Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)


 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/83
Sana18.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1571644
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   83
Bog'liq
EKSPERTIZA 2023

3 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади:
контейнерларда ташиладиган товар учун ёки товар сифатида контейнер 
расмийлаштирилаётган ҳолатларда — орасига вергул қўйилиб контейнер рақамлари 
кўрсатилади. Агар декларацияланаётган товарлар контейнерни тўлиқ эгалламаган бўлса 
контейнер рақамидан сўнг: «бир қисми» сўзлари ёзилади. Электрон БЮДда 
контейнерлар рақамлари алоҳида майдончада ҳар бири алоҳида кўрсатилади. 
Агар контейнер юк эгаси мулки сифатида қоладиган бўлса контейнер рақамидан 
сўнг қавс ичида (электрон БЮДда алоҳида майдонда) «Юк эгаси мулки» сўзлари 
ёзилади. 
4 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади: 
акциз маркалари билан маркаланган товарлар учун — ҳар бир серия бўйича акциз 
маркалар сериялари, рақамлари ва миқдори кўрсатилади. 
Кетма-кетликда келаётган акциз маркаларининг рақамлари тўғрисидаги 
маълумотлар тегишли оралиқдаги биринчи ва охирги рақам ўртасида чизиқча «-» 
ажратувчисини қўйиш орқали ёзилади. 
5 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади: 
қувур транспорти, электр узатиш линиялари орқали олиб ўтилаётган товарларни 
декларациялашда қуйидаги ёзувлар ёзилади: «ХХ.ХХ.ХХХХ дан ХХ.ХХ.ХХХХ гача 
бўлган оралиқда етказиб бериш». Бў ерда рақамли белгилар билан товарларни етказиб 
бериш бошланган «кун, ой, йил» ва тугалланган «кун, ой, йил» кўрсатилади. 
6 рақами остида қуйидагилар кўрсатилади: 
(электрон БЮДда алоҳида аниқлаштирилган жадвалда) Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 324-сон «Истеъмол товарларининг 
айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш 
чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мажбўрий 
тартибда махсус назорат идентификация белгилари билан маркаланиши лозим бўлган 
олиб кирилаётган истеъмол товарларини декларациялашда ишлаб чиқарувчи завод 
томонидан қўйиладиган товарларнинг серия рақамлари тўғрисидаги маълумотлар 
кўрсатилади. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling