Bolalar adabiyoti fanidan savollar Adabiyot (bolalar adabiyoti) fanining maqsad va vazifalari


H.H.Niyoziy ijodida ilgari surilgan g’oyalar


Download 197.01 Kb.
bet11/66
Sana09.06.2023
Hajmi197.01 Kb.
#1475929
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66
Bog'liq
Bolalar adabiyoti fanidan savollar

H.H.Niyoziy ijodida ilgari surilgan g’oyalar

Ҳамзанинг номини илк бор қачон эшитганимни билмайман, лекин унинг номи билан турли ёшда турлича ғурурланиб юрганларим эсимда. Дастлаб Ҳамзадай инсонга ватандошлик туйғусининг ўзиёқ кўксимни фахрларга чулғар эди. Ўша пайтлари тўртта тенгқур даврасида ундан гап очилса, орага туғилган юртини албатта қўшиб турардим. Кейинроқ бу туйғу устига янги бир туйғу — бир ўзи шунча юмушни (шоир, драманавис, бастакор, ўз қўшиқларининг ижрочиси, ўқитувчи, дарсликлар муаллифи ва ҳ.) эплаганидан чексиз ҳавасланиш қўшилди. Яна кейинроқ, унинг маданиятимиз тарихида тутган ўрни (ўзбек совет адабиётининг асосчиси, ўзбек театрининг отаси, биринчи драманавис, биринчи бастакор, биринчи шарқия (марш) муаллифи, биринчи… биринчи… биринчи…) билан ғурурланадиган бўлдим. Лекин 1910—1930 йиллар ижтимоий ҳаётини, ўша давр адабиёти тарихини ўқиб, ўрганиб, устозлардан эшитганим сари кўнгилда ғалати шубҳалар уйғона бошлади. «Нега?, «Нега?», «Нега?» деган саволлар пайдо бўлди. Ўзимиз ўлиб-тирилиб изчил реалист деб атаган шоирни идеал даражага кўтариб юборганимизни ҳис қилдим. Саноқсиз «Нега?»ларга жўяли жавоб тополмагач, шубҳалар аста-секин норозиликка, норозилик эса гоҳо кўр ғалаёнга айланиб борди. Вақтлар бўлдики, қўлни ювиб қўлтиққа уриб ҳам қўйдим…Хайрият, тезгина Ҳамзани шахс ва ижодкор сифатида тушунишимда янги бир палла бошланди. Кексаларнинг, айниқса, аям билан дадамнинг Ҳамза тўғрисидаги ҳикоялари (тақдир тақозосига кўра, аямнинг ота уйлари шоир яшаган уйга қўшни бўлган), унинг бошқаларга, бошқаларнинг унга ёзган хатлари, айниқса, Ҳамзанинг бир неча кунга етарли нон сўраб Ўзбекистон президенти Йўлдош Охунбобоевга ёзган ўтинч хатию Президентнинг унга «ҳали уч-тўрт ойлик маошимни ололганим йўқ, ўзим ҳам ночорман, узр, Ҳамзахон», дегандек мазмундаги жавоб хатлари… менинг аввалги ялтироқ тасаввурларимни парчалаб юборди. Нафақат Ҳамза шахсиятию ижодига, балки инқилоб арафалари Туркистон миллий ўлкасида бошланган катта Уйғонишга, миллий озодлик, жадидлик, маърифатчилик ҳаракатларига, турли оқим ва йўналишларга, адабиётчи ва матбуотчиларнинг фаолиятларига, хуллас, бутун ўша даврга қарашларим тубдан ўзгаришга юз бурди. Балки бугунги кунда рўй бераётган Уйғониш жараёнида 10—20-йиллар уйғонишига ўхшаш жиҳатлар борлиги учун ҳам у даврга қизиқиш кучайгандир, ҳарҳолда, кўнглимда Ҳамзага (ва бошқа замондошларига) хайрхоҳлик, ўзгача ғурур уйғонаётганини сезаман. Ва бирдан англайманки, анча йиллар мени қийнаган шубҳалар, норозиликлар ва кўр ижирғанишлар ҳақиқий «эга»сига қаратилмаган экан. Шунда Ҳамзага астойдил… ачиниб кетаман. Ахир, у шўрликда нима гуноҳ?! Халқим деб жонини жабборга берган бўлса, юртимнинг камолини кўрай деб елиб-югурган бўлса, тинимсиз йўл ахтарган, бунинг учун ўзини ҳар соҳага уриб кўрган бўлса!.. Аксари адабиётчиларда Ҳамзанинг номи (яшириб нима қиламиз) қарши кайфият уйғотадиган даражага етган бўлсак, ишончим комилки, бунда Ҳамзанинг айби йўқ. У ўша давр фарзанди, шоири, илғор зиёлиси сифатида афсус чекмайдиган тарзда яшади, ижод қилди, давр зиммасига юклаган вазифаларни кўплар қатори сидқидилдан адо этишга интилди; ўзи ўша даврга сиғмади, шекилли, тошбўрон қилинди…




  1. Download 197.01 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling