳаётда жуда кенг миқёсда фойдаланилади. Бу ахборотлардан фойдаланувчиларни уч гуруҳга бЎлиш мумкин: 1) субъектнинг бошқарувчилари; 2) субъектдан ташқарида туриб, ундан молиявий манфаатдор бЎлганлар; 3) субъектнинг молиявий хЎжалик фаолиятидан тЎгъридан-тЎгъри молиявий қизиқишда бЎлмаган шахслар, гуруҳлар ёки агентлар. Бухгалтерия ҳисобининг маълумотларидан фойдаланувчиларнинг солиштирма тарзи қуйидагича шаклга эга.
Бухгалтерия ҳисобининг маълумотларидан фойдаланувчилар

Ички
фойдаланувчилар

Ташқи фойдаланувчилар

Бошқарув ходимлари

Акциядорлар ва бошқа мулк эгалари.
Кредиторлар.
Мол этказиб берувчилар.
Харидорлар ва буюртмачилар.
Ҳукумат: солиқ органлари.
Юқори ташкилотлар (вазирликлар, уюшмалар). Статистика органлари.
Бошқа давлат органлари.

Субъектнинг бошқарувчиларини одатда маъмурият деб номлашади. Маъмурият корхона ёки ташкилотнинг фаолиятини бошқариш ва унинг олдида турган мақсадларига эришиш учун тЎла жавоб берадиган шахслар гуруҳига айтилади. Субъектнинг мақсадлари, кучи турли-туман бЎлиши мумкин, лекин рақобатчиликнинг жуда қийин бЎлган шароитларида компаниянинг муваффақияти ва рақобатбардошлиги маъмуриятдан барча кучни иккита энг муҳим бЎлган мақсадга, яъни фойдалилик (рентабеллик) ва ликвидликни таъминлашга қаратилишини талаб қилади. Фойдалилик инвестисия қилинадиган капитални ишга жалб қилиш ва ушлаб қолиш учун зарур бЎлган фойдани этарли даражада ишлаб топиш қобилиятини англатади. Ликвидлик эса корхона ёки ташкилотларнинг Ўз қарзларини тЎлай олиш ёки бошқа мажбуриятларини Ўз вақтида бажара олиш имкониятларини англатади. Бевосита (тЎгъридан-тЎгъри) молиявий манфаатдор бЎлган фойдаланувчилар инвесторлар ҳақиқий инвесторга айланадиган ҳозирги пайтда ва келгусида шахс ва ташкилотлардан иборат бЎлиб, улар субъектнинг молия ҳисоботларини таҳлил қилиб, компаниянинг «Келгусидаги молиявий истиқболлари қандай, унга маблагъларни қЎйишга арзийдими ёки ёъқмиқ» каби саволларни эчишга ҳаракат қиладилар. Кредиторлар субъектнинг фоизларини тЎлашга ва Ўз вақтида қарзларини узишга этарли маблагъларининг борлигини аниқлашга ҳаракат қиладилар.


Эгри (билвосита) молиявий манфаатдор бЎлган фойдаланувчилар ҳар хил давлат хизматчилари ва жамоат гуруҳларидан иборат бЎлиб, улар сЎнгги пайтда бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойланувчиларни ташкил қилмоқда.
Ташқи фойдаланувчиларни асосан қуйидаги кЎрсаткичлар қизиқтиради:

  1. Субъектнинг активлари ва пассивларининг таркиби;

  2. Субъектнинг ликвидлиги;

  3. Ўзининг ва жалб қилинган капиталнинг ҳиссаси;

  4. Активларнинг айланиш тезлиги;

  5. Барча активлар ва реализасия қилинган маҳсулотнинг рентабеллик даражаси;

  6. Субъектнинг ихтиёрида қоладиган соф фойда;

  7. ТЎланган дивидендларнинг ҳиссаси (агар акциядорлик компанияси бЎлса).

Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларидан бирида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботнинг маълумотлари ундан фойдаланувчиларнинг талабларига мосланган ва тушунарли бЎлишлиги, агар улар маълумотларни тушуна олмасалар бухгалтерия ходимлари огъзаки ёки хат билан тушунтириб беришлари лозимлиги таъкидланган. Мамлакатимизнинг бозор иқтисодиётига Ўтиши муносабати билан унга хос бЎлган янги иқтисодий тушунчалар, мулкчиликнинг янги турлари ва илгари бизга таниш бЎлмаган янги иқтисодий ҳодисалар ҳаётимизга кириб келди. Масалан, бозор иқтисодиёти шароитидаги мулкчиликнинг янги турлари бЎлган хусусий, шахсий, жамоа, акциядорлик, ширкат ва бошқа шу каби ташкилотларнинг юзага келиши, хЎжаликни юритишдаги ҳар хил таваккалчиликлар ва бекорликлар, жумладан харидорнинг пул Ўтказмай қЎйиши, маҳсулот истеъмолчиларининг топилмай қолиниши, нархларнинг кескин Ўзгариб кетиши ва ҳоказоларга дуч келиши мумкин. Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисобида қимматбаҳо қогъозларга инвестисиялар қилиш, Ўз акцияларини чиқариш ва сотиш, валюта ва ҳаракатсиз мулкларга доир муомалалар, дивидендлар олиш ва тЎлаш каби бизга илгари таниш бЎлмаган янги турдаги ходисалар юзага келади.
Мана шу янги ҳодисалар ва ҳисоб объектларини ҳисобга олиб, уларга тЎгъри талқин бериш учун бухгалтерия ҳисоби шу маълумотларни йигъиш, ишлаш, умумлаштиришнинг самарали тизимига эга бЎлишлиги керак.
Бундан ташқари, ҳисобот даври учун тузиладиган ҳисобот шаклларининг сони, улардаги кЎрсаткичлар анча қисқартирилиб, капитал бозорини ривожланти- риш, хусусийлаштириш, ички ва ташқи инвестисиялар оқимини ошириш, хусусий сектор фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш учун ишончли ахборот асосини яратиш имконини бермоқда.
Бозор иқтисодиёти шароитида бухгалтерия ҳисобининг ахборотидан асосий фойдаланувчиларнинг манфаатини қуйидаги тарзда ифодалаш мумкин:



Download 49.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling