001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти
001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти корхона томонидан оператив ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ижарага олинган асосий воситалар мазкур счётда ижара шартномасида кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.
Таҳлилий ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.
Т/р
|
Хўжалик операциясининг
мазмуни
|
Боғланувчи счётлар
|
Ёзувларни
тасдиқловчи
ҳужжатлар
|
дебет
|
кредит
|
1
|
Асосий воситалар объекти оператив ижарага олинган
|
001
|
|
Асосий воситалар объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
2
|
Ижара ҳақи ҳисобланган
|
2010, 2310,
2510, 9400
|
6910
|
Шартнома, ҳисобварақ-фактура, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби
|
3
|
Ижарага берувчига ижара тўлови ўтказилган
|
6910
|
5110
|
Банк ҳисоб-китоб счётидан кўчирма
|
4
|
Ижарага олинган асосий воситалар объекти ижарага берувчига қайтарилганда, у ҳисобдан чиқарилган
|
|
001
|
Асосий воситалар объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
002 "Масъул сақлашга қабул қилинган
товар-моддий қийматликлар" счёти
002 "Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар" счёти масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётда буюртмачининг қайта ишлов бериш учун қабул қилинган материаллари ҳисобга олинмайди.
Харидор ташкилотлар мазкур счётда масъул сақлаш учун қабул қилинган қийматликларни қуйидаги ҳолатларда, агар корхона асосланган сабабларга кўра тўловни рад этганда, буюртма берилмаган товар-моддий қийматликлар олинганда ва ҳоказоларда ҳисобга оладилар. Ҳисоб қабул қилиш-топшириш далолатномаларида ёки ҳисобварақ-фактураларда назарда тутилганидек олиб борилади.
Мол етказиб берувчи ташкилотлар ушбу счётда харидорлар томонидан тўланган ва масъул сақлаш учун қолдирилган, сақлаш тилхатлари билан расмийлаштирилган, бироқ корхонага боғлиқ бўлмаган сабаблар билан олиб кетилмаган товар-моддий қийматликларни ҳисобга олади.
Таҳлилий ҳисоб корхоналар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |