Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Мукофот – тақдирлаш, рағбатлантириш, совға,  тортиқ. Озор


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Мукофот – тақдирлаш, рағбатлантириш, совға, 
тортиқ.
Озор – азият, зарар, ҳақорат, азоб, жабр.
Дўст танлаш ва уларни ҳурмат қилиш
й фарзанд, сен ўзинг учун яхши дўст танла. Зеро, сен 
қандай бўлсанг, дўстинг ҳам шундай бўлади. Аксин-
ча, дўстинг қандай бўлса, сен ҳам унга ўхшайсан. Шу сабаб 
яхши ва одобли болалар билан дўстлашиш керак. Дўстликни 
мустаҳкамлаш, унинг узоқ давом этиши учун эса дўстлар бир-
бирига содиқ, ҳурмат кўрсатувчи ва бир-бирининг сирини 
сақловчи, душманлардан ҳимоя қилувчи бўлади. Дўстлар хур-
сандчилик кунларида ҳам, хафалик кунларида ҳам доим бирга 
бўладилар. Фақат хурсандчилик кунларида атрофида айланиб, 
қийин вақтларда бир-бирларини тарк этиш ҳақиқий дўстлик 
эмас. Дўстнинг қандайлиги қийин ва оғир вақтларда билина-
ди.
Эй фарзанд! Сен дўстинг билан тенг бўл, ҳеч қачон ўзингни 
ундан баланд қўйма, доим камтарин бўл, ўзингга раво кўрган 
нарсани унга ҳам илин. Яъни, ўзинг яхши кўрадиган нарсани 
дўстингга ҳам бер. Ўзинг ёқтирмайдиган нарсани унга берма! 
Кўп ёру биродарлар, ҳақиқий дўстлар орттир. Чунки уларнинг 
одамга фойдаси кўп. Чин дўст таянчдир. Кимнинг таянчи бўлса, 
ўша бақувват ҳисобланади. Бақувват кишининг бахт ва давла-
ти мустаҳкам бўлади. Ўзига дўст топа олмаган киши одамлар-
нинг энг ожизидир. Бундан ҳам ожизи эса олдинига бирон дўст 
топади-ю, кейин уни ҳам йўқотиб қўяди. Сен доим ёмон иш 


– 94 –
қиладиган, сўзида турмайдиган ва ваъдасини бажармайдиган 
одамни дўст тутма. Чунки у арзимас нарсани деб сенга хиёнат 
қилади. Сен яна ёлғончи билан дўст тутинма. У мисоли сароб-
дир: яқин нарсани узоқ, узоқ нарсани яқин қилиб кўрсатади.
Яна бир маслаҳатим шуки, аҳмоқ билан дўст тутинма! Чун-
ки у доим сенга фойда ўрнига зарар келтиради. Шундай экан 
дўст танлашда шошилма, энг яхши, покиза ва қалби офтобдек 
ва одоб-ахлоқли болаларни ўзингга дўст қилиб танла.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling