Бола – одоби билан азиз (Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар) Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим
Download 1.61 Mb. Pdf ko'rish
|
бола одоби билан гузал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдали насиҳатлар
Ақл-идрок фазилати
й фарзанд, ақлли кишилар билан маслаҳатлашсанг, унинг ақли сенга ўтади, ундан кўп нарсани ўрганасан. Киши ўз ақлига суяниб иш қилганда кўп хатоларга йўл қўйиши мумкин. Қуйида ақл-идрок билан боғлиқ насиҳатларни келтирамиз. Уларни диққат билан ўқисанг, ақлнинг фазилати ва доно бўлиш йўллари ҳақида билимга эга бўласан. Фойдали насиҳатлар 1. Ҳар нарса ақлга муҳтож, ақл эса тажрибага муҳтож. Ақл билан тажрибанинг алоқаси сув би- лан ернинг алоқаси кабидир. Сув билан ер ўзаро бир- га бўлмаса, ерда бирон нарса униши мумкин эмас. 2. Кишининг ақли шараф ва улуғлик асоси- дир. Кимнинг ақли кўп бўлса, айблари яширин ва дўстлари ундан рози бўлади. 3. Ақлли одам шундай кишики, қийин вазиятдан осонгина қутулиб кетади. Доно шундай одамки, қийин вазиятга асло тушмайди. – 142 – 4. Нафснинг тизгини ақлнинг қўлидадир, ақл нафс усти- дан ҳукм юргизиб, уни ёмон йўлдан асраб туради. Одатда, қайси нарса кўпайса, унинг қадри камайиб боради. Аммо ақл кўпайган сари унинг қадри ошаверади. Ҳамма нарсанинг чега- раси ва тўхтайдиган жойи бор, аммо ақлнинг чегараси йўқ. 5. Ақлли одам ўз нуқсонлари учун узр сўрайди. Нодон одам- нинг гапи кўп бўлади. 6. Сержаҳл бошда ақл бўлмайди. 7. Ақллига бир ишора етарлидир. 8. Ақлли одам аввал маслаҳатлашиб, сўнг ишга қўл уради. Аҳмоқ эса аввал ишга қўл уриб, кейин маслаҳатлашади. 9. Пулни ишлатсанг камаяди, ақлни ишлатсанг сайқал то- пиб кўпаяди. 10. Зийраклик бу инсондаги тез фикрлилик ва ўйлаган нарса- сини дарров топа олиш қобилиятидир. 11. Неъматлар ичида энг улуғи ақлдир. Шу ақл одамларни бошқа яратилганлар орасида мукаррам ва шарафли қилгандир. 12. Ҳайвонлар ўзларига келадиган зулм ва жабрларни шох, тиш, тумшуқ ва тирноқлари билан қайтарадилар. Лекин ин- сон ақл ва идроки билан ўзига келадиган зарар ва зулмлардан сақланади. 13. Заковатлилар тушунадилар, билимлилар биладилар. Би- лимли ақллилар тилакларига етадилар. 14. Ақл эгалари кишининг дилидаги фикр ва ниятини, илм ва қувватини, қадр ва қимматини сўзлаган сўзидан биладилар. 15. Мулоҳазали бўлиш – бу инсонни саодатга олиб келувчи фазилатли фикрларни, бахт-саодат учун изланган нарсаларни тиклай олиш қобилиятидир. 16. Тафаккур этмаслик ва муҳокама қила билмаслик диний, ижтимоий ва шахсий ҳаётимизга жуда кўп зарар келтиради. 17. Ақл тарозисида тортиб кўрилмаган ҳар қандай билим асоссиздир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling