Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим


Download 1.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/210
Sana12.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1263115
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   210
Bog'liq
бола одоби билан гузал

Фойдали маслаҳатлар
1. Дарёларнинг доим денгизга қўшилиши 
унинг сувига таъсир қилмаганидек, амал ва лаз-
зат ҳақиқий илм олувчига таъсир кўрсата ол-
маслиги керак.
2. Агар бир шогирд илм ва муаллимни яхши 
кўрмаса, қунт билан ўқимаса, мақсадига ета 
олмайди.
3. Ҳеч қачон илм ўрганиш ишида узилиш юз бермаслиги керак. Не-
гаки, бу катта йўқотишга олиб боради.
4. Таълим олувчи узлуксиз ҳолда дарс қилиши, шериклари би-
лан ёки ёлғиз ўзи масалаларни такрорлаб туриши лозим.
5. Бизнинг мақсадимиз ўқувчини толиқтириб қўймасликдир. 
Ҳадеб бир нарсани ўқийвериш зериктиради ва тоқатини тоқ 
қилади. Агар ўқувчи бир масаладан бошқа масалага ўтиб турса, 
у худди турли-туман боғ-роғларни сайр қилгандек завқланади, 
бир боғдан ўтар-ўтмас бошқа бир боғ бошланади. Киши улар-
нинг ҳаммасини кўргиси келади. Ҳар бир янги нарса кишига 
роҳат бағишлайди.
6. Таълим олувчи илмни ҳурмат қилиши керак, китобни ерга 
қўйиши ва уни ифлос қўллари билан ушлаши мумкин эмас.
7. Таълим олувчи ейиш, ичиш ва ухлаш кабиларни ҳам унутиб 
қўймаслиги, шунингдек, ҳашаматли ҳаётни орзу қилмаслиги 
керак. У инсонлар билан чиройли муомала қилиши ва ўзига те-
гишли бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслиги лозим.


– 141 –
Чет тилларни ўрганиш
зиз болалар, инсон энг аввало ўз она тилини яхшилаб 
билиб олиши керак. Она тилида гаплашишни ва тўғри 
ёзишни ўрганиши талаб этилади. Она тили инсон учун энг ке-
ракли ва фойдали тилдир. Она тилини ўрганиб олгач, бирон чет 
тилини ўрганиш мумкин. Масалан, рус, инглиз ва бошқа тиллар-
ни. Чет тилларини ўрганиш инсонга янги-янги илм эшикларини 
кенг очади. Чунки бошқа тилларда жуда кўплаб маълумот ва ян-
гиликлар мавжуд. Масалан, ҳозирда интернет тармоғидаги кўп 
маълумотлар асосан рус ва инглиз тилларида берилган. Уларни 
ўқиб тушуниш учун чет тилини яхши ўзлаштириш керак. Аммо 
барибир ўз она тилимизни, ўзбек тилини ҳамма тиллардан кўра 
пухта ўрганиб боришимиз шарт.

Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling