Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш


Download 189.06 Kb.
bet1/12
Sana24.06.2023
Hajmi189.06 Kb.
#1653215
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил


БОКС МУРАБИЙИНИНГ ИНДИВИДУАЛ ДАРС ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИДАГИ МАХСУС МАЛАКАЛАРИНИ ШАКИЛЛАНТИРИШ
МУНДАРИЖА КИРИШ I БОБ. АДАБИЁТЛАР МАНБАЛАРИ БЎЙИЧА МАСАЛАНИНГ ХОЛАТИ... 1.1.Жисмоний малданият факультети талабаларини касб таълими ҳақидаги психологик-педагогик қарашлар асосида тайёрлаш муаммоси... 1.2. Спорт педагогикасида мураббийлар касб тайёргарлигининг мазмуни ва йўналиши 1.3. Бокс мураббийи тайёргарлиги ва фаолиятининг итисослашганлиги 1.3.1.Бокс тренировкасида спортчилар ҳаракат реакцияларини ихтисослаштириш услубияти. II БОБ. ТАДКИҚОТ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, УСЛУБЛАРИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ... 2.1. Тадқиқот мақсади ва вазифалари. 2.2. Тадқиқот услублари ва уни ташкил этиш. 2.2.1. Илмий-услубий адабиётларни таҳлил қилиш ва илғор тажрибаларни умумлаштириш. 2.2.2. Анкета сўрови, Педагогик кузатишлар, Эксперт бахолаш услуби, Педагогик тажриба, Математик-статистика услублари Ш БОБ. БОКС МУРАББИЙИНИНГ ЯССИ ҚЎЛКОПДА ИНДИВИДУАЛ ДАРС ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИДАГИ МАЛАКАЛАРИ. ...... 3.1. Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда тренейнинг ҳаракатлари таркиби... 3.1.1. Савол-жавоб натижаларининг таҳлили... 3.2. Ясси қўлқкопда индивидуал дарс олиб боришда боксчилар реакпияларини ихтисослаштиришга қаратилган машклардан фойдаланиш кўрсаткичлари... 3.3. Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг ҳаракатланишлари. 3.4. Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бекс мураббийининг ҳаракатлари таркибини тизимлаштириш. ........... 3.4.1. Ясси қўлқопла индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг типик тайёрлов ҳаракатлари... 3.4.2. Ясси кўлқопда индивидуал дарё олиб боришда бокс мураббийининг типик ҳужум ҳаракатлари... 3.4.3. Ясси кқўлкопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг типик ҳимояланиш ҳаракатлари... ХУЛОСАЛАР... АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ... ИЛОВАЛАР
КИРИШ
Тадқиқотнинг долзарблиги. Барчамизга маълумки хар бир нарсанинг ривожланиши учун унинг қай даражада долзарб эканлигини англаб олиш керак бўлади. Шу билан бирга унга нафақат бир соханинг эгалари балким илм фан билан бир нечта тизимларнинг бирлашуви орқали хал қилишга киришилади. Ҳаммамизга аёнки, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам бу — илм-фан, таълим ва тарбиядир. Эртанги кунимиз, Ватанимизнинг ёруғ истиқболи, биринчи навбатда, таълим тизими ва фарзандларимизга бераётган тарбиямиз билан чамбарчас боғлиқдир.1 Жаъмиятда олдинга интиладиган хар қандай тизим хох у маданият бўлсин, хох у спорт бўлсин барибир илм орқалигина эришилади.
Замонавий ҳаётни бугун илм-маърифат ва таълимнинг тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди, инсоният фан ўқи атрофида айланаётгандек гўё. Жаҳоннинг етакчи давлатларида таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Сўнги беш йилликда бизни юртимизда ҳам ўзига хос халқ фаровонлиги йўлида Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида (2015), Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида (2017), шу билан бирга Таълим тўғрисидаги (2020) қонун ва қарорларни қабул қилинганлигини айтиб ўтишимиз мумкин.
Ватанимизнинг бугунги кунданда ривожланишининг муҳим шартларидан бири ҳозирги замон фани ютуқлари асосида рақобат қила оладиган кадрлар тайёрлаш ва замонавий таълим тизимини яратиш ҳисобланади. Шу мақсадларда Ўзбекистонда Таълим тўғрисидаги ва Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисидаги Қонунлар, ишлаб чиқилди ҳамда муваффақиятли амалга оширилмокда. Уларда кўзда тутилган таълим тузилмаси ва мазмунини тубдан қайта ташкил этиш таълим жараёни, ўқув юкланмалари ҳажми ва йўналиши, ўқитиш услублари ҳамда воситаларига ўзгартиришлар киритилишига сабаб бўлади. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бир қатор муаммоларни ҳал қилишни Талаб этади. Улар орасида оммавий жисмоний тарбияни янги поғонага кўтариш билан бир қаторда алоҳида спорт турларини ҳам ривожлантириш вазифаларини ҳал эта олишга қодир мураббий ходимларни тайёрлаш муаммоси ўта долзарбдир. Ўзбек бокс мактабининг етакчи ўринларни эгаллашини таъминлаш ҳамда мустаҳкамлаш мақсадида Ўқув жараёнини такомиллаштириш, Жисмоний маданият факультетларида бўлажак мураббийларни ўқитиш сифатини ошириш лозим. Бокс бўйича мураббий ходимларни тайёрлаш касб-педагогик билимлар ва малакаларни шакллантириш жараёнини илмий асослашни, турли хил тоифадаги боксчилардан жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик услубларини эғаллашни талаб қилади. Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийи ҳаракатларининг турлилигини тавсифлаш ҳамда харакатланиш услублари тўғрисидаги илмий маълумотларни олишга имкон берадиган ташқиқотлар долзарб хисобланади. Бундай дарс юқори малакали спортчиларни тайёрлашда етакчи ўринни эгаллайди. Бундан ташкари, техник-тактик тайёргарлик услубларини кейинчалик ривожлантириш ва уларни эталлаш услубиятини тажрибада текшириш зарур. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида бокс мураббийлари учун ахамиятга эга бўлган қуйидаги янги маълумотлар олинди: - ясси кўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг ҳар хил ҳаракат турлари таркиби, - ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда тайёрлов, ҳужум ва ҳимояланиш хусусиятига эға бўлган ҳар хил ҳаракат турларини қўллаш ҳажми, - мусобака жанги шароитларига яқинлаштирилган вазиятларда Ҳар хил ҳаракат турларини танлашда мураббий ва спортчига зарур бўлган махсус билим ҳамда малакаларнинг муайян ҳажми аникланди; - бокс мураббийининг касб-педагогик кўникмалари ҳамда малакалари даражасини ошириш услубияти ишлаб чиқилди. Тадқиқот объекти - бокс мураббийининг ясси кўлқопда индивидуал дарс жараёнидаги касб фаолияти. Мазкур тадқиқотнинг амалий аҳамияти шунлан иборатки, мутахассислар тажрибаси ва педагогик тажрибани умумлаштириш натижасида бокс мураббийининг махсус малакаларини шакллантириш жараёни мазмуни ҳамда самарадорлигини белгилаб берадиган коидалар ишлаб чикилди. Ҳимояга кўйиладиган асосий ҳолатлар: - ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг харакатлари таркиби; - ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда мураббийлар учун хос бўлган тайёрлов, ҳужум ва ҳимояланиш ҳаракатлари турлари, ҳужумларга қаршилик кўрсатиш воситалари, ҳаракатлаанишлар усулларини қўллаш ҳажмлари ўртасидаги сон нисбатлари; - бокс мураббийларики тайёрлаш жараёнида эгалланиши зарур бўлган оёқ ҳаракати ва ҳаракатланишлар турлари тизими; - жисмоний тарбия талабаларида бокс мураббийининг махсус малакаларини шакллантириш услубияти. I БОБ. АДАБИЁТЛАР МАНБАЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ БЎЙИЧА МАСАЛАНИНГ АҲВОЛИ 1.1. ЖТИ талабаларини касб таълими ҳақидаги психологик – педагогик қарашлар асосида тайёрлаш муаммоси Инсон Фаолияти, ҳакқониятни англаш ва ўзгартириш жараёни сифатида, алоҳида ҳаракатлар – муайян объектларни эгаллаш актлари тизимига бўлинади, ҳамда алохида улар ёрдамида фаолият амалга ошириладиган ҳаракатлардан иборат. У ёки бу жараённи амалга ошириш малакасининг йўқлиги инсонни муайян вазиятни ўзгартиришга каратилган Фаолиятни муваффақиятли бажариш имкониятидан маҳрум қилади (87, 94). Фаолият максади, субъекти, шахсан фаолият, унинг натижаси, махсулоти мутахассис касб фаолияти тузилмасининг асосий таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. "аолият, ўз навбатида, тузилманинг мустақил таркибий қисми сифатида мураккаб тузилишга эга (10, 16, 87, 89, 108). Замонавий Педагоғнинг касб фаолияти турли билимлар, кўникма ва малакаларга кенг илмий ва маданий дунёқарашга эга бўлишни назарда тутади (6,7, 18, 25, 49, 83, 158, 159, 165). Ҳозирги замон педагогикаси ва психологияси томонидан ишлаб чикилган асосий қонунлар, хусусан, малака муаммоси билан боғлиқ бўлган конундан келиб чиқиб (Б.Г. Ананьев, А.Н.Леонтъев, К.К.Платонов), шуни таъкидлаш жоизки, ушбу муаммо педагогика фанининг нафақат мураккаб, балки баҳсли муаммолари қаторига киради. Малака тушунчасининг турлича талқин қилиниши унинг кўп маъноли ва мураккаб мазмунга эта эканлигидан келиб чикади. Ф.Н.Гоноболин (49) малакани усуллар мажмуасини эгаллаш сифатида белгилайди. Унинг фикрича, малака — бу инсоннинг Фаолият мобайнида эгаллаган билимлари вa кўникмаларига асосланган бирор-бир ҳаракатларнинг у ёки бу даражада мукаммал бажарилиш усулларидир. Г.С.Назарованинг (96) белгилашича, малака — бу у ёки бу ҳаракатни онгли равишда ва мустақил бажаришга тайёр туриш ҳамда кодир бўлишни таъминлайдиган усуллар тизимидир. А.Ц. Пуни (112) малакани етарлича ўрганилмаган ҳамда ўрганилган ҳаракатлардан зарур билимлар билан бирга мақсадли фойдаланишнинг ҳаракатчан тизими сифатида белгилайди. Бироқ кейинги пайтларда ушбу атаманинг баъзи ҳолларда турлича талқин этилишига карамай, унинг нисбатан ягона тушунчаси пайдо бўлди. У фаолиятнинг аниқ ҳаётий шароитлари ва мақсадларга мувофиқ ҳолда ҳаракат тизимини самарали ташкил қилиш сифатида талқин этилали (80, 139). Шундай қилиб, малака - бу ҳаракатларда аввал олинган тажрибадан фойдаланишдир. Бунга маълум бир тушунчалар ҳам киради, чунки уларсиз малака шакллана олмайди. Малакани ҳосил қилишга нисбатан кўникмани биринчи ёки иккинчи бўлиб шакллантириш масаласи буйича ҳам ягона фикр йўқ. Бир қатор муаллифлар - П.А.Рудик, В.А.Артемьев, В.И.Игнатъев, Н.С.Лукин, М.Д.Громовлар малакани билим ва кўникмадан сўнг юзага келадиган босқич, деб ҳисоблайдилар.) Ушбу ҳолда малака тугалланган кўникма сифатида кўрилади. П.А.Рудик фикрича, ҳаракатни эгаллашнинг охирги мақсади малака бўлиб, у кўникма асосида шаклланади. Е.И.Бойко кўникмаларни малакаларга асосланадиган иккинчи даражали жараёнларга ажратади. Бундай малакаларни шакллантириш фаолиятнинг тегишли соҳасида билимлар ва кўникмалар тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ. Эгалланган билимлар орқали инсон, биринчи навбатда, янги билимларни эғаллаш, кўникмаларни такомиллаштириш имкониятига эга бўлади. Инсон фаолияти турлари ҳар хил бўлганлиги сабабли, малакаларни шакллантириш моҳияти, шароитлари ва услубларини аниклаш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам малака муаммосини ишлаб чиқишдаги турли йўналишлар масалалари ҳисобланади (6, 7, 26, 34, 53, 108, 133). Малакалаларни шакллантириш услубияти масалалари кўп тадқиқотчилар томонидан ўргатиш босқичларини аниқлаш нуқтаи назарида кўрилади (19, 26, 34, 108, 137). Бизнингча, К.К.Платонов малакаларни шакллантиришнинг энг мукаммал схемасини таклиф этади. 1. Бошланғич малака (ҳаракат мақсадини англаш ва аввал эгалланган билимлар ҳамда кўникмаларга таянган ҳолда уларни бажариш усулларини излаш, синов ва хатолар туридаги фаолият). 2. Етарлича малакага эга бўлмаган фаолият (ҳаракатларни бажариш усуллари тўғрисидаги билимларнинг мавжудлиги ва мазкур фаолият учун аввал эгалланган махсус бўлмаган кўникмалардан фойдаланиш). 3. Алоҳида умумий малакалар (Ҳар хил турдаги фаолиятда зарур бўлган бир катор алоҳида юқори даражада ривожланган, лекин Тор малакалар). 4. Юқори даражада ривожланган малака (мазкур фаолият кўникма, малакаларидан нафакат мақсадни, балки танлаш сабаблари, унга эришиш усулларини англаган ҳолда ижодий фойдаланиш). Малакаларни шакллантириш фақатгина фаолият жараёнида амалга ошиши мумкинлиги сабабли, талабаларнинг ЖТИда ўқиши даврида уларнинг бундай фаолияти махсус ташкил қилиниши ва мақсадга йўналтирилган хусусиятга эга бўлиши лозим. Сўнгги пайтларда бўлажак мураббийларни тайёрлашнинг янги шакл ва услубларини излаб топиш борасида ижобий йўналиш юзага келди (8, 11, 23, 50, 53, 56, 70, 71, 75, 99, 101). У бўлажак мутахассисларда зарур касб малакаларини шакллантиришга, уларда тизимли касб таълими асосларини ҳосил қилишга юқори даражада ёрдам беради. Таълим жараёнини бошқариш муаммоси тизимли ёндошиш асосида самарали ҳал этилиши мумкин. Инсонни ўрганишга тизимли ёндошишдан фойдаланиш ғояси И.П.Павлов томонидан илгари сурилган. Унинг таъкидлашича, инсон, албатта, табиатдаги ҳар бир бошка нарса сингари, тизимдир (кўполроқ айтганда – машина), у бутун табиат учун муқаррар бўлган қонунларга буйсунади... Шу нуқтаи назардан тизимни, яъни инсонни ўрганиш услуби худди колган бошқа тизимларни ўрганиш кабидир: қисмларга ажратиш, атроф-муҳит билан муносабатларни ўрганиш, ниҳоят, агар бу инсон воситаларида бўлса, шуларнинг асосида унинг умумий иши ва уни бошқаришни тушуниш. Педагогик тизимда бошқариш субъекти ва объекти сифатида педагоглар ҳамда ўқувчилар қатнашади. Таълим хсубъектия ва собъектия тушунчалари педагогик фаолиятда ўзаро алоқадордир, чунки субъект, бирон-бир объект таъсирида кўрсата туриб, бир вақтнинг ўзида ўзи ҳам объект таъсирида бўлади. Таълим жараёнини бошқариш тизим томонидан мунтазам ахборот олиш ҳамда уни қайта ишлаб чиқиш асосида содир бўлади. Ахборот педагогик тизимнинг зарурий ҳамда ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Бундай ахборотнинг тизимдаги айланиши педагогдан бунга амал қилаётган турли функционал боғлиқликларни тузатиш малакасини талаб этади. Таълим тўғрисидаги фан шу нарсани қатъиян кўрсатдики, бошқариш тадбирларининг кетма-кетлиги маълум бир мантиқий тизимга мувофиқ ҳолда жойлашган тақдирдагина, фаолиятнинг энг самарали натижасига эришиш мумкин. Шундан келиб чиқиб, инсон Фаолиятининг турли соҳаларида, шу жумладан, касб-педагогик соҳасида бошқаришнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат: - фаолиятнинг, ижтимоий буюртма сифатида, максадини аниқлаш; - бошқариш объекти тўғрисида маълумотлар йигиш,уни ҳар томонлама таҳлил қилиш; – муайян педагогик максадни аниклаш; – бошқарилаётган объект фаолиятининг мукаммал дастурини излаш ва ишлаб чиқиш; – шу дастурни бериш (иш режаси); – дастурнинг бажарилишини ташкил қилиш; – иш жараёнини назорат қилиш ва уни бошқариш; – топширилган дастурнинг бажарилишини таҳлил қилиш; – эришилган натижалар асосида янги мақсадлар ва янги дастурларни ишлаб чиқиш.Шундай қилиб, ўқитиш жараёнини бошқариш деганда таълим субъектининг унинг объектига бўлган онгли равишда режалаштириладиган, ташкил этиладиган, бошқариладиган, назорат қилинадиган ва қайд этиб бориладиган таъсири тушунилади. Ўқитиш иккита жараён бирлигини: билимларни тўплаш ва улардан фойдланиш усулларини эғаллашни назарда тутади. Ўқитиш услубини китоблардан ёки ўқитувчи сўзларидан ўрганиб олиш мумкин, лекин ушбу услубни қўллаш малакаси фақат фаолият ҳамда кўп йиллик амалиёт билан эгалланали. Ҳар қандай касбга ўргатишнинг якуний мақсади бўлажак ходимни нафақат махсус билимлар билан қуроллантириш, балки унда бу билимларни амалиётда қўллаш малакасини ривожлантиришдан иборат (131). Шуни ёдда тутиш лозимки, талаба эртага бошқаларни ўқитиши лозим бўлади, шунинг учун у имкони борича шу ишларни бугунги кунданоқ, бажариши керак. Педагогик фаолият педагогик кобилиятни ривожлантиришнинг асосии шарти ҳисобланади. Олий ўқув юртида ўқув жараёнининг педагогик малакаларни шакллантиришга қаратилган йўналиши мураббий касбини эгаллашда талабалар фаоллигини муҳим манбаси ҳисобланади. Ўқув жараёнида талабаларнинг меҳнат ва ижодий фаоллигини ошириш уларнинг бутун педагогик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг кучли заҳирасини акс эттиради (92, 113, 160, 163). Педагогика олий ўкув юртларида янада эрта касбга ихтисослашиш зарур. Бу талабаларда улар танлаган ихтисосликка нисбатан аниқ қарашларнинг шаклланишига ёрдам беради. Замонавий педагогика ва психология фанида шу нарса алоҳида таъкидланадики, билимлар ҳеч қачон бирон-бир фаолиятдан ташқарида мавжуд бўлмайди, уни эгаллаш сифати улар боғлиқ бўлган фаолиятга мослиги билан баҳоланади (18, 19). Педагог ўз билимларини амалий фаолиятда қўллай олсагина, бу билимлар кор қилади. У ёки бу билимларни билиш ва амалиётда қўллаш ҳар хил тушунчадир. Педагогик маҳорат илмий билимлар ва юқори даражада ривожланган касб малакалари бирлиги сифатида талқин этилади. Малакалар сифати ва даражаси ўз навбатида кўп жиҳатдан уларнинг илмий назариёт талабларига қай даражада таянганлигига боғлиқ (25). Билим ва малакалар фаолият орқали эгалланади, лекин ҳар қандай фаолиятда эмас, балки шу нарса учун ташкил қилинган махсус фаолиятда эгалланади. Касб-педагогик маҳорат ҳосил бўлишини шакллантириш заминида мураббий-педагог меҳнатини моделлаштирувчи фаолият ётиши лозим. Кўп сонли кузатишлар шуни кўрсатадики, пеихологик-педагогик ғоялар касб-педагогик фаолият билан уйғунлашган пайтдагина бўлажак ўқитувчи учун эътиқодлар, қонун ва қоидаларга айланади (45, 50, 53, 55, 73). Амалиёт талабалар олдига шундай масалалар кўяди, яъни улар бу масалаларга жавобларни назариялан қилирадилар; амалий фаолият назарияга жиддий ёндошишга ва зарур билимларни нафақат ёдлаб олиш, балки чуқур онгли равишда ҳамда ижодий эгаллашга мажбур қилади. Шунинг учун назарий таълим сингари ўқув-педагогик амалиёт ҳам олий ўқув юртининг биринчи босқичидан бошлаб бутун ўқув-тарбия жараёнини қамраб олган ҳолда мунтазам амалга ошириб борилиши лозим. Касб-педагогик таълимнинг бундай ташкил қилиниши педагогик маҳоратни тез эгаллаб олиш учун ўзига хос старт йўлкаси бўлиб хизмат қилади. Олий ўқув юртида ўқув жараёнини бошқариш қонуниятларини излаб топиш талаба фаолиятининг ҳар бир таркибини педагогик таҳлил қилишга, ўкувчи ва педагогнинг ўзаро таъсири, педагогик ТИЗИМ ва ўқитувчига бўлган давлат талаблари хусусиятларига қаратилиши лозим Олий ўқув юсртининг вазифаси, биринчи навбатда, бўлажак мутахассисларни ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал эта олишга ўргатишдан иборат. Талабаларни тренировка жараёнини бошкаришга ўргатиш учун касб вазифаларини ечиш жараёнини тавсифловчи фаолият паражаларидан келиб чиқиш зарур (25); 1 даража — ўрганиш объектини бошқа шунга ўхшаш объектлар қаторидан билиб олиш, таниш, фарқлай олиш қобилияти; 2 даража — ўрганилаётган объект, унинг хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни тиклаш (қайта ишлаб чиқиш) қобилияти; 3 даража — эгалланган маълумотни амалиётда қўллай билиш ва намунага кўра вазифаларни ҳал этиш қобилияти; 4 даража — эгалланган билимлар асосида турли хилдаги вазифалар тоифасини ҳал этиш қобилияти. Ушбу масалани кўраётиб, таъкидлаш жоизки, жисмоний тарбия соҳасида мураббий мутахассислиги кенг тарқалгандир. Шу билан бирга мураббий фаолиятини ўрганиш кўп йиллар давомида олимлар ва педагогларнинг қизиқиш доирасидан четда қолиб келган. Фақат сўнгги йиллардагина мураббий фаолиятининг турли томонлари тадқиқотлар марказига айланди. 1.2.2. Спорт педагогикасида мураббийлар касб тайёргарлигининг мазмуни ва йўналиши Касб фаолиятининг нафакат умумий, балки ўзига хос бўлган шакллари ва турларини таҳлил қилиш хамда батафсил тавсифлаш зарурияти фундаментал тадқиқотлар олиб боришни тақазо этади (3, 6, 18, 25, 94). Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касб-педагогик Фаолият педагогнинг маълум бир жисмоний ва ақлий қобилиятлари мажмуи, шунингдек тегишли билимлар ҳамда малакалар жамланмаси билан тавсифланади. Педагог шуларга асосланиб, ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш, уларни янги, янада юқори жисмоний, техник Ва руҳий тайёргарлик даражасига олиб чиқиш бўйича максадли фаолиятни муваффақиятли амалга ошириши мумкин (55, 71, 79, 98, 102, 154,156). Ҳозирги пайтда касб кўникмалари ва малакаларини ажратишда уч хил ёндошиш юзага келди: 1) тузилмали-функционал ёндошиш (60, 100, 113, 132, 135), қачонки бажарилаётган функциялар, яъни конструктив, ташкилий, алока, гнастик, лойиҳалаш функциялари таркибининг уйғунлашуви содир бўлади; 2) функционал ёндошиш (85, 88, 97), қачонки педагогик фаолият вазифаларини ҳал этишда кўникма ва малакалар бажарилаётган функцияларга боғлиқ ҳолда ажратилади; 3) касбга оид ёндошиш (8, 56, 81), яъни мутахассиснинг касб кўникмалари, малакалари ва шахсий сифатларини аниқлаш ёрдамида яратиладиган мутахассис модсёли. Ҳар қандай спорт ихтисослигига эга педагог учун қуйидаги малакалалар зарур; машқни қисқа тушунтириш; кузатиш жойини танлаш; дарс ўтиш пайтидаги шахсий хатоларни таҳлил қилиш ва уларнинг сабабларини очиб ташлаш; ўқувчилар томокидан йўл қўйилаётган хатоларни билиб бориш (129), уларни тузатиш (76,103); ёш ва шахсга хос хусусиятларнинг намоён бўлишини фарклаш. Шу билан бирга бир катор касб-педагогик малакалар маълум бир спорт турлари учун ўзига хос ҳисобланади (43, 44,51, 93, 102), яъни, масалан, эҳтиётлаш усуллари турларини қўллаш, ёрдам кўрсатиш учун жой танлаш (айнан шуларга талабаларнинг амалий фаолияти самарадорлиги боғлиқ бўлади) (110,116, 122, 124) ва ҳ.қ. Мураббий машғулотнинг ҳамма асосий омиллари ва кўрсаткичларини (нагрузка ҳажми, шиддати ва кескинлиги) ҳисобга олишни ҳамда қулай чегарада сақлашни, техника ва тактикани такомиллаштиришда машкларни танлашни мушак иши тартиби, шунингдек овқатаниш ва дам олиш тартибини, организмнинг нагрўзкадан сўнг тикланиш тизимини, руҳий ҳолатни ҳисобга олишни билиши зарур (66, 127, 138). Мураббийдаги ўқувчи ва унинг рақиблари кучини (100, 101) холисона баҳолаш малакаси спортчига фикрни бир ерга жамлашга, рухий тўсиқни енгишга ва вазифани яхши бажаришга ёрдам беради (51, 54, 69, 82, 156). Майдонларда содир бўлаётган нарсаларни кузатиш, ижодий англаш ва таҳлил қилиш малакаси -– спорт ўйинлари турларидаги мураббийлар махсус тайёргарлигининг етакчи сифатларидан ҳисобланади, чунки ўйиндаги муваффақият нафақат жамоа тайёргарлиги ва мусобакалашаётган жамоалар кучлари нисбатига, балки моҳирлик билан амалга оширилган раҳбарликка ҳам боғлиқ (9, 77, 111, 146, 153). Куч жиҳатдан тенг бўлган жамоалар ёки ҳатто бирмунча кучли жамоа билан беллашувда мураббийнинг бошқариш ва танаффуслардан моҳирона фойдаланиш санъати кўп ҳолларда ўйин боришига ҳал этувчи таъсир кўрсатиши мумкин (88, 118, 120, 121). Пиклик спорт турларида тайёргарликни бошқариш жараёнининг самарадорлиги кўп жиҳатдан мураббийнинг спортчи функционал ҳолати тўғрисидаги тезкор ҳолисона маълумотларни тўғри таҳлил қила олиш малакасига боғлиқ (35, 59, 68, 105). Бу спортчилар тайёргарлигига фаол таъсир кўрсатишга (119), тез ва аниқ ечимларни топишга, самарали Ҳаракат қилишга имкон яратади (44, 86, 104, 128). Мураббийнинг талаб этилаётган ҳолатни эгаллаш ва зарур ҳаракатни бажариш учун ўқувчига ёрдам бера олиш малакаси спорт техникасига ўргатишда жуда зарурдир (12, 127). Бунда спортчида кинестетик, яъни мустақил бажариш пайтида намоён бўладиган сезгиларга яқин сезгилар асосида техника ҳақида тасаввур ҳосил бўлади. Ўқувчига бутун машкни бажариш пайтида ҳам ёрдам бериш мумкин. Масалан, акробатик сакрашда сакровчини учиш пайтида юкорига итариб юбориш. Бундай аралашиш фойдали бўлади, лекин ўқитувчидан Тегишли усуллар билан ёрдам бериш малакасини талаб этади (85, 126, 142). Мураккаб техникали спорт турларида машғулотлар ўқитувчи учун оғир вазиятда ўтади, чунки улар "ўкитувйилан махсус малакалар, педагогик ва ташкилотчилик кўникмаларини талаб қилади. Бунда яна гуруҳ ва ўқитувчи мунтазам ҳаракатда бўлиши, шунингдек ўқитувчи машғулотлар ўтказиладиган жойни танлаши Ва машғулот воситалари ҳамда услублари сингари машғулотлар учун жиҳозларни ўзгартириб туриши, спортчиларга нисбатан энг қулай жойларни танлаши, спорт техникасини яхши эгаллаган бўлиши лозим (128). Машқларни намойиш қилиш кўпгина спорт турларида ўргатишнинг негизи бўлиб ҳисобланади (29, 47, 90). Бажариш учун тавсия қилинаётган машқларни. н сек намойиш қилиш техникага ўргатишнинг бошлангич босқичида, яъни ўқувчининг кузатишлари ягона ахборот манбаи ҳисобланган Пайтила алоҳида аҳамиятга эга (82, 86, 138). Кузатиш орқали спорт техникасининг яхлит тасвирини ҳосил қилиш, ҳаракат қисмлари, уларни бажариш қийинчиликлари ва бошқалар ҳақида тушунчалар олиш мумкин (152) Мураббийнинг машқни намойиш қилиш ва тушунтириш малакалари спортчилар тайёргарлигининг тўрли босқичларида бир хил эмас. Хусусан, спорт такомиллашуви жараёнидаги тушунтириш малакаси истаган ўринишда бутунлигича ёки қисмларга бўлиб намойиш қилишдан устун туради. Шу билан бирга у ёки бу машқнинг нима учун ва қандай бажарилишини намойиш этиш йўли орқали моҳирона тушунтириб бериш ёш спортчиларда техникани эгаллаш жараёнини юқори даражага оширади (38, 54, 142). Боксла техник - тактик ҳаракатларга ўргатишда тушунтиришнинг муҳимлигини кўпгина муаллифлар таъкидлайдилар ва қиска, тушунарли, ифодали каби бир қатор талабларни ажратадилар (100, 123, 124). Ишора ёрдамида кўрсатиб бериш ўрганиш объекти ҳақида кўз орқали тушунча ҳосил қилиш учун кўлланилади. Ишора ёрдамида кўрсатиб беришнинг 3 хил тури ажратилади: табиий, тасвирий (кўргазмали қуролларни намойиш этиш) ва шартли (акустик ва чироқли намойиш) (124). Табиий кўрсатиб бериш энг кенг таркалган вариантлардан бўлиб, ҳар бир ЖТИ битирувчиси уни эгаллаган бўлиши шарт. Айнан шу нарса хихтисослик" Фанлари бўйича ҳамма дастурларнинг синов талабларида акс этган. Табиий кўрсатиб беришда қуйидагилар ажратилади: идеал кўрсатиш, мослаштирилган (соддалаштирилган, гуруҳ ёки шахс тайёргарлиги даражасига мувофиқлаштирилган) кўрсатиш, ишора ёрдамида кўрсатиш (кўпинча юқори малакали спортчиларда кўлланилади) ва илғор кўрсатиш (бунда шуғулланувчи намойиш қилаётган билан бирга усул бажаради) (124). Баъзи бир муаллифлар нотўғри кўрсатиб беришни ажратадилар, бунда шуғулланувчилар диққатини бир хилдаги хатоларга қаратиш учун атайлаб хатолар қилинади (123). Кўрсатиб беришда кўп сонли оддий ҳаракатлар ёки фазаларга ўқувчи диқкатини жалб қилиш ярамайди, балки энг асосийсини ажратиш зарур. А.А.Тер-Ованесяннинг таъкидлашича, қачонки ўқувчилар диққати спорт машқининг бевосита бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган камида бир-иккита қисмларига жалб қилинса, ҳақиқий кўрсатиб бериш самаралироқ бўлади (138) Кўрсатиб беришни ташкил этиш учун Шу нарсага эътибор қаратиш лозимки, шуғулланувчилар намойиш этилаётган ҳаракатни ёки унинг таркибини яхши кўришлари зарур (100, 122, 150). Бунинг учун ўкувчиларни шундай жойлаштириш керакки, намойиш этилаётган харакат кўриш учун энг қулай бўлган текисликда жойлашиши, бажарилаётган ҳаракат кенглиги ва кўриш учун қулай масофа ўртасидаги нисбат эса 1:3 бўлиши лозим (124, 138). Жисмоний машкларга ўргатиш жараёнида кўрсатиб бериш ҳамда Тушунтиришнинг муҳимлигини В.В.Белинович. (22) таъкидлаб, уларни кўргазмалиликни таъминлаш воситаси сифатида биргаликда кўриб чиқишни айтиб ўтган. В.В.Белинович ёзалики, кўртазмалилик тамойили кмашқларни намойиш қилиш, уларни тасвир орқали тушунтириш йўли билан таъминланади (22). Бироқ адабиётларда билимларни беришда кўрсатиб бериш ва тушунтириш нисбати ҳақида ягона фикр йўқ. Р.Мартенс (91) сўз кўрсатмасини рамз, кўз олдида гавдаланадиган тасвирлар воситаси, бажарилаётган ҳаракатнинг сўз модели, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, ҳаракат кўникмаларига ўргатишда жисмоний тарбия ўқитувчилари сўз оркали ифодалашдан кўра кўпроқ кўз орқали олинадиган сигналларга таянадилар, чунки ххҳаракатни тасвирлаш учун сўз бойлиги кам ва ифодасиз2 (91). Келтирилган маълумотлар И.Н.Решетень (114) ва А.А.Тер-Ованесян (138) тадқиқотлари натижалари билан фарқ қилади. А.А.Тер-Ованесян фикрича, сўз ва намойиш қилиш нисбати ўргатиш босқичига ҳамда шуғулланувчилар малакасига боғлиқ. Ўргатишнинг биринчи босқичида янги бошловчилар ва болалар билан олиб бориладиган машғулотларда юкори малакали спортчилар машғулотларига нисбатан кўрсатиб бериш катта ўрин эгаллайди (138). И.Н.Решетенъ (115) тадқиқотларининг кўрсатишича, такомиллаштириш босқичида тушунтириш малакасининг аҳамияти ҳаракатни, у қандай кўринишда бўлмасин, яхлит ёки қисмларга бўлинган ҳолда кўрсатиб бериш аҳамиятидан анча юқори. И.Н.Решетень ўз ишида шундай хулосага келади: мураккаб координацияли ҳаракат техникасини шакллантиришнинг бошланғич босқичларида мураббий ишида яхлит кўрсатиб бериш катта аҳамиятга эга. Спорт махорати ўсиши билан эса қисмларга бўлиб кўрсатиб бериш муҳим аҳамият касб этади. Лекин шуни таъкидлаш жоизки, Шшуғулланувчиларнинг спорт маҳорати ўсиши билан кўрсатиб беришга тааллукли бўлган малакалар аҳамияти аста-секин камайиб боради (115). Яккакураш турлари ва спорт ўйинларида мураббийнинг ўқувчи билан (боксда ясси қўлқоп ёки кўлқоплар билан, стол теннисида стол ёнида, киличбозликда қурол билан) индивидуал ишлаши ёрдамида ўргатиш ва техника – тактикани такомиллаштириш кенг қўлланилади (9, 30, 31, 40, 63, 155, 166, 167). Мураббий, шуғулланувчи билан бўлган муносабатда олинадиган бевосита сезгиларга асосланиб, муайян кўникмаларни эгаллашдаги камчиликлар тўғрисида янада тўғри кўрсатмалар бериши, энг қулай вазиятларни яратиши мумкин (147, 148). Бунинг учун мураббий шуғулланувчи билан ўзаро алоқаларни аста-секин мураккаблаштириб боришни, мусобақаларда мунтазам юзага келадиган вазиятларга мос бўлган тактик ҳолатларни яратишни билиши лозим. Шундай қилиб, индивидуал дарсда мураббий бир вақтнинг ўзида ўрганилаётган жанг қилиш воситалари техникасини спортчига сингдиришга ҳаракат қилаётган, шунингдек мақсадларни бажариш учун ўз ҳаракатлари билан шароитлар яратаётган ўкитувчи сифатида иштирок этади (13, 54,63). Хатоларни аниқлаш ва ўз вақтида уларни тузатиш мураббийлар маҳоратида алоҳида ўрин эгаллайди (8, 11, 56, 85, 132,136, 151). Айниқса, бошланғич поғонада хатоларни топиш, уларнинг юзага келиш сабабларини аниклаш, улар орасидан асосийларини излаш ва бартараф этиш Учун энг самарали усулларни танлаш муҳим ҳисобланади (9, 51, 120). Бунинг устига, ҳатто ўргатишнинг энг замонавий воситалари ва услублари ихтисослаштирилган ҳаракатларни эталлаш пайтида хато қилишдан бутунлай холи бўлиш имконини бермайди. Шунинг учун мураббий томонидан хатоларнинг аникланиши ва тузатилиши хеч қандай техник воситалар ўрнини боса олмайди (58, 118). Бироқ, шуғулланувчи томонидан қўйилаётган хатони кўра билиш малакаси нафақат педагог маҳоратига, балки кўп холларда кузатиш учун жойнинг тўғри танланганлигига боғлиқ (111, 121). Жисмоний тарбия ўқитувчиси ва спорт мураббийининг касб фаолиятини баҳолаётиб, шуни таъкидлаш жоизки, турли хил малакалар ўртасида маълум бир боғлиқлик мавжуд. Бу боғлиқлик кўп ҳолларда жуда муҳим хусусиятга эга бўлади. Шуни ҳисобга олиб, мутахассислар тайёргарлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишла шу нарсани эътиборга олиш лозимки, бир малаканинг намоён бўлиш даражаси бошқа малаканинг намоён бўлиш даражасига кисман баҳо бўлиб хизмат қилиши мумкин (97, 98, 99, 134, 140). Юқорида айтилган фикрларни таҳлил қилиш асосида шундай хулосага келиш мумкинки, мураббийнинг касб фаолияти таркибини эгаллаш жараёнини такомиллаштириш, педағогик маҳоратни шакллантириш учун, биринчи навбатда, танланган мутахассисликка оил билимлар, кўникмалар ва малакалар мазмунини, шунингдек умумий пелаготик тайёргарлик даражасига бўлган талабларни аниқлаш талаб қилинади. 1.3. Бокс мураббийи тайёргарлиги ва фаолиятининг ихтисослашганлиғи Техник - тактик такомиллаштиришни якка тартибда амалга ошириш зарурияти яккакураш спорти турларида тайёргарлик тизимининг хусусияти ҳисобланади. Бунда мураббийга, унинг кўникмалари ва малакаларига жуда катта талаблар кўйиладики, улар ўргатиш жараёнида мураббийнинг шуғулланувчилар билан мувофик равишда ўзаро алоқасини таъминлаши лозим (13, 36, 39, 40, 41, 42, 54, 63, 72, 155, 161). Яккакураш спорт турларида индивидуал дарсни қўллаш эгалланаётган мураккаб координацияли усулларнинг мазкур спорт турларига хос бўлган катта микдори ва ҳаракатлар тезкорлиги ҳамла аниқлиги Хусусиятлари, шунингдек Турли рақиблар билан яккама-якка олишиш шароитларига уларни кўчириш қийинчиликлари билан тушунтирилади (20, 61, 67, 109, 162). Ёш спортчиларни тайёрлашда, деярли биринчи разрядга эришилганда мураккаблаштирилган билимларни жуфтлик машқлари шароитида эгаллаш ётарлича самарали бўлмайди (32, 67). Шунинг учун спортчилар малакаси канча юқори бўлса, улар индивидуал техник – тактик такомиллашувга шунча муҳтож бўладилар. Бундай такомиллаштириш мураббий томонидан моделлаштирилади ва шШўғулланувчи ўқувчи билан бевосита алоқада бўлиш вазиятларини кўллаган ҳолда амалга оширилади. Индивидуал дарсда мураббий рақиб билан энг қулай масофада туриб ўзаро алоқани ташкил қилиш имкониятига эга бўлади (13, 40, 54, 61). Шундай қилиб, индивидуал дарсда мураббий бир вактнинг ўзида ҳам ўқитувчи, ҳам шуғулланувчиларни техник – тактик жиҳатдан такомиллаштириш максадида ўз ҳаракатлари билан турли хил вазиятларни яратувчи рақиб сифатида қатнашади (36, 41, 72, 109). Мураббий бундай дарсда фақатгина шуғулланувчи ҳаракатлари, уларнинг фазали ва якуний ҳолатларини мунтазам назорат қилибгина қолмай, балки зарур ҳолларда машқ бошланиши ва якунини осонлаштириш ёки қийинлаштириш, масофани, ҳаракатлар кенглиги ва тезлигини ўзгартириш имкониятига эга бўлади (13, 40, 72). Индивидуал дарс маълум бир маънода аниқ ифодаланган ижодий меҳнат шакли сифатида намоён бўлади. Бунда мураббий билан шуғулланувчи биргаликда, машғулотни ташкил қилишнинг бошқа усулларига нисбатан, ўрганилаётган материал даражасини жуда тез ўзгартиришга эришадилар (67). Индивидуал дарс оркали ҳам вақт, ҳам мураббий ва шуғулланувчининг ҳаракат хусусиятига кўра спортчиларни ўргатиш, такомиллаштириш, тарбиялашнинг турли хил педагогик вазифаларини кўпинча комплекс ҳолда ҳал қилишга эришилади (8, 36, 40, 42, 61). Техник - тактик такомиллаштириш вазифаларини амалга оширишда индивидуал дарсда кўлланиладиган воситалар ва услубларнинг амал қилиши кўпгина услубий таркибларга боғлиқ. Улар орасида мураббий ҳаракатлари техникаси, унинг аниқ реакция қилиши, оптимал масофа ва қўллар ҳамда гавда ҳолатига, яъни спортчи тайёргарлиги даражасини тавсифловчи ҳамма элементларга риоя қилиши муҳим ўрин эгаллайди (8, 123). Яккакураш спорти турларида муваффақиятли ўргатиш кўп жиҳатдан мураббийнинг педагогик маҳоратига боғлиқ, у эса билимлар, кўникмалар ва махсус малакалардан ҳосил бўлади. Булар ёрдамида мураббий, шуғулланувчига таъсир кўрсатаётиб, техника ва тактиканинг берилиши, мустаҳкамланиши ҳамда. Такомиллаштирилишини таъминлайди, бунда шуғулланувчининг фаол ҳаракат қилишига эришади, мухим сифатларини тарбиялайди ва унинг функционал тайёргарлигини таъминлайди (8, 54, 61, 72, 164). Яккакурашчиларни индивидуал ўргатишда мураббий томонидан кўлланиладиган махсус кўникмаларга қуйидагилар киради: турли хилдаги рақиблар учун усуллар ва ҳаракатларни намойиш қилиш; тайёрлов, ҳужум ва ҳимоя ҳаракатлари ҳамда уларнинг бирикмаларини бажариш; айрим ҳаракатлар ёки ўларнинг комбинацияларини маълум бир ёки мумкин бўлган кетма-кетликда шуғулланувчи томонидан ҳал қилиниши ўчун турли хил вазиятларни яратиш (13, 36, 95). Мураббийнинг шуғулланувчи билан ўзаро алоқаларига асосланган кўпгина ҳолатлар техникани ривожлантириш вазифаларини ҳал этишдаги каби ҳаракатларни қўллаш шароитларини яратишда ҳам жуфтлик машкларида қийинлашган, чунки рақиб машқлар бўйича кўпроқ қаршилик кўрсатишга ўргатилган. Унга шунингдек олишувда ўз ҳаракатлари билан яккакураш тавсифларини оптималлаштириш учун маълум бир билимлар ва махсус хизмат кўрсатиш тажрибаси зарур (8, 109). Мураббий ўзининг тайёрлов ва ҳимоя харакатлари билан ўрта ва узоқ масофаларни алмаштирган ҳолда, бошланғич ва якуний ҳолатларни ўзгартириб, турли хил вазиятларни юзага келтиради (13, 31, 123). Боксчиларни тренировка қилдириш амалиётида уларни индивидуал ўргатиш ва ясси кўлқопда ёки қўлқопларда мураббий билан ишлаш жараёнида такомиллаштириш қабул қилинган. Бу шунга боғлиқки, гуруҳ бўлиб ўргатишда техникани эгаллаш учун қулай шароитларнинг яратилиши, ҳамма шуғулланувчиларнинг мураббий томонидан бир хил кузатилишида камчиликларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Асосийси эса шундаки, гуруҳ бўлиб ўргатишда мураббий усулни бажариш техникасини эгаллаш жараёнини старлича бошқара олмайди (32, 54). Мураббий боксчи билан бевосита ишлашида усулларнинг бажарилиш сифатини тез баҳолашга асосланиб, муайян кўникмаларни эгаллашдаги камчиликлар тўғрисида энг аник, кўрсатмаларни бера олиши мўмкин. Агар мураббий боксчини бевосита қўлқопларда ўргатса, янада самаралироқ бўлади. Лекин бу катга спортда ўз фаолиятини яқинда Тамомлаган нисбатан ёш мураббий учун рухсат этиладиган услубиятдир. Кўпгина ҳолларда боксда индивидуал ўргатиш шуғулланувчилар ҳаракатлари шиддатини бошкарадиган бир қатор шартларга риоя қилишни талаб этади; ясси кўлқопни кўллаш, мураббий ёши ва унинг ҳаракатчанлигини ҳисобга олиш. Боксчи техникасини ва тактикасини муваффақиятли такомиллаштириш бутунлай унинг руҳий сифатлари ва махсус сезгилари — масофани ҳис қилиш, рингда ўзини тутиш, гавда ҳолати ва ҳаракат эркинлигини ҳис қилиш, зарбани ҳис қилиш, вакт, фикрлаш, рёакция тезлигини ҳис қилишнинг ривожланганлик даражасига боғлиқ. Бу сифатлар махсус педагогик таъсир кўрсатиш йўли орқали тренировка жараёнида шаклланади (20, 32, 54, 144). Мураббий, ясси қўлқоп билан машқ кқўллаётиб, боксчини зарба ёки бир қанча зарбалар бериш учун буйруқ бўлиб хизмат қиладиган маълум бир холатларга қўяди, ясси қўлқоп билан рақиб зарбаларига ўхшаш ишора қилади, уларга спортчи ҳимоялар (ёки ҳимоядан кейин карши зарбалар) билан жавоб қайтариши лозим. Боксчи аввал ясси кқўлкопга бир неча зарбалар бериб, сўнгра мураббий буйруги бўйича масофани кескин ўзгартирган ҳолда ҳимояга ўтиб ва шундан кейин яна зарбалар бериб бажариладиган машклар энг самарали ҳисобланади. Мураббий спортчиларда реёакция тезлигини ривожлантираётиб, уларда буйруқларни (кўрсатиб беришлар, зарбалар, очилишлар ва ҳ.к.) ажратишга бўлган кўрсатмаларни ҳосил қилади; машқларни бажариш давомида тўсатдан ўзгарадиган шароитларни яратади (боксчилар максимал тез ҳаракат қилиб, уларга бир зумда жавоб қайтаришлари лозим); нотўғри координация ёки рақиб мавқеидан кўрқиш, зарба ўтказиб юборишдан ҳадиксираш, ортикча ҳаяжонланиш орқали юзага келган ҳаракатлардаги зўриқиш ва сиқилишни енгиб ўтишга ёрлам беради; ўз сезгирлигини (вақт ва рақибгача бўлган масофага қараб) назорат қилишни ўргатади; спортчиларда реакциия қилиш мувофиқлиги тўғрисидаги аниқ тасаввурларни ҳосил қилади. 1.3.1. Бокс тренировкасида спортчилар ҳаракат реакцияларини ихтисослаштириш услубияти Мураббийнинг махсус малакалари нафақат ҳаракатланишларни, балки турли хил жанговар вазиятларни яратиш малакасини ҳам ўз ичига олади (8,33, 141). Спортчилар реакцияларини ихтисослаштиришга қаратилган машкдар мураббий маҳоратига жуда катта талаблар қўяди (37, 61,149). Бунда ҳаракатларни таҳлил қилишда турли ҳаракат реакциялари: содда, табақали ва дизъектив, шунингдек антиципик ва тормозланиш реакцияларининг намоён бўлиш тавсифлари мустақил аҳамиятга эга (37, 61, 67, 87, 90). Бундай реакипияларни янада яхши шакллантириш учун мураббий амал қилиши зарур бўлган кетма-кетлик усуллари мутахассислар томонидан ёритилган. Шу нарса таъкидланадики, аввал оддий реакпияларни намоён қилишни талаб этадиган машқлар ўрин олиши лозим. Сўнгра мураббий дизъектив реакцияларни (танлаб ҳаракатланишлар) ва кейинчалик табақали реакцияларни (биридан иккинчисига ўтиш оркали ҳаракатланишлар) намоён қилишни талаб этадиган машқларга ўтади. Ўз навбатида вақт - маконда ўзгарувчанликни такомиллаштириш бир вақтнинг ўзида олиб борилиши ёки айтиб ўтилган реакция турларининг хар биридан кейин келиши лозим (67). Спортчилар реакцияларини бундай кетма-кетликда ихтисослаштиришни В.Келлер ва Д.Тишлер ҳар бир янги ҳаракатни эгаллаш пайтида ҳамда Узок вактли танаффусдан, машкланганлик Пасайгандан сўнг ва йирик мусобақаларда қатнашгандан кейин Тикланиш даврида спортчининг жанговар воситаларини синовдан ўтказиш пайтида амалга оширишни мураббийлар учун таклиф киладилар (67, 141). Ҳозирги пайтда махсус адабиётларда боксчилар реакцияларини ихтисослаштиришга қаратилган машкларни кўшимча ўрганиш, жанг шароитларига яқинлаштирилган вазиятларда реакция қилишнинг ҳар хил турларини амалга ошириш хусусияти ҳакидаги мураббий тасаввурларини шакллантириш зарур эканлиги таъкидланади (37, 66, 149). Реакция қилишни ихтисослаштиришга асосланган қобилиятларни ривожлантириш йЙўли орқали усуллар ва ҳаракатларни такомиллаштиришга каратилган воситалар хамда услубиятларни амалга ошириш даражаси мураббийнинг индивидуал дарсдаги ҳаракатлари билан аниқланади (8, 31, 37). Ушбу холат сабабли мураббийга спортчида ҳужум қилиш жойларини ажрата олиш ва зарба бериш қобилиятларини такомиллаштириш таклиф қилинади. Ҳаракатларни куйидаги кетма-кетликда такомиллаштириш тавсия этилади; ҳужумлар, қарши ҳужумлар, жавоблар, қарши жавоблар (33, 141). Бунда мураббий, бокс бўйича индивидуал дарс ўтказаётиб, нафакат кўз билан кабул қилинадиган, балки тактик буйруқларни ҳам кўллаши лозим (67, 149). Спортчиларнинг ушбу қобилиятини такомиллаштиришни бошлаётиб, мураббий спортчининг гавданинг маълум бир қисмига зарба бериши учун буйруқларни атайлаб кучайтиради. Мураббий, маълум бир ҳужумларнинг кўлланилишини ўзгартира туриб, спортчининг ҳимоя ҳаракатларини хамда мураккаб муаммоли вазифаларни олдиндан белгилаб беради. Масалан, турли жойларга хужум қилишнинг битта турини бажараётиб, мураббий спортчи вазифасини бирмунча енгиллаштиради, турли хилдаги ҳужумларни уларнинг йўналишини ихтиёрий ўзгартирган ҳолда бажариш эса вазифани кийинлаштиради (66, 141). Тайёрлов ҳаракатлари ва ҳужум ҳаракатларини фарқ қилиш кобилиятларини ривожлантириш усдубиятини кўраётиб, ЮТ.Смоляков ва Д.А.Тишлер шундай хулосаға келадиларки, тайёрлов ҳаракатлари ва ҳужум ҳаракатларини фарқ қилиш, шунингдек оддий ва мураккаб ҳаракатларни фарклаш ҳамда уларга қаршилик кўрсатиш усулларини танлаш рақиб ҳаракатларининг вақт -– макон параметрларини аниқ баҳолаш билан боғлиқ (141). Шунингдек мураббий томонидан қўлланиладиган дастлабки буйруқлар ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Бунда боксчи жанговар шароитларда мазкур вазифани ҳал қилишда мана шу буйруқларга таяниши мумкин. Бокс бўйича индивидуал дарс олиб боришда асосий ҳужумдан такрорийсига ўтишнинг турли усулларини такомиллаштириш муҳим ўрин эгаллайди. Мураббий спортчини ҳужумнинг бир туридан иккинчисига ўтишга ўргатиш учун типик машқларни эгаллаган бўлиши зарур (61, 136, 149). Масалан, мураббий спортчини ҳужумни қисқартиришга ва жавоб ҳужумидан карши ҳужумга ўтишга мажбур қила туриб, тез ва барвақт чекинишларни бажаради. Бошка ҳолларда эса мураббий спортчи ҳужумиға финтлар билан қарши ҳужум бажаради ва шу билан спортчида олдинга ҳаракатланишни тўхтатиш ҳамда аввалроқ зарба беришни бажариш реакциясини юзага келтиради. Ҳимоядан ҳужум килишга ўтишни такомиллаштираётиб, тренеёр қисқа масофага яқинлашишларни амалга оширали ва спортчига аввал ҳимоядан қайта ҳимояга, сўнгра эса карши ҳужумга ўтишни таклиф этади (66). Спортчи ҳаракатларининг вазиятли параметрларини мураббий шахсий яқинлашиш масофаси ва тезлиги ҳамда спортчига ҳужум қилиш усулларини тўсатдан ўзгартирган ҳолда такомиллаштиради (31, 37). Турли хил тўсқинликларга бўлган мустаҳкамликни шакллантиришга қаратилган мураббийнинг махсус ҳаракатлари ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Бундай чалғитишларга қуйидагилар киради; гавдани буришлар, оғишлар, ҳақиқий техникани атайлаб бузган ҳолда ҳаракатланишлар, ҳужум давомида оёклар ҳаракатидан келиб чиқадиган товушлар, ён томонларга ва бош, гавда билан олдинга тебранишлар ва бошқалар (67, 136, 149). Мураббий ўз вақтида ва кечиктириб бажариладиган ҳимоллар, карши ҳимоялар, карши ҳужумларни алмаштириб амалга оширишдан ташқари, турли вақт ичида давом этадиган, силтаниб, ортиқча узунлик, тўхталишлар, ўта катта ҳаракат кенглиги, финтлар билан бажариладиган ҳужумларни қўллаган ҳолда асосий чалғитишларни юзага келтиради. Спортчи реакциясини ихтисослаштиришга каратилган машқларда мураббий ҳаракатлари тезлиги дастлаб паст бўлиши лозим сўнгра спортчи малакаси ошиши билан мураббий ҳаракатлари янада ихчам ва тез бўлади (37, 61). Айрим нашрларда (31, 33, 54), спортчиларда рефлекторли тўсикларга бўлган мустаҳкамликни такомиллаштириш зарурияти таъкидланишига қарамасдан, мураббийнинг мазкур малакани шакллантиришга қаратилган ҳаракатлари қаторига тайёргарликнинг бошқа таркибий қисмлари, масалан, кутилмаган чекинишлар ва яқинлашишлар, чекинишлар масофаси ва тезлигини ўзғартиришга қаратилган ҳаракатлар киритилади (141, 149). Шундай қилиб, спортчи реакцияларини ихтисослаштиришга йўналтирилган машқларни муваффақиятли эгаллаш учун мураббий спортчи билан ўзаро алоқа қилишнинг бир қатор усулларини ҳамда ҳаракатланиш усулларидан фойдаланишни эгаллаб олиши зарур. Бунда спортчи реакцияларини ихтисослаштириш жараёни муваффақияти кўп жиҳатдан мураббий томонидан кўлланиладиган турли хилдаги машклар ўртасидаги сон нисбатларига боғлиқ. Тадқиқотлар учун танланган муаммо бўйича адабиёт манбаларининг келтирилган таҳлили натижасида шундай хулосага келиш мумкинки, боксда ясси қўлқоп билан индивидуал дарс олиб боришда мураббийнинг ҳаракатлари боксчи мусобақа фаолияти хусусиятига мувофиқ педагогик вазифаларни ҳал этиш учун хос бўлган хусусиятларига эга. Шу билан бирга бокс бўйича индивидуал дарсдаги мураббийнинг касб фаолияти таърифи чекланган ва фақатгина тажрибани умумлаштириш асосида ёритилган. Айнан шу нарса бокс мутахассислари педагогик фаолиятининг мазкур соҳасини илмий асослаш ҳамда уни такомиллаштириш услубиятини ишлаб чиқиш учун максадли тадқиқотларни ташкил килиш зарур эканлигидан далолат беради. II БОБ. ТАДҚИҚОТ МАҚСАДИ, ВАЗИФАЛАРИ, УСЛУБЛАРИ ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 2.1. Тадқиқот мақсади ва вазифалари Илмий ишнинг максади Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари, малака ошириш факултетлари ва Республика Олимпия ўринбосарлари коллежларининг бокс ихтисослиги бўлинмаларида мазкур спорт тури бўйича мутахассислар тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш йўлларини аниқлаш ҳамда асослаб беришдан иборат. Фараз асосида шундай тахмин ётцики, бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги ҳаракатлари таркиби, бокс дарсида ҳаракатларни қўллаш ҳажмлари, бокс мураббийининг ясси кўлкопда индивидуал дарс олиб боришдаги махсус малакаларини шакллантириш услубиятини илмий-тажриба ёрдамида ишлаб чиқиш жисмоний тарбия институтида ушбу соҳа мутахассисларини тайёрлаш жараёнини янада такомиллаштиришга асос бўлади. Тадқиқотлар давомида қуйидаги вазифалар ҳал этилди: 1. Турли тоифадаги бокс мураббийларининг ясси кқўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги шахсий тажрибаларини умумлаштириш. 2. Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг ҳаракатлари таркибини аниқлаш. 3. Ясси кўлқопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг ҳаракатларини тизимлаштириш. 4. Ясси қўлкопда индивидуал дарс олиб боришда бокс мураббийининг махсус малакаларини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган услубият самарадорлигини тажрибада асослаб бериш. 2.2. Тадқиқот услублари ва уни ташкил этиш Мазкур тадқиқотлар олдига кўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида куйидаги тадқиқот услубларидан фойдаланилди: 1. Илмий – услубий адабиётлар таҳлили ва илғор тажрибаларни умумлаштириш 2. Анкета сўрови 3. Педагогик кузатишлар 4. Эксперт баҳолаш услублари 5. Педагогик тажриба б. Математик - статистика услублари 2.2.1. Илмий – услубий адабиётларни таҳлил қилиш ва илғор тажрибаларни умумлаштириш Илмий - услубий адабиётлар таҳлили ўрганилаётган масаланинг аҳволини аниқлаш, назарий асосларнинг амалиётдаги холатга мувофиқлигини аниқлаш ва бокс бўйича етакчи мутахассислар ҳамда мураббийларнинг илғор тажрибасини умумлаштириш мақсадида бажарилди. Ҳаммаси бўлиб 167 адабиёт, шу қаторда 14 хорижий муаллифларнинг ишлари ўрганиб чиқилди. 2.2.2. Анкета сўрови Анкета сўрови етакчи мутахассисларнинг қуйидаги масалалар бўйича фикрларини ўрганиш мақсадида ўтказилди: - ясси кқўлқопда олиб бориладиган индивидуал дарснинг боксчиларни тайёрлаш тизимидаги ўрни; - ҳафталик микроциклларда ясси кКўлқопда индивидуал дарсни қўллаш ҳажмлари; – индивидуал дарсда ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларини такомиллаштириш пайтида ҳаракатлар ҳажми. Бунлан ташкари, савол-жавоблардан фойдаланиб, ясси кўлқопда индивидуал дарс олиб боришда мураббий ва спортчининг типик усуллари ва жанговар ҳаракатлари аникланди. Анкеталар намунаси 1- иловада келтирилган. Эксперт баҳолаш услуби Ушбу ишда жисмоний тарбия институти талабаларида индивидуал дарс олиб бориш жараёнида шаклланган махсус малакаларни баҳолаш учун тажриба-синов ўтказилди. Эксперт гуруҳи 5 кишидан иборат юқори малакали мутахассислардан ташкил топди. Баҳолаш шахсий фикр билдириш услуби билан амалга оширилди. Бунда синовчилар фикрларининг мувофиқлик даражасини гуруҳли баҳолаш учун конкордация козффициенти (W) қўлланилди. У бизнинг тадқиқотларимизда жуда юқори, яъни 0,803 тенг бўлди ва ишончлидир (Р <0,01). Бу синовчиларнинг фикрлари қонуний бир-бирига мувофиқлигидан дарак беради. Тажрибани тайёрлаш ва ўтказишда квалиметриянинг асосий ғояларига мувофиқ ҳолда олинаётган маълумотларнинг холислигини ошириш учун ҳамма зарур талабларга риоя қилинди (27). Педагогик тажриба Педагогик тажриба бокс мураббийининг ясси кўлқопда индивидуал дарё олиб боришдаги махсус малакаларини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган услубияг самарадорлигини аниқлаш максадида ўтказилди. Тажриба қуйидаги босқичларда ўтказилди. 1 босқич – 2022-2023 ярим йиллигини ўз ичига олди ва бу даврда амалга оширилган педагогик кузатишлар натижасида бокс мураббийининг ясси қўлқойда индивидуал дарс олиб боришдаги ҳаракатлар таркиби ва қанака усул турларидан фойдаланиш хусусиятлари ҳақида маълумотлар олинди. Мураббийларнинг ҳаракатланишларини кузатиш Андижон шаҳрининг бокс мактаби ва Ўзбекистон терма жамоасининг юқори малақали боксчилари ўқув-тренировка машғулотлари жараёнида ўтказилди. 2 босқичда педагогик тажриба ўтказилди. Тажрибада Андижон давлат университетининг бакалавриат йўналишидаги спорт фаолияти бокс ихтисослиги бўйича 2 босқич талабалари иштирок этди. Тажриба 2023 йил декабр ойидан 2023 йил март ойигача ўтказилди ва унда иштирок этган талабаларнинг умумий сони 34 та эди. Назорат гуруҳини 12 та талаба ташкил этди ва ўқитиш анъанавий услубият бўйича олиб борилди. Тажриба гуруҳида 13 та талаба иштирок этиб, уларнинг ўқитиш ишлаб чиқилган дастурга мувофиқ ва махсус услубият бўйича, кейинчалик назорат қилиш билан олиб борилди. Кейинги босқичга мураббийлик фаолиятига тўлиқ ҳажмда касб-педагогик тайёргарликдан ўтган 9 кишидан иборат талабалари тадқиқотга жалб қилинди. Ушбу таъкидловчи тажриба 2023 йил апрел ойида ўтказилди ва унинг максади ясси кўлқопда индивидуал дарс олиб боришда мураббийнинг турли ҳаракатларни бажариш малакаларини эгаллаши юзасидан ишлаб чиқилган услубият самарадорлигини аниқлаш ва ЖТИда умумий қабул килинган ўқитиш услубияти билан таққослашлан иборат эди. Назорат ва тажриба туруҳларида ўқув машғулотлари сони бир хил -14 тадан эди. Бу ҳар бир гурухда 28 ўқув соатини ташкил қилди, шу жумладан 3 та маъруза, 2 семинар ва 9 услубий машғулотлар. Назорат ва тажриба гуруҳларида ўқитиш 10 йилдан ортиқ меҳнат, шу каторда мураббийлик стажига эга бўлган ўкитувчилар томонидан амалга оширилди. Назорат ва тажриба гуруҳининг бир хиллиги тегишли равишда имтиҳон натижаларига кўра жамлаш орқали таъминланди. Талабаларнинг дастурнинг ўрганилаётган бўлими бўйича тайёргарлик даражаси уларни дастлабки текшириш йўли оркали аниқланди. Бу талабаларнинг дастлабки ҳолатларини таққослаш ва ўқитишнинг анъанавий ҳамда тажриба услубиятининг таъсир этиш самарадорлигини баҳолаш имконини берди. Шакллантирувчи тажриба натижаларини назорат қилиш услубияти шундан иборат эдики, талабалар олдига бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги бир хил таркибга эга бўлган касб малакаларини аниклаш билан боғлиқ бўлган малакаларнинг шаклланганлигини аниқлашга каратилган вазифалар қўйилди. Махсус малакалар орасида мураббий билан ясси қўлкопда индивидуал дарс олиб бориш мазмунига тааллуқли бўлган асосий бўлимлар ажратилди. Улар ҳаракатлар ва вазифаларнинг тактик моҳиятини эгаллашни, ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб бориш вазифаларига мувофиқ равишда мураббий хамда спортчи ҳаракатлари тўғрисида таассурот ҳосил қилишни ўз ичига олади. Мураббий томонидан турли хил тайёрлов, ҳужум ва ҳимояланиш ҳаракатлари турларини қўллаш хусусиятлари билан боғлиқ бўлган назарий тайёргарликка талаблар ишлаб чиқилди. Умумий ҳисобда 30 та анкета ва 1240 та жавоб тахлил қилинди. Анкета савол-жавобида тез учраб турадиган ҳаракат турлари ёки бир хил вазиятлар берилган. Уларга мувофиқ ҳолда талаба мураббий ёки спортчининг мос ҳаракатларини ёзиши лозим. Билим даражаси тўғри жавоблар сонига қараб, ишлаб чиқилган рейтинг назоратга мувофиқ аниқланди: аъло - саволларнинг умумий сонидан 80-100% га тўғри жавоб берилган; яхши – саволларнинг умумий сонидан 60-80% га тўғри жавоб берилган; кониқарли – саволларнинг умумий сонидан 50-60% га тўғри жавоб берилган; қониқарсиз – саволларнинг умумий сонидан 50% дан камига тўғри жавоб берилган. Тайёрлов, ҳужум ва ҳимояланиш хусусиятларига эга бўлган турли хилдаги ҳаракатларни қўллаш малакаси бир қатор махсус тестлардан фойдаланиш йўли билан аникланди. Текширув давомида талабага (синалувчига) муайян вазифа тушунтирилди. Мазкур вазифа талабанинг жавоб ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида турли хилдаги ҳаракатларни кўрсата олиш малакасидан иборат эди. Текширув жараёнида синалувчилар ўқувчи ва мураббий сифатида қатнашдилар. Синалувчиларга 14 та уриниш (имконият) берилди, бу мураббий ҳаракатларининг бир хилдаги усуллари сонидан анча юқори. Айнан шу нарса ҳар бир ҳаракат турларини бажариш учун хос бўлган бир хилдаги хатоларни аниқлашга имкон берди. Махсус малакаларни эгаллаш даражаси эксперт баҳолаш услубиятини қўллаш йўли билан аниқланди. Балларда баҳолаш АДУда қабул қилинган рейтинг назорат тамойилига кўра амалга оширилди. Эксперт комиссияси таркибига АДУ ЖМНМ кафедрасининг бешта ўқитувчиси киритилди (битта доцент, тўртта катта ўқитувчи). Улар текширилаётган талабаларнинг ҳаракатларини мустақил баҳолаб бордилар, шундан сўнг жамоанинг эксперт баҳоси аниқланди. Синалувчилар ҳаракатлари қуйидаги тартиб бўйича баҳоланди: — аъло - ҳаракатларни тўппа-тўғри бажариш; — яхши – ҳаракатларни кичик хатолар билан бажариш; —қониқарли - ҳаракатларни катта хатолар билан бажариш; —қониқарсиз – ҳаракатларнинг бажарилмаганлиги. Ушбу тадқиқотнинг якуний босқичида боксчиларни ўқитиш ва техник-тактик маҳоратини такомиллаштириш жараёнида бокс мураббийининг ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришдаги ҳаракат турлари таркибининг талабалар томонидан эгалланганлиги аникланди. Тестлаш ўша таркибдаги комиссия томонидан эксперт баҳолаш ёрдамида амалга оширилди. Талабаларга қуйидаги воситалар ва услублардан албатта фойдаланган ҳолда ясси кўлқопда индивидуал дарс олиб бориш таклиф этилди: 1) реакция қилишни ихтисослаштиришда ҳаракатларнинг муқобил турларини уйғунлаштириш; 2) тайёрлов хусусиятига эга бўлган ҳаракат турларига ўргатиш ва такомиллаштиришга эътибор қаратган ҳолда вазиятларни моделлаштириш; 3) ҳужум хусусиятига эга бўлган ҳаракат турларига ўргатиш ва такомиллаштиришга эътибор қаратган ҳолда вазиятларни моделлаштириш; 4) ҳимояланиш хусусиятига эга бўлган ҳаракат турларига ўргатиш ва такомиллаштиришга эътиборни қаратган ҳолда вазиятларни моделлаштириш. Турли хусусиятдаги ҳаракат турлари таркибини муносиб қўллаш даражаси уларнинг сони ва тўғри бажарилиши билан баҳоланди: - аъло - ҳаракатларнинг умумий сонидан 80-100% тўғри бажарилган; - яхши - ҳаракатларнинг умумий сонидан 60-80% тўғри бажарилган; - қониқарли - ҳаракатларнинг умумий сонидан 50-60% тўғри бажарилган; - қониқарсиз – ҳаракатларнинг 50% дан ками тўғри бажарилган. Математик – статистика услублари Тажриба маълумотларини ишлаб чиқиш ва таҳлил этиш учун педагогикада умумий қабул қилинган математик – статистика услублари қўлланилди. Қуйидаги статистика кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилди: ўртача арифметик (Х), ўртача квадрат оғишлар (8), вариация козффициенти (V%). Педагогик тажриба натижаларини математика жиҳатдан ишлаб чиқиш ўлчаш тартиби даражасида амалга оширилди. Шу сабабли ушбу ишда нопараметрик статистика услублари қўлланилди. Бу услублар ишлаб чиқишни тўғри бажаришга ва сифат кўрсаткичлари билан ишланда маълумотларни (фактларни) тўғри талқин қилишга имкон беради. Текширилаётган гуруҳлардаги танланган ўртача кўрсаткичлар фарклари ишончлилигини баҳолаш учун Уайт Т мезони қўлланилди. Ушбу мезон жуфт-жуфт бўлиб боғланмаган вариантли танланмаларни таққослаш учун айтарли даражада оддий мезон ҳисобланади. Жуфт-жуфт бўлиб бир-бирига боғланган вариантли танланмалар тенглиги белгилар мезони ёрдамида текширилди.

Download 189.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling