«101» — агар товарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
билан
тасдиқланган
Инвестиция
дастурига
киритилган
тўғридан-тўғри
хорижий
инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари
доирасида
олиб кирилаётган бўлса;
«102» — агар товарлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан
тасдиқланган Инвестиция дастурига киритилган Ўзбекистон
Республикаси давлат
кафолати остида жалб қилинган халқаро молия ташкилотлари кредит маблағлари
ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган
бўлса;
«103» — агар товарлар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан
тасдиқланган Инвестиция дастурига киритилган мазкур кичик банднинг йигирманчи ва
йигирма биринчи хатбошиларида назарда тутилмаган инвестиция лойиҳалари
доирасида олиб кирилаётган бўлса;
«201» — агар Ҳукумат ва вилоят ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланган
ҳудудларни ривожлантириш бўйича тўғридан-тўғри
хорижий инвестициялар
иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган
бўлса;
«202» — агар Ҳукумат ва вилоят ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланган
ҳудудларни ривожлантириш бўйича маҳаллий банкларнинг кредит маблағлари
ҳисобидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган
бўлса;
«203» — агар Ҳукумат ва вилоят ҳокимлари қарорлари билан тасдиқланган
ҳудудларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган
мазкур кичик банднинг
йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошиларида назарда тутилмаган инвестиция
лойиҳалари доирасида олиб кирилаётган бўлса;
«301» — агар товарлар мазкур кичик банднинг йигирманчи — йигирма бешинчи
хатбошиларида назарда тутилмаган инвестиция дастури лойиҳаси
доирасида олиб
кирилаётган бўлса;
«000» — агар товарлар инвестиция дастури лойиҳасига алоқадор бўлмаса.
Do'stlaringiz bilan baham: