Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш кафедраси фанлари бўйича якуний давлат аттестацияси саволлари (2023 й)


Download 1.25 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/83
Sana18.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1571644
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   83
Bog'liq
EKSPERTIZA 2023

биринчидан: Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан 
экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бўзувчи моддалар 
турлари рўйхати тасдиқланди; 
Иккинчидан: Таркибида озонни бўзувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон 
Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар 
бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати тасдиқланди;
Учинчидан: Озонни бўзувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган 
маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон 
Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби 
тўғрисидаги низом тасдиқланди; 
Тўртинчидан: 2018-2030 йиллар даврида озонни бўзувчи моддаларни Ўзбекистон 
Республикасига импорт қилишга квоталар тасдиқланди; 
Бешинчидан: Озонни бўзувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт 
қилиш учун квоталарни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди; 


Олтинчидан: Ўзбекистон Республикасига қуйидагиларни импорт қилиш 
тақиқланди: 
Озонни бўзувчи моддалар рўйхат бўйича; 1 илованинг 1 гуруҳ а рўйхатидаги ва 1 
гуруҳ С рўйхатидаги ҳамда 17-сон қарорнинг 6-иловасида кўрсатилган озонни бўзувчи 
ёки уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган совутиш 
жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналари.
15. Озон қатламини емирувчи моддалар, турлари ва уларни аниқлаш усулларини 
тушунтиринг.
Озон қатлами – Озон – озон (О3) молекуласидан ташкил топган, заҳарли, оч кўк 
рангдаги, ўткир ҳидли газ. Суюқ ҳолда тўқ кўк рангда бўлади. Озон (О3) 
молекуласининг ўзи уч атом кислороддан ташкил топган. Биз нафас оладиган кислород 
(О2) молекуласи эса икки атом кислороддан ташкил топган. Озон – атмосферанинг 
стратосфера қисмида кислород (О2) молекуласидан, қуёшдан келаётган маълум бир 
тўлқин узунликдаги ультрабинафша нурларнинг ютилиши натижасида хосил бўлади. 
Озон қатламининг эмирилиши деганда озон молекулаллари зичлигининг стратосферада 
сийраклашиши тушунилади. Озон тешиги ёки туйнуги деганда озон молекулалари 
зичлигининг стратосферада 30% дан кўпроқ сийраклашиши тушунилади. 
Монреал баённомасига асосан озон қатламини емирувчи моддалар, аралашмалар ва 
уларнинг бўюмларини савдосини назорат қилиш вазифалари азо мамлакатларга 
юклатилган. Монреал баённомаси 5 та А, В, С, Е ва Д иловалар мавжуд ва Д-иловасида 
озон қатламини емирувчи моддалар тутган бўюмларининг рўйхати келтирилган ва улар 
қуйидагилардир; автомашина ва юк автомашиналарининг совутгич системалари, 
хўжаликда ва савдо дўконларида ишлатиладиган музлатгич ва совитгичлар, иссиқлик 
насослари, аерозол маҳсулотлари, тиббиётда ишлатиладиганларидан ташқари, 
(дезодорант ва соч лаклари), кўпик (пено) ҳосил қиладиган моддаларнинг 
маҳсулотлари, ёнғинни ўчириш (огнетушитель), материаллар (изолясионние) панел ва 
иссиқлик изолясиялари, форполимерлар. 
Монреал баённомаси талабларига биноан; 
азо давлатлараро озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг бўюмларини 
савдосини назорат қилиш, озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг бўюмларини 
ишлаб чиқаришни ва уларни ишлатишни назорат қилиш, Монреал баённомасининг 
қўшимча ўзгартиришларига биноан озон қатламини емирувчи моддалар ва уларнинг 
бўюмларини экспорт ва импорт қилишда лицензия ва чеклаш системаларини жорий 
этиш, озон қатламини емирувчи моддалар ва уларни бўюмларини эркин савдосини 
қонуний эканлигини назорат қилиш, бўнда Монреал баённомаси талабларига биноан 
фақат маълум квота асосида, шартнома талабларига қатъий риоя қилинган ҳолатда 
амалга оширилишини назорат қилиш, Монреал баённомаси талабларига биноан озон 
қатламини емирувчи моддаларни ишлаб чиқариш ва ишлатишни тўхтатиш жадвалига 
риоя қилинишини назорат қилиш, Ривожланаётган давлатлар, ривожланган давлатлар 
истеъмолини босқичма- босқич тўхтатиш жадвалини назорат қилиш ва ушбў 


талабларни муддатларида бажарилишини назорат қилиш каби бир қатор вазифалар 
келтирилган. 
Монреал баённомаси бўйича назорат қилинадиган озон қатламини емирувчи моддалар 
ва уларнинг аралашмалари қуйидаги усуллар билан аниқланади; 
Товарларнинг ТИФ ТН га хос код рақамини аниқлаш. 
Товарларни кимёвий номи. 
Кимёвий формуласи. 
Товарларни халқаро савдо белгиси ва халқаро номи бўйича. 
Махсус рақамлари билан (АSHRАЕ, CАS, UN). 
Товарларнинг код рақамларининг ранги. 
Товарларнинг газ ёки суюқлик ҳолати бўйича, АТ RТ. 
Кимёвий анализ усулларини амалга ошириш орқали. 
Босим ва температуранинг ўзгариши. 
Озон қатламини ҳимоя қилувчи моддаларни идентификация қилиш йўллари 
билан. 
Монреал баённомаси бўйича назорат қилинадиган озон қатламини емирувчи моддалар 
бўлган товарлар қуйидаги усуллар билан аниқланади; 
Товарларнинг ТИФ ТН га хос код рақамини аниқлаш. 
Товарларнинг тури, 
Товарларнинг ёрлиғи, 
Озон 
қатламини ҳимоя 
қилувчи 
моддалар бўлган
товарларни идентификация қилиш йўли билан. 
Божхона ходимлари озон қатламини емирувчи моддаларни аниқлаш ва божхона 
расмийлаштирувини амалга оширишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади. 
• 
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилган 
лицензия ва рухсатнома асосида озон қатламини емирувчи моддаларнинг экспорт ва 
импорт қилинишини назорат қилади ва божхона расмийлаштирувини амалга оширади. 
• 
Божхона ходимларига озон қатламини емирувчи моддаларни аниқлаш 
усулларини ўргатади. 
• 
Ноқонуний олиб кирилган товарларни аниқлайди. 
• 
Озон қатламини емирувчи моддаларни кимёвий анализ усуллари асосида 
аниқлаш учун товарларнинг намуналарини кимёвий лабораторияларга юборади. 
• 
Ноқонуний олиб кирилган моддалар ҳақида ҳисобот тайёрлайди. 
Озон қатламини емирувчи тоза кимёвий моддалар 29 гуруҳда, органик моддалар эса 
2903 товар позициясида синфланади, аралашмалари эса 30-38 гуруҳларда ТИФ ТН 
бўйича синфланади. 38 гуруҳда эса бошқа кимёвий моддалар синфланади. Масалан ўт 
ўчиргичлар- 842410, 38.10 – Ёнғинни ўчирувчи, кўпик ҳосил қилувчи моддалар. 
Озон қатламини емирувчи моддаларни товар хужжатлари орқали аниқлаш; 
Озон қатламини емирувчи моддаларни расмийлаштиришда қуйидагилар диққат билан 
текшириб чиқилади: БЮД, товар транспорт юк қоғозлари (темир йўл, авиа, СМР ва 
бошқалар), шартнома, озон қатламини емирувчи моддаларни олиб келишга, Экология 


ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилган рухсатномаси, 
инвойс, счёт – фактура, товарнинг келиб чиқиш сертификати, лицензия ва бошқа 
ҳужжатлар. 
Божхона инспектори томонидан амалга ошириладиган ишлар: 

Рўйхат бўйича ушбў юк жўнатувчи ва юк қабўл қилувчи ташкилотлар илгари 
товар олиб кириш ва олиб чиқишида божхона қоидаларини бўзиш ҳолатини содир этган 
ёки этмаганлиги ўрганилади. 

БЮДда кўрсатилган товарнинг номи, товар билан жўнатилган барча 
ҳужжатлардаги товарнинг номига мос келиши. 

Алоҳида товар ўралган ёрлиғига, упаковка қоғозида ва товар жўнатган 
мамлакатга эътибор бериш. 

Товарнинг номи ва ҳужжатлари бўйича ТИФ ТН код рақамига мос келиши. 

Товар-транспорт юк қоғозларни товар юборган жойдан ва чегара ҳудудлардан 
ўтганлигини тасдиқловчи божхона ва ташкилотларнинг муҳрларига эътибор бериш. 

Юк жўнатган давлат Монреал-баённомаси ва унинг қўшимчаларини имзолаган 
ёки имзоламаганлигини аниқлаш, 

Юк жўнатаётган мамлакат ҳақиқатдан ҳам шундай товар ишлаб чиқаришига 
ишонч ҳосил қилиш керак ва бўни аниқлаш, 

Товарни олиб киришга берилган рухсатномани ҳақиқатан ҳам ушбў ташкилотга 
қанча миқдорда ва муддатга берилганлигини аниқлаш мақсадида, рухсатнома берган 
ташкилот билан алоқа ўрнатиш. 

Лицензиянинг асл нусхасига ҳар бир олиб келинган товар партиясини 
миқдорини белгилаб бориш, қайта ушбў лицензиядан фойдаланмаслигини олдини олиш 
ва ноқонуний олиб келинишининг олдини олиш. 

Озон қатламини емирувчи моддаларнинг миқдори, юк юборган жойи ва озон 
қатламини емирувчи моддаларнинг ноқонуний олиб келинганлигини тасдиқловчи 
далил бўлиши мумкин. 

Юк юборган вагон ва контейнерларнинг рақами тўғри эканлигини аниқлаш, акс 
ҳолда қалбаки вагон ва контейнер билан ноқонуний модда келиб қолиши мумкин. 

Тақдим этилган барча ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиш ва Юкни кўрикдан 
ўтказиш. 

Товарнинг ўралган ёрлиғини ва миқдорини текшириш. 

Товарни номи бўйича, тақдим этилган хужжатларга мослигини, зарур 
ҳолатларда уларни кимёвий анализ усуллари орқали аниқлаш лозим. 

Агар текшириш натижасида ноқонуний озон қатламини емирувчи моддалар 
олиб келинганлиги аниқланса, дарҳол бў ҳақда бошқармага ахборот юбориш ва тегишли 
қонуний чора кўриш лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 
«Озон қатламини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро 
шартнома талабларини бажариш бўйича» 20–сонли қарорига биноан: 2000 йил 1 
январдан Ўзбекистон Республикасига моддаларни Вена конвенцияси ва Монреал 


баённомасини имзоламаган давлатлардан олиб келиш ҳамда бўндай моддаларни 
Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш қарорнинг 3-иловасига кўра тақиқланган. 
Вена конвенцияси, Монреал баённомаси бўйича моддаларни Ўзбекистон 
Республикасига олиб келиш қарорнинг 4-иловасига биноан тақиқланган. 
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги “Озонни бўзувчи моддалар ва 
таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини ва 
Ўзбекистон Республикасидан экспортини тартибга солишни янада такомиллаштириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17-сон қарори қабўл қилинди. Ушбў қарор, 6 та иловадан 
ташкил топган бўлиб, унга кўра қуйидагилар амалга оширилди, 
биринчидан: Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан 
экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бўзувчи моддалар 
турлари рўйхати тасдиқланди; 
Иккинчидан: Таркибида озонни бўзувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига 
импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга 
ошириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати тасдиқланди; 
Учинчидан: Озонни бўзувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган 
маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон 
Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби 
тўғрисидаги низом тасдиқланди; 
Тўртинчидан: 2018-2030 йиллар даврида озонни бўзувчи моддаларни Ўзбекистон 
Республикасига импорт қилишга квоталар тасдиқланди; 
Бешинчидан: Озонни бўзувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш 
учун квоталарни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди; 
Олтинчидан: Ўзбекистон Республикасига қуйидагиларни импорт қилиш тақиқланди: 
Озонни бўзувчи моддалар рўйхат бўйича; 1 илованинг 1 гуруҳ а рўйхатидаги ва 1 гуруҳ 
С рўйхатидаги ҳамда 17-сон қарорнинг 6-иловасида кўрсатилган озонни бўзувчи ёки 
уларга боғлиқ бўлган моддалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган совутиш 
жиҳозлари ва ҳавони кондиционерлаш ускуналари. 

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling