Божхона кодекси IV бўлим. Божхона назорати 27-боб. Божхона назоратининг умумий қоидалари 178-модда. Божхона назоратининг предмети


-модда. Божхона расмийлаштирувида божхона декларациясини, бошқа ҳужжатларни, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини текшириш


Download 62.34 Kb.
bet5/13
Sana19.06.2023
Hajmi62.34 Kb.
#1614859
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Божхона назорати

187-модда. Божхона расмийлаштирувида божхона декларациясини, бошқа ҳужжатларни, товарларни ва (ёки) транспорт воситаларини текшириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона расмийлаштирувида божхона органи божхона декларациясини ҳамда божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган бошқа ҳужжатларни, товарни ва (ёки) транспорт воситасини тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини ҳамда ушбу ҳужжатларнинг, товарнинг ва (ёки) транспорт воситасининг божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида текширади.
Товар ва (ёки) транспорт воситаси чиқариб юборилгунига қадар божхона органи товар ва (ёки) транспорт воситаси номининг, улар ишлаб чиқарилган мамлакатнинг, товар ва (ёки) транспорт воситаси миқдори ва қийматининг божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларга ҳамда божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган, божхона мақсадлари учун фойдаланилаётган бошқа ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш учун зарур божхона тартиб-таомилларини бажаради.
28-боб. Божхона назоратини амалга ошириш шакллари ва тартиби
188-модда. Божхона назоратининг шакллари
Божхона назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:
ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш;
оғзаки сўров;
ахборот олиш;
божхона кўздан кечируви;
товарларнинг тамғаланганлигини текшириш;
божхона кўриги;
шахсий кўрик;
божхона идентификациялаши;
божхона кузатуви;
бинолар ва ҳудудларни текшириш;
товарларни ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш, уларни ҳисобга олиш тизимини текшириш ҳамда ушбу товарларни ва транспорт воситаларини инвентаризация қилиш;
товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати.
189-модда. Божхона назорати шаклларининг қўлланилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Божхона органлари божхона назорати шаклларини қўллашда танлаб олиш принципига асосланади ва божхона назоратининг божхона тўғрисидаги қонунчилигига риоя этилишини таъминлайдиган шакллари билан чекланади. Божхона назорати шаклини танлаш божхона органининг мансабдор шахси томонидан белгиланади.
Божхона назорати амалга оширилаётганда божхона органлари божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олиш мақсадида, текширилиши керак бўлган товарларни ва транспорт воситаларини, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳужжатларини аниқлаш, божхона назорати шаклларини ва уларнинг қўлланилиш ҳажмини танлаш учун хавфни бошқариш тизимини қўллайди.
Божхона назоратининг муайян шаклларидан озод этиш Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Божхона назоратининг айрим шаклларини қўлламаслик ёки улардан озод қилиш юридик ва жисмоний шахслар божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш мажбуриятидан озод қилинганлигини англатмайди.
Қуйидагилар божхона кўригидан ўтказилмайди:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси собиқ Президентининг шахсий багажи;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг ва Қонунчилик палатаси депутатларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ва Ўзбекистон Республикаси дипломатик паспортлари эгаларининг шахсий багажи, агар мазкур шахслар хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда божхона чегарасини кесиб ўтсалар;
қонунга мувофиқ бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий багажи.
Чет эл ҳарбий кемалари, жанговар ва ҳарбий-транспорт ҳаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган ҳарбий техникаси божхона кўригидан озод қилинади.
Божхона назоратини ўтказишда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, ҳайвонлар, ўсимликлар учун хавфсиз бўлган ҳамда товарларга ва транспорт воситаларига зарар етказмайдиган техник ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона назоратини амалга ошириш мақсадида чет давлатларнинг божхона органлари билан ҳамкорлик қилади, улар билан ўзаро ёрдам ва ахборот алмашинуви тўғрисида битимлар тузади.

Download 62.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling