Боғлар жамолига тўймай боқар кўз Бугун бахт ва баҳор таърифида сўз
Download 49 Kb.
|
наврўз
Боғлар жамолига тўймай боқар кўз Бугун бахт ва баҳор таърифида сўз Дилни сурур билан тўлдирган байрам Гул фасли муборак, айёми Наврўз. Ассалому алайкум ана шундай озод ва обод юртда байрамлари ўзига ярашиқли ҳур Ватанда яшаётган азиз устозлар, қадрли ота-оналар, ўқувчи ёшлар ва жажжи ўғил-қизлар. Юртимиз бўйлаб азалдан шарқ халқларининг умрбоқий, миллий-маънавий қадриятларидан бири бўлган Наврўз байрами, яъни шарқ халқларининг янги йил шукуҳи кезиб юрибди. Бу йилга Наврўз тантаналари мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилмоқда. Сезгандирсиз, чекка-чекка қишлоқларда сумалак сайли бошланиб кетган. Юртдошларимиз эса яхши ният билан кўчат экмоқда. Ҳа, бугун юртимизда Наврўз. Барчанинг қалбида қувонч, чеҳрасида табассум. Шундай экан шоду-хуррамликка бой айём барчангизга муборак бўлсин дея тадбиримизни очиб бериш учун илк сўзни мактабимиз директори Абдуҳомид Ғаппоровга берамиз. Директор сўзи. Тарихинг, таърифинг тилларда достон Куеш чараклайди, мовийдир осмон Хофиз кушик айтар, ракс этар жонон Севинч багишлайсан кексаю ешга Наврузжон бу йилги келишинг бошка. Ҳа азизлар, Наврўз юртимизга бу йил файзу барокат, ризқ рўз, меҳр саховат билан келган бўлсин. Ушбу ажойиб кунда воҳамиз бўйлаб Наврўз айёми зўр тантана билан нишонланмоқда. Шундай экан мактабимизда ўтказиладиган Наврўз сайли тантаналари ҳам ўзгача руҳда ташкил этилган. Келинг, энди, навбатни мактабимизнинг иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилари ижросидаги бадиий чиқишларга бериб, байрамни кўтаринки руҳда ўтказсак. Шоирларнинг айтар сузи булибкел Яйловларда кую кузи булиб кел Майли гулбахорнинг узи булиб кел Севинч багишлайсан кексаю ешга Наврузжон бу йилги келишинг бошка. Бир ён катта кураш, бир ён кўпкари Аския, айтишув, ўланлар бари Янгаларнинг айтган авжли ёр, ёри Севинч бағишлайди кексаю, ёшга Наврўзжон бу йилги келишинг бошқа. Оқ булутлар ёйиб осмонга, Сумалаклар солиб қозонга, Ризқ тарқатиб бутун жахонга, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди Замин бағрин нурга ийдириб, Майсалардан атлас кийдириб, Ёмғирлардан сувга тўйдириб, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди Жон бағишлаб ердаги донга, Майсаларни тортиб осмонга, Уйғон дея танти дехқонга, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди Чумолига ташвишни бошлаб, Боларига қанот бағишлаб, Шижоатга жонни олқишлаб, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди Чирой бериб қалам қошларга, Завқ улашиб йигит бошларга, Мухаббатдан куйлаб ёшларга, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди Хар кадамда сайллар бошлаб, Элу-юртни кўнглини хушлаб, Бахорини қўлидан ушлаб, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди Аё дўстлар, келинг, биз билан Қучоқ очинг нону туз билан. Қаршилайлик очиқ юз билан, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди! Chechaklar barq urib, keldi Navro`zim, Don-dunim, osh-nonim ham rizqu ro`zim, Jaxonga tik boqqan sen qora ko`zim, Xush kelding Navro`zim, dillarga xamdam, Bizning quvonchlardan quvonsin olam. Turnalar yurtinga qaytgani kabi Bag`ringa qaytmoqda alyor baytlaring Moviydan xayolchang ko`rinish berar Ming shukur tabarruk ulug` zotlari Buyuk daxolarni bergan bo`stonim Yangi yiling qutlug`, O`zbekistonim... Maysalarning yashil tug`yoni dilda Qalblarda nish urgan orzular go`zal Yurtim tuprog`ingga kirib kelmoqda Xirotdan Navoiy bitgan shox go`zal O`zliging muborak, O`zbekistonim Navro`zing muborak, O`zbeksitonim! Navro’zim dilga jo tamannolaring Ko’zimni yashnatur tomosholaring Tilimda madhingu tasannolaring, Marhabo, Navro’zim,oftob yuzligim, Quyoshim, quvonchim,baxtim o’zligim! Oftob yarashgay samovatingga, Tasanno mehringga , saxovatingga, Sallamno bu oliy saodatingga, Marhabo,Navro’zim shirin so’zligim, Seni jondan qutlar yurtim,o’zbegim! Vatanim bag’rida qulochingni yoz, Bunyodkor insonni ayla sarafroz, Yangrasin qo’shiqlar jaranglasin soz, Marhabo , Navro’zim, oydin yurligim. Тунга кундан жой талаштириб, Қалдирғочга йўл қараштириб, Бахоримни бир яраштириб, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди! Йиғиштириб қорли тўшаклар, Қир адирга ёйиб чечаклар, Ушалтириб эзгу тилаклар, Қаранг, қаранг, Наврўзой келди! Наврўз заминга куч-қувват, юракларга меҳр-саховат ҳадя этади. Байрамимиз сўнггидаги тилагимиз шу инъомни ва мурувватни асранг. Ҳа, Наврўз юракка яқин, тилакка ҳамоҳанг айём. Шу қутлуғ кунларда қилинаётган эзгу ниятларимиз ушалиб, ўтар ҳар кечамиз қадр кечасидек фархрли-ю, келар ҳар кунимиз Наврўз бўлсин! Наврўз каби ҳар кунингиз муҳаббатли бўлсин, азизлар! Яна бир бор Наврўзи айём барчангизга муборак бўлсин. Аввал юрагингга мўралайди у, Сўнгра куртакларга ўргатади сўз. Заминнинг кўзидан қочади уйқу, Демак, Баҳор келди, Келмоқда Наврўз. Қишнинг аҳволига боқиб ҳойнаҳой, Юм-юм ёш тўкмоқда эриётган муз. Жилва қилаётир тенгсиз бир чирой, Демак, Баҳор келди, Келмоқда Наврўз. Она бағри каби илиқдир олам, Ҳарир ҳовур ичра яйрар дала-туз. Қолди пучмоқларда хазон янглиғ ғам, Демак, Баҳор келди, Келмоқда Наврўз. Яна кўнгиллардан рутубат кетди, Яна шуълалардан қамашмоқда кўз. Яна дилдорликнинг фурсати етди, Демак, Баҳор келди, Келмоқда Наврўз. Болалар варраги ҳаёлни олган. Бадом гулларидан, қувонади кўз. Диллардан мутлақо ғубор йўқолган. Ҳуш келдинг баҳор, ҳуш кўрдик наврўз. Анҳорлар оқмоқда сувларга тўлиб. Шукроналик айтдим тинчликни кўриб. Мустақил диёрга, безаклар бўлиб. Хуш келдинг бахор, хуш кўрдик навроз. Наврўзда улашинг эзгу тилаклар. Ахир тилак билан, камаймайди сўз. Баҳор гулларидек яшнаб юраклар. Хуш келдинг баҳор, хуш кўрдик наврўз. Download 49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling