Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)


Карантин остидаги маҳсулотни олиб чиқиш


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/83
Sana18.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1571644
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   83
Bog'liq
EKSPERTIZA 2023

Карантин остидаги маҳсулотни олиб чиқиш : 
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулот 
ўсимликлар карантини қоидаларига, фитосанитария талабларига, шунингдек 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
ўсимликлар 
карантини 
соҳасидаги 
халқаро 
шартномалари қоидаларига мувофиқ бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатига 
киритилмаган бўлиши керак.
Карантин остидаги маҳсулотнинг ҳар бир туркумига белгиланган намунадаги 
фитосанитария сертификати илова қилинган бўлиши керак. 
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилиш билан шуғулланувчи юридик ва 
жисмоний шахслар, тегишли ўсимликлар карантини давлат инспекциясини карантин 
остидаги маҳсулотни юклаб жўнатиш санаси тўғрисида камида ўн кун олдин хабардор 
қилиши, маҳсулотни юклаб жўнатиш учун мақбўл бўлган жойни улар билан биргаликда 
белгилаши, юклаб жўнатиш санасидан уч кун олдин экспорт қилинаётган маҳсулотни 
текшириш учун тақдим этиши шарт. 
19. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш 
борасида божхона органлари томонидан амалга ошириладиган ишлар. 
Божхона органлари томонидан интеллектуал мулк обектларини ҳимоя қилиш 
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 56-боби талаблари асосида амалга 
оширилиб келинмоқда.
Божхона кодексининг 382-моддасига асосан Божхона органлари ўз ваколатлари 
доирасида ИМОларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш чораларини кўради.
Божхона ҳудудига олиб кириладиган ва божхона назорати остида турган 
ИМОларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш учун божхона 
органлари: 
ИМОларига бўлган ҳуқуқларнинг бўзилганлик белгилари мавжуд бўлган 
товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриши; 


ИМОларини ўз ичига олган товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш 
тўғрисидаги қарорни бекор қилиши мумкин. 

жисмоний шахслар томонидан нотижорат мақсадлар учун, шу жумладан уларнинг 
манзилига халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган;

божхона транзити божхона режимига мувофиқ;

дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, хорижий давлатларнинг 
бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар, ушбў ваколатхоналар, 
муассасалар ва ташкилотларнинг ходимлари томонидан расмий ва шахсий фойдаланиш 
учун;

инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмак сифатида божхона чегараси орқали олиб 
ўтиладиган товарлар
Хуқуқ эгаси ИМОсини божхона органлари томонидан химоя этилишини холаса 
БКнинг 385-иоддаси талаблари асосида ИМОларининг божхона реестрига киритиш 
учун ариза тақдим этиши лозим. ИМОларининг божхона реестрига киритиш 
тўғрисидаги ариза ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Давлат божхона қўмитасига берилади.

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling