Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш
Download 0.51 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
- Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9910) бўйича боғланиш
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш
учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг (9800) боғланиши Мазкур гуруҳ счётлари қонунчиликда белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ҳисоб қуйидаги счётларда амалга оширилади: 9810 "Фойда солиғи бўйича харажатлар"; 9820 "Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва мажбурий йиғимлар бўйича харажатлар". Йил давомида бюджетга солиқлар ва бошқа ажратмалар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 "Фойда солиғи бўйича харажатлар", 9820 "Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва мажбурий йиғимлар бўйича харажатлар" счётларининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда ушбу счётлар 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9910) бўйича боғланиш 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти ҳисобот йилида корхона фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадлар ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебетида корхонанинг харажат (зарар)лари, кредитида эса даромад (фойда)лари акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади. Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу счёт бўйича умумий қолдиқ ҳисоблаб чиқарилади. Ҳисобот йили тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти бўйича кредит айланмалари дебет айланмаларига қараганда кўп бўлса, фарқ қуйидаги ўтказма билан ёпилади: Дебет 9910 "Якуний молиявий натижа" Кредит 8710 "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)". Дебет айланмалари кредит айланмаларидан кўп бўлган тақдирда, фарқ ушбу ҳисобот даврида корхона зарар билан фаолият кўрсатганлигини ифодалайди ва у қуйидаги ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади: Дебет 8710 "Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)" Кредит 9910 "Якуний молиявий натижа".
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling