Бокс мурабийининг индивидуал дарс олиб бориш жараёнидаги махсус малакаларини шакиллантириш


III БОКС. МУРАББИЙИНИНГ ЯССИ ҚЎЛҚОПДА ИНДИВИДУАЛ ДАРС ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИДАГИ МАЛАКАЛАРИ


Download 189.06 Kb.
bet2/12
Sana24.06.2023
Hajmi189.06 Kb.
#1653215
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
38.Shodilbekov Nodirj - Tayyor - Кирил

III БОКС. МУРАББИЙИНИНГ ЯССИ ҚЎЛҚОПДА ИНДИВИДУАЛ ДАРС ОЛИБ БОРИШ ЖАРАЁНИДАГИ МАЛАКАЛАРИ


3.1. Ясси қўлқопда индивидуал дарс олиб боришда
мураббийнинг ҳаракатлари таркиби

Юқори малакали спортчини тарбиялаш – бу мураккаб ҳамда кўп меҳнат талаб этиладиган жараён бўлиб, юқори спорт натижаларига эришиш учун оқилона техникани эгаллаш ва уни силжиб юришларда мустаҳкамлаш биринчи даражали аҳамиятга эга.


Рингда бўлиб ўтаётган олишувда вазият тўхтовсиз ўзгариб туради, жанговар фаолиятнинг ўзгарувчан шароитла-рида спорт ҳаракатларининг ҳар хил вариатлилиги, ҳар хил турлари-нинг қўлланилиши унга хосдир. Бундай шароит-ларда зарур натижаларга эришиш учун боксчи катта ҳажмдаги усуллар тўпламини ҳамда техника усулларини эгаллаган бўлиши лозим.
Бокс техникасининг ривожланиши уларнинг янги вариантлари, усуллари ва услубларининг бажарилишини шакллантириш, уларнинг умумий сонини ўзгартириш ҳамда мусобақа фаолиятида қўллаш суръати билан ифодаланади.
Бокс техникасига ўргатишнинг асосий услубий усуллари сифатида қатор мутахассис олимлар бир нечта турларни тавсия этадилар, улар орасида боксчининг ясси қўлқопда ишлаётган мураббий билан ишлаш пайтида усулни индивидуал эгаллашига катта аҳамият берилади.
Муайян ўқув-машғулот вазифаларига мувофиқ равишда жанговар (мусобақа) вазиятларни моделлаштириш малакаси бокс мураббийи фаолиятининг ўзига хос махсус хусусияти ҳисобланади. Бунда бокс мураббийининг ҳаракат фаолияти операциялар таркибининг чекланганлиги билан тавсиф-ланади.
Юқори малакали спортчилар билан мураббийнинг ясси қўлқопда индивидуал ишлашидаги ҳаракатлар таркиби ва йўналиши учта ўзига хос таркибдан иборат, яъни улар қаторида: 1 – тайёрлов ҳаракатлари; 2 – ҳужум ҳаракатлари; 3 – ҳимояланиш ҳаракатлари ўрин эгаллайди (23-расм).
Мураббийнинг индивидуал дарсда боксчи билан олиб борадиган иши кўп жиҳатдан ҳужум ҳаракатларини такомиллаштиришга қаратилган. У ҳар хил турдаги ҳаракатларни қўллашнинг умумий ҳажмидан ўртача 53,5% ни ташкил этади.
Бунинг сабаби боксчининг мусобақа фаолияти самара-дорлиги, биринчи навбатда, фаол ҳужум ҳаракатлари билан белгиланади.
Индивидуал дарсда боксчиларда тайёрлов ва ҳимояла-ниш ҳаракатлари ҳажмларида тафовут йўқ. Бу шунга боғлиқки, ушбу ҳаракатларнинг боксчилар мусобақа фаолиятидаги аҳамияти тахминан бир хил. Мураббийнинг ясси қўлқопда индивидуал дарсда боксчининг тайёрлов ҳаракат-ларини такомиллаштиришга қаратилган ҳаракатлари 24,9% ни ташкил этади. Шу билан бир қаторда спортчининг мураббий фаолиятига қараб бажарган ҳимояланиш ҳаракат-лари ҳажми 21,6% ни ташкил қилади.
Таъкидлаш жоизки, мусобақа фаолиятида боксчилар-нинг ҳимояланиш ҳаракатлари катта аҳамиятга эга. Бироқ мураббий томонидан бажариладиган ҳаракат операциялари-нинг чекланган ҳажми мусобақа вазиятини тўлиқ модел-лаштиришга имкон бермайди, бунинг натижасида ушбу ҳаракатлар кам миқдорда қўлланилади. Тайёрлов ҳаракатла-рининг ҳимояланиш ҳаракатлари ҳажмларидан устунлиги шундаки, ҳужум воситаларининг самарадорлиги ҳужумдан аввал келадиган ҳаракатлар билан ўзаро боғлиқ.

23-расм. Мураббий билан ясси қўлқопда индивидуал дарсда юқори малакали боксчилар томонидан ҳар хил ҳаракатларнинг қўлланиш ҳажмлари
Изоҳ: 1 - тайёрлов ҳаракатлари;
2 - ҳужум ҳаракатлари;
3 - ҳимояланиш ҳаракатлари.



Download 189.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling