Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш


Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг намунавий ҳужум ҳаракатлари


Download 189.06 Kb.
bet8/12
Sana24.06.2023
Hajmi189.06 Kb.
#1653215
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил

Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг намунавий ҳужум ҳаракатлари

Боксдаги ҳужум ҳаракатлари тайёрлов ва бевосита ҳужум ҳаракатларидан иборат. Ҳужум ва қарши ҳужум таркибига йўл-йўлакай ҳимояланишлар, турли масофалардан туриб қарши ва жавоб зарбаларини бериш киради. Мана шу ҳамма техника элементларини қўллаш кетма-кетлиги турлича ва жанговар вазият, шунингдек, муайян индивидуал дарс олдида турган вазифаларга боғлиқ.


Ўрта ва яқин масофадан бажариладиган ҳужум ҳаракатлари бир неча зарбалар билан ривожлантирилади ҳамда улар ҳимояланишлар, манёврлар, жангдан қисқа вақтга чиқиш ва масофани кўп марта ўзгартиришлар билан алмаштириб турилиши мумкин.
Мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал дарсда юқори малакали спортчиларда ҳужум хусусиятидаги ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар 29-расмда келтирилган.
Бу ҳаракатлар оддий ва мураккаб ҳужумларни ўз ичига олади. Шуни эътиборга олиш керакки, ҳужум боксдаги энг асосий жанговар воситалардан ҳисобланади ва у турли хил тактик мақсадларга хизмат қилади. Ҳужум жанг олиб боришнинг асосий усули ҳисобланади ва ҳужум ҳаракатлари орасида асосий восита бўлиб хизмат қилади.
Улар шартли равишда битта ва қўшалоқ зарбалардан иборат бўлган оддий ҳамда ҳар хил бир неча зарбалар турларини ўз ичига оладиган мураккаб ҳужумларга ажратилади.

29-расм. Мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал дарсда юқори малакали боксчиларнинг ҳужум ҳаракатларини қўллаш ҳажмлари
Изоҳ: 1 - оддий ҳужум
2 - мураккаб ҳужум.

Мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал дарсда асосан оддий ҳужумлар қўлланилади.


Мураккаб ҳужумлар оддий ҳужумларга нисбатан деярли икки марта кам қўлланилади. Мураббийнинг усуллар жамғармасидаги мураккаб ҳужумлар сони оддий ҳужумларга нисбатан 4-5 баробар кўп. Бу шунга боғлиқки, мураккаб ҳужумлар ўрта масофадан бошланиб, яқин масофаларда якунланади. Бироқ мураббийнинг ясси қўлқопда индивидуал дарсдаги фаолиятида мураккаб ҳужумларни бажариш учун шароитлар яратишда катта қийинчиликлар мавжуд, чунки боксчи томонидан ўрганилаётган кўп сонли мураккаб координацияли усуллар унинг ихтисослаштирилган ҳаракат-лари аниқлиги ва тезкорлигига юқори талаблар қўяди, шунингдек, турли рақиблар билан олишув шароитларида боксчилар ҳужум усулларини кўчиришда юзага келадиган қийинчиликлар ясси қўлқопда индивидуал дарс қўллани-лишининг юқори педагогик аҳамиятига боғлиқ. Бунда мураббий рақиблар ҳаракатларини ишора ёрдамида намо-йиш қилади, мусобақа (жанговар) вазиятларини моделлаш-тиради ва шу орқали ўқувчига ҳужум ҳаракатлари техникаси ҳамда тактикасини эгаллашда катта ёрдам беради.
Ҳужумлар ва қарши ҳужумлар, ўз навбатида, оддий ва мураккаб ҳужумларга ажратилади (30-расм).
Ясси қўлқопда индивидуал дарсда ҳужум ҳаракатлари таркибига битталик ва қўшалоқ зарбаларнинг ҳар хил турлари киради (17-жадвал), мураккаб ҳужумлар эса асосан қуйидагилардан иборат:
- учта зарбадан иборат бир неча зарбаларнинг ҳар хил турлари;
- тўртта ва ундан ортиқ зарбалардан иборат бир неча зарбаларнинг ҳар хил турлари;
- такрорий бир неча зарбаларнинг ҳар хил турлари;
- сакраш билан зарба беришдаги бир неча зарбаларининг ҳар хил турлари.
Оддий қарши ҳужум ҳаракатлари ҳимоя ҳаракатидан кейинги битта ва қўшалоқ зарбаларнинг ҳар хил турларини ҳамда битталик зарбаларнинг ҳар хил турларини ўз ичига олади. Мураккаб қарши зарбалар қуйидаги турлардан иборат:
- ҳимоя ҳаракатларидан кейинги учта ва ундан ортиқ зарбалардан иборат бир неча зарбалар;
- қарши зарбадан сўнг ҳужумга ўтиб кетиладиган зарбаларнинг ҳар хил турлари.
Оддий ҳужум ҳаракатларида қўшалоқ зарбаларнинг ҳар хил турлари кўпроқ, битталик зарбаларнинг ҳар хил турлари эса мураббийлар томонидан камроқ қўлланилади.
Мураббийлар қўшалоқ зарбаларнинг ҳар хил турлари-дан қўйидаги зарбаларни кўпроқ қўллайдилар:
- ўнг қўл билан тўғридан бошга – чап қўл билан пастдан бошга;
- чап қўл билан тўғридан бошга – ўнг қўл билан пастдан гавдага;

30-расм. Бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарсдаги ҳужум ҳаракатлари тизими.
17-жадвал

Download 189.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling