Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/83
Sana18.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1571644
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   83
Bog'liq
EKSPERTIZA 2023

o‘simliklar karantini — qishloq xo‘jaligi va boshqa o‘simliklar dunyosiga katta 
iqtisodiy zarar etkazishi mumkin bo‘lgan o‘simliklar karantinidagi zararli organizmlarning 
kirib kelishi, tarqalishi hamda zarar etkazishining oldini olish va ularga qarshi kurash 
choralarini amalga oshirishga qaratilgan tadbirlar majmuasi
o‘simliklar karantini nazoratidagi mahsulotlar — o‘simliklar, ularning qismlari, ekish 
materiallari, qayta ishlash mahsulotlari, o‘simliklar karantinidagi zararli organizmlarni olib 
o‘tuvchi bo‘lib xizmat qilishi mumkin bo‘lgan mahsulotlar va yuklar
Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш. Карантин остидаги маҳсулотни 
олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар 
карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган 
фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади. 
Ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органларига эга 
бўлмаган хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга 
Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан карантин остидаги 
маҳсулотнинг ҳар бир туркумига алоҳида-алоҳида бериладиган карантин рухсатномаси 
мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахслар карантин 
остидаги маҳсулотни олиб киришда: 
- карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига етказиб беришга ёки 
унинг ҳудудидан транзит тарзида олиб ўтишга доир савдо шартномаларига 
(контрактларига) ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудига кириб келишининг олдини олишни таъминлайдиган фитосанитария 
талабларини киритиши; 
- хорижий мамлакатлардан карантин остидаги маҳсулотни харид қилиш чоғида, 
зарур бўлган тақдирда, бў мамлакатлардаги карантин остидаги маҳсулотнинг 
фитосанитар ҳолатини ўрганиш учун ўсимликлар карантини бўйича мутахассисларни 
юборишни назарда тутиши шарт.
Олиб кирилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини чегара 
пунктларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан мажбўрий 
текширувдан ўтказилиши лозим. 
Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш амалга ошириладиган ўсимликлар 
карантини чегара пунктлари Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан 
белгиланади. 


Қўшни давлатлардан ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудига кириб келиши ва тарқалиши таҳдиди юзага келган тақдирда, 
ваколатли органларнинг қарорига кўра хавф туғдирувчи участкалардаги чегара 
вақтинча ёпиб қўйилади. 
Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган карантин остидаги маҳсулотни 
олиб кириш тақиқланади, бўндан уларнинг илмий мақсадларда олиб кирилаётган 
намуналари мустасно. 
Уруғликларни ва экиш материалларини хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон 
Республикасида яшовчи фуқароларга почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек юк 
билан олиб ўтиш тақиқланади. Ўсимликлар карантини объектлари билан зарарланмаган 
айрим меваларни, янги ҳўл мева ва сабзавотларни йўловчиларнинг қўл юкида ўтказишга 
ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан рухсат берилади. Алоҳида 
қимматга эга бўлган уруғлар, ўсимликлар ёки экиш материаллари илмий-тадқиқот 
муассасаларининг манзилига йўлланган тақдирда, улар ўсимликлар карантини давлат 
инспекторининг хулосасига кўра интродукция карантин кўчатхонасига текшириш учун 
юборилиши керак. 
Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар, 
консуллик муассасалари ва савдо ваколатхоналари томонидан карантин остидаги 
маҳсулотни хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига юк билан олиб 
кириш ва почта орқали жўнатиш, мамлакат ичида ташиш ҳамда ундан фойдаланиш 
ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. 
Олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари 
аниқланган тақдирда, улар белгиланган тартибда бир сутка ичида мажбўрий фумигация 
қилинади ёки бошқа усуллар билан зарарсизлантирилади, бегона ўтлардан тозаланади, 
яширин зарарланишларни аниқлаш ва соғломлаштириш мақсадида оранжереяларга ва 
карантин кўчатхоналарига ўсимликлар карантини қоидаларига мувофиқ экилади. Бў 
ўсимлик материалига техник жиҳатдан ишлов берилади ёки улардан ҳудуди ўсимликлар 
карантини объектлари тарқалиши хавфидан холи бўлган туманларда фойдаланилади. 
Яширин зарарланишни аниқлаш алоҳида ҳолларда лаборатория текшируви асосида 
амалга оширилиши мумкин. 
Олиб кирилган карантин остидаги маҳсулотни зарарсизлантириш билан боғлиқ 
барча харажатлар, шу жумладан ишчи кучидан, транспортдан, хоналардан ва ёрдамчи 
материаллардан фойдаланиш тегишли юкни олувчилар ёки карантин остидаги 
маҳсулотни жўнатувчилар ҳисобидан амалга оширилади. 
Карантин остидаги маҳсулот мавжуд бўлган транзит юклар ўсимликлар карантини 
бўйича давлат хизмати томонидан мажбўрий текширувдан ўтказилиши лозим. 
Ўсимликлар карантини объектлари аниқланган тақдирда, мазкур юклар ушлаб 
турилиши, зарарсизлантирилиши ёки уни экспорт қилган мамлакатга қайтариб 
юборилиши керак. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling