Боғланишлар* Муқаддима I боб. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Download 0.51 Mb.
|
3000 та БУХГАЛТЕРИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар дебет
- 004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти
- 005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти
- 006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти
- 007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти
004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти 004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти шартномага мувофиқ комиссияга ёки консигнацияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар, консигнантлар фойдаланади. Комиссияга ёки консигнацияга қабул қилинган товарлар ушбу счётда қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади. Таҳлилий ҳисоб товарларнинг турлари ва комитент корхоналар бўйича юритилади.
005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти 005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти пудратчи корхоналар томонидан ўрнатиш учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади. Ускуналар мазкур счётда буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.
006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти 006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган қатъий ҳисобот варақлари - патта дафтарчалари, гувоҳнома бланкалари, дипломлар, турли абонементлар, талонлар, билетлар, товарларга илова ҳужжатларининг варақлари ва ҳоказоларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдаланиш тартиби корхона томонидан ўрнатилади. Қатъий ҳисобот варақлари мазкур счётда шартли баҳоларда ҳисобга олинади. Таҳлилий ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти 007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим. Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" балансдан ташқари счёти кредитланади. Тўлашга қобилиятсиз кредиторларнинг зарарга ўтказилган қарзи балансдан ташқари счётда беш йил давомида ҳисобга олиниши лозим. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.
Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling